РЕЙТИНГ: Суперлига «Транфермаркт» ойнасида қандай?

РЕЙТИНГ: Суперлига «Транфермаркт» ойнасида қандай?

Германиянинг машҳур transfermarkt портали 27 июнь куни Ўзбекистон чемпионати футболчилари трансфер баҳосини ҳам янгилади.

Унга кўратрансфер суммаси энг кўп кўтарилган футболчибу «Сўғдиёна»нинг  Шимолий македониялик ҳужумкор вакили Люпче ДориевЛегионер вингер Суперлигада ўзи иштирок этган дастлабки 11та  ўйинда 9та гол ва 2та ассистга эришди  ва шунга  ярашатрансфер баҳоси 400 минг евро даражасида ошдиУмуман, энди Суперлигада трансфер ёрлиғи 1 миллион евро маррасига етган 4 нафар футболчи бор. 
tran-qimmatb.JPG

БАҲО БЎЙИЧА ЎСИШ

Демак, трансфер баҳоси бўйича энг катта ўсишга эришган Люпче Дориев («Сўғдиёна»)­да ижобий ўзгариш 400 минг евро даражасида. Эндиликда 28 ёшли македонияликнинг ёрлиғи 900 минг еврога етди. Ўсиш борасида иккинчи юқори натижа «Андижон» ярим ҳимоячиси Бектемир Абдуманноновга тегишли. Ассистлар сони бўйича Суперлигада етакчилик қилаётган ёш футболчининг трансфер суммасига 250 минг евро қўшилди. Ҳозирги баҳо - 500 минг евро. Акмал Мозговой («Насаф»), Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Абдурауф Бўриев («Олимпик»), Ислом Қобилов («Сўғдиёна»)да ўсиш даражаси 200 минг еврони ташкил этди. Шунингдек, Ислом Маматказин («Андижон»), Азиз Тўлқинбеков («Бунёдкор») ва Муҳаммадрасул Абдумажидов (Пахтакор)нинг суммасига 175 минг евродан қўшилди. +150 минг евро - бу Жасур Жалолиддинов («Нефтчи») ва Ратиньо («Динамо») трансферига боғлиқ ўзгариш меъёри. 

БАҲО БЎЙИЧА ПАСАЙИШ

Суперлиганинг ортда қолган ўйинлари вақти 2 нафар футболчи трансфер баҳоси бўйича 200 минг евродан йўқотди. Гап Сардор Собирхўжаев («Пахтакор») ва  Силванус Нимели («Сурхон») ҳақида кетмоқда. Пасайиш жадвалининг кейинги поғоналари «Нефтчи»нинг 3 нафар вакили - Шоҳруз Норхонов, Диёр Туропов ва Жалолиддин Жумабоевга тегишли:       -150 минг евро. Шунингдек, Фарғона клубининг яна бир футболчиси Михай Роман («Нефтчи»), 125 минг евро йўқотди. Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»), Бобур Абдухолиқов («Насаф»), Ойбек Бозоров («Насаф») ва Иброҳим Йўлдошев («Навбаҳор»)нинг трансфер ёрлиғидан эса 100 минг евро айириб ташланди. 
tra-arzon1.JPG

ҚИММАТБАҲОЛАР РЕЙТИНГИ

Янгиланган рўйхатга қарасак, «Навбаҳор» ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков Суперлиганинг энг қимматбаҳо футболчиси сифатида қолди. Унинг трансфери ҳамон 1,2 млн. еврога баҳоланмоқда. Ўзбекистон миллий чемпио­натидаги яна 3 нафар футболчининг трансфер суммаси 1 млн. еврога етди. Гап «Насаф» аъзолари Шерзод Насруллаев ва Акмал Мозговой, шунингдек, ОКМКни олға бошлаётган Хуршид Ғиёсов ҳақида кетмоқда. Суперлиганинг қимматбаҳо футболчилари рейтингида 5-7-ўринлар 900 минг еврога тенг ёрлиққа эга Абдувоҳид Неъматов («Насаф»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор») ва Люпче Дориев («Сўғдиёна»)га тегишли. Жасур Жалолиддинов («Нефтчи»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор») ва Жамшид Искандеров («Навбаҳор») эса 850 минг евро билан топ-10 шаклидаги рейтингни ёпиб туришибди. 

Янгиланган нарх бўйича Қозоғистон чемпионатининг энг қимматбаҳо  футболчилари рейтингига тўхталсак, фақат «Актобе»нинг 21 ёшли ҳужумчиси Максим Самородов ёрлиғи 1 «лимон»дан баланд - 1,2 миллион евро. «Қайрат»да ижара муддатини ўтаётган ҳамюртимиз Иброҳимхалил Йўлдошев эса яна 7 нафар футболчи билан 4-ўринда. 23 ёшли легионеримизнинг трансфер баҳоси ўзгармади - 800 минг евро. ҚПЛдаги бошқа легионеримизга келсак, Шаҳбоз Умаров («Ордабаси») трансфер бўйича 50 минг евро йўқотди. Унинг янги суммаси - 450 минг евро. «Ордабаси»да тўп сураётган яна бир вакилимиз Жасур Яхшибоев нархида ўзгариш йўқ - 500 минг евро. «Қайсар» шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳназар Норбековнинг бугунги трансфер баҳоси эса 150 минг еврога тенг. Айтиш жоиз, Қозоғистон чемпиони - «Ордабаси» ҳозирда Европа Чемпионлар Лигасидаги дебютига ҳозирлик кўрмоқда. Шимкентликлар янги форматда ўтадиган турнир гуруҳ босқичига ўтиш учун 3та саралаш ва «плей-офф» раундларидан ўтишлари керак.  Илк рақиб - Молдованинг «Петрокуб» клуби. Биринчи ўйин 10 июль куни Қозоғистонда бўлади. Демак, Яхшибоев ва Умаровни олдинда ўта муҳим ўйинлар кутиб турибди.