Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
«Нефтчи» ўз майдонида «Сурхон»ни енголмаган бўлса (1:1), «Андижон» Қаршида «Қизилқум»га қарши кечган баҳснинг 24-дақиқасидаёқ майдонда камчилик бўлиб қолди ва сеҳрли тарзда 2та гол фарқини йўққа чиқарди.
Қолаверса, Александр Хомяков жамоаси 90+8-дақиқада иккинчи марта «камбэк» қилди. Андижонликлар бу орада ҳакам қарорларига эътироз ўлароқ, маълум муддат ўйинни давом эттиришни истамадилар ҳам. Бош мураббийсиз ўйнаган ва баҳс давомида 2 нафар футболчиси «қизил» олган «Сўғдиёна» эса «Насаф»ни ягона гол эвазига Суперлига-2024 ҳисобидан биринчи мағлубиятга йўлиқтирди. Турнинг марказий ўйини сифатида қаралган «Пахтакор» - «Навбаҳор» тўқнашувида сокинроқ кураш борди, қолаверса, чиройли футболга гол етишмади - 0:0.
* «Пахтакор» қаторасига 12та ўйиндан буён «Навбаҳор»га ютқазмаяпти. «Лочинлар» «шерлар»ни охирги марта 2018 йили 1:0 ҳисобида енгишганди.
11-ТУР
«МЕТАЛЛУРГ» - «БУНЁДКОР» - 0:0
14 июнь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 210 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Сардор Ҳакимов, Руслан Серазитдинов, Алишер Абдувоҳидов.
VAR ҳакамлари: Эдита Миробидова, Ҳусан Худойбердиев.
«Металлург»: 35. Ра-ҳим Давронов, 5. Ризо Яздандўст, 6. Худойшукур Сатторов (15. Аббос Отахонов, 20), 7. Сардор Абдураимов, 8. Искандар Шайқулов (4. Керим Палич, 88), 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 11. Далер Шарипов (21. Ҳазрат Турсунқулов, 61), 14. Аброр Тошқўзиев, 22. Шаҳ-зод Ғофурбеков, 31. Марко Миличкович, 33. Иван Йосович.
«Бунёдкор»: 1. Марин Любич, 4. Нажмиддин Нормуродов (66. Азиз Тўлқинбеков, 89), 5. Момчило Расо, 7. Суҳроб Иззатов, 8. Фране Чиряк, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (77. Музаффар Олимжонов, 71) 22. Усмонали Исмоналиев, 57. Амир Тўрақулов (3. Маҳ-муд Маҳамаджонов, 71), 78. Тоҳир Тўхтасинов, 92. Тони Йович (9. Умид Султонов, 60; 25. Амирбек Саидов, 89).
Огоҳлантиришлар: Аброр Тошқўзиев (30), Сардор Абдураимов (81, М.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Марин Любич («Бунёдкор»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Рустам Зупаров.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - «Бунёдкор»нинг айнан шу таркибда майдонга тушишини олдиндан тахмин қилгандик. Биринчи бўлим учун тузган режамиз иш бермади. Ҳар ҳолда, дастлабки 45 дақиқаликда устунликни рақибга бериб қўйдик. Танаффусда йигитлар билан жиддий гаплашдим ва иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартирдик. Фақат бир неча вазиятлардан фойдаланолмадик. Бу энг катта камчилигимизга айланиб қолди. Ҳозир Жоржевичнинг нега кетгани ҳақида гапиришни истамайман. Раҳбарият билан учрашувдан сўнг икки томон розилиги асосида шартнома бекор қилинди. Ёзги танаффусгача яна 3та ўйин бор. Трансферлар режасини шундан кейин кўриб чиқамиз. Нимелининг «Металлург»га келаётгани? Аниқ билмайман, бу ҳақда ҳеч нарса деёлмайман. Бундай хабарларни ОАВга агентлар берган бўлишлари мумкин.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Ўйин аҳамиятини тушуниб тургандик. Дастлабки 10-15 дақиқада рақибни ўргандик. Менимча, биринчи бўлимда кўпроғига лойиқ эдик. Чунки вазиятлар яратдик. Иккинчи 45 дақиқаликда эса очиқроқ ўйин бўлди. Яратилган вазиятлардан келиб чиқсак, натижадан бироз ранжидим. Зеро, бугун 3 очко олишимиз мумкин эди. Лекин рақиб ўйинини ҳам эътироф этиш жоиз.
«НЕФТЧИ» - «СУРХОН» - 1:1 (1:1)
15 июнь. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 10200 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Ришат Нугманов, Шоҳнур Йўлдошев, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Голлар: Ҳусайн Норчаев (28) - Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (38).
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 8. Каталин Карп (24. Ғуломҳайдар Ғуломов, 46), 9. Ҳусайн Норчаев, 11. Жа-воҳир Қаҳрамонов (10. Шоҳруз Норхонов, 74), 14. Хуршид Мухторов, 17. Санжар Қодирқулов (23. Диёр Туропов, 90), 19. Мир-зоҳид Ғофуров (55. Манучехр Сафаров, 46), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 70. Аб-бос Ғуломов, 99. Нсун-гуси Эффионг (77. Би-лолхон Тошмирзаев, 60).
«Сурхон»: 16. Дилшод Йўлдошев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Нодир Неъматхонов, 7. Достон Турсунов (20. Сардор Маҳму-дов, 77), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Дмитрий Плетнёв (6. Беҳзод Шамсиев, 67), 14. Сарвар Абдуҳамидов (27. Асилбек Жумаев, 77), 19. Муҳаммадали Абдураҳмонов (77. Асадбек Каримов, 67), 23. Егор Кримец (2. Бобур Асқаров, 46), 66. Беҳруз Шайдулов.
Огоҳлантиришлар: Хуршид Мухторов (16) - Беҳ-зод Шамсиев (89), Нодир Неъматхонов (90+3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Дилшод Йўлдошев («Сурхон»).
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Нима дердим, жуда оғир ўйин. Водийда ҳар доим шундай бўлади. Мухлислар босими сезилади, барибир. Бугун вертикал футбол кўришни кутгандик. Биринчи бўлимда яккакурашлардан қочмай, тўпни майдоннинг рақибга тегишли томонига суришга уриндик. Дастлабки 45 дақиқаликда буни уддаладик, иккинчи бўлимда эса позицион ҳимояландик. Ҳали ишланиши зарур жиҳатлар кўп. Албатта, иккинчи бўлимни алоҳида таҳлил қиламиз. Афсуски, Кримец жароҳатланди, қай даражада эканлиги эртага маълум бўлади. «Нефтчи» - топ-жамоа, бежиз чемпионлик учун курашмаяпти. Кўрдинглар, бизга янги кучлар етишмади. Наманганда гол уриш учун имкон яратган бўлсак, Фарғонада яримда вазият ҳам бўлмади...
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Рақиб биринчи бўлимда ҳеч нима таклиф этолмади, бироқ ёш болалардек гол қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ устунликка эришдик. Ғалаба учун фақат гол етишмади. Аслида бунга лойиқ эдик. Эффионг нега эрта захирага олинди? Агар мураббийлик курсисига ўтирсангиз, бемалол қарор қабул қилишингиз мумкин. Шунда кимни алмаштириш ёки олиб қолишни ҳал қиласиз. Нима, у яхши ўйнадими? Жуда суст кўринди. Тезлик намойиш этолмади. Ҳужумчиларга, маҳорат, балки омад ҳам етишмагандир. Бугун рақиб майдоннинг иккинчи ярмига атиги 3 марта ўтди. «Нефтчи» иккинчи бўлимда майда узатмалар орқали ўйнаганининг тактикага ҳеч қандай алоқаси йўқ. 11 киши бўлиб ҳимояланаётган рақиб билан янада қандай ўйнаш мумкин? Умуман, бугун майдонда рақибни кўрдингларми? Яна нима дейиш мумкин?
«ҚИЗИЛҚУМ» - «АНДИЖОН» - 3:3 (2:1)
15 июнь. Қарши. «Марказий» стадиони. 402 томошабин.
Ҳакамлар: Сардор Исматуллаев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Никита Мустафин.
VAR ҳакамлари: Азиз Асимов, Санжар Шоюсупов.
Голлар: Акаки Шулая (3, 90+3-пен.), Элгужа Лобжанидзе (41-пен.) - Рустам Турдимуродов (44, 78), Леван Арвеладзе (90+8).
«Қизилқум»: 12. Ро-берт Озолс, 4. Илҳом Ваҳобов (71. Жамолиддин Убайдуллаев, 80), 7. Даврон Анваров (27. Шаҳбоз Жўрабеков, 67), 8. Гиорги Кухианидзе, 10. Элгужа Лобжанидзе (77. Файзулло Жуманқўзиев, 67), 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов, 22. Шаҳзод Раҳматуллаев, 23. Самандар Шукуриллаев, 25. Азиз Усмонов.
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 5. Абдувоҳид Ғуломов, 8. Фарҳод Бекмуродов (9. Леван Арвеладзе, 69), 10. Илҳом Абдуғаниев (14. Абдураҳмон Комилов, 69), 13. Сардор Азимов (7. Шерзод Эсанов, 69), 15. Владимир Бубанья, 26. Муҳаммадкарим Тоиров (99. Шаҳром Самиев, 69), 28. Ислом Маматказин, 66. Илҳом Алижонов, 71. Бектемир Абдуманнонов (17. Фарҳод Соҳибжонов, 79), 77. Рустам Турдиму-родов.
Огоҳлантиришлар: Сардор Азимов (2), Абдувоҳид Ғуломов (73) Абдураҳмон Комилов (83), Шаҳром Самиев (90).
Четлатишлар: Илҳом Абдуғаниев (24), Элёр Раҳматуллаев (88, мураб.), Азиз Каримов (90+1, массажчи), Александр Хомяков (90+8, бош мураб., А.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акаки Шулая («Қизилқум»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Феруз Ғаниев.
Артём Петросян («Андижон» мураббийи): - Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Кўрдинглар, четлатиш ва дарвозамиз томон пенальтилар... Шунга қарамай, йигитлар характер кўрсатишди. Жуда эмоционал ўйин. Вазиятлардан фойдаланолмаслик муаммосига дуч келяпмиз. Дейлик, «Пахтакор» билан ўйинда вазиятлардан самара чиқарганимизда, ҳисоб бошқача бўларди. Машғулотларда қаттиқ ишлаяпмиз. Бош мураббийнинг қизил карточка олгани? Бунга дарвозамиз томон иккинчи марта пенальти белгилангани сабаб бўлди. Ўйин ҳароратида эҳтиросларни жиловлаш осон эмас. Эртанги байрам кайфиятини мағлубият билан бузиб қўйиш ҳеч кимга ёқмайди, албатта. Футболчилар майдондан чиқиб кетмоқчи бўлишганига келсак, уларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Сўнгги дақиқада дарвозангиз томон пенальти белгиланяпти, ютқазсангиз, шунча меҳнатингиз йўққа чиқади. Йигитлар эмоция таъсирида шундай қилишди, лекин уларга вазиятни тушунтирдик ва барчаси жойига тушди.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Оғир ўйин, «Андижон» қаттиқ қаршилик кўрсатди. Афсуски, ижобий ҳисобни ушлаб қололмадик. Айниқса, иккинчи бўлим оғир тўқнашувлар ва кескин қарама-қаршиликларга бой бўлди. Истеъфо эҳтимоли? Клуб раҳбарлари қарор қабул қилишади. Улар вазиятни кўриб туришибди. Ўз майдонимизда ўйнамаяпмиз, йўқотишлар бор. Ҳар бир учрашувда қаттиқ қаршиликка дуч келяпмиз. Клубимиз раҳбарияти трансферлар тақиқи бўйича ишлаяпти. Вазият ижобий томонга ўзгаришидан умидвормиз. Шаҳбоз Жўрабеков ўйинидаги пасайишга келсак, ҳар бир футболчида шундай давр кузатилиши мумкин. Унинг иқтидорига шубҳаланмаймиз, жамоамиз учун фойдали жиҳатлари кўп.
«ПАХТАКОР» - «НАВБАҲОР» - 0:0
16 июнь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 3751 томошабин.
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Александр Буров, Акмал Ғиёсов, Санжар Назаров.
VAR ҳакамлари: Иброҳим Исмоилов, Темур Гайнуллин.
«Пахтакор»: 35. Павел Павлюченко, 2. Беҳруз Асқаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 10. Драган Черан, 15. Диёр Ортиқбоев, 17. Достон Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода (7. Ҳожиакбар Алижонов, 90+5), 27. Сардор Собирхўжаев (18. Саидумар Саиднуруллаев, 85), 31. Муҳаммадали Усмонов (8. Диёр Холматов, 77), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов (8. Сияваш Ҳақназари, 85), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Руслан Жиянов, 57), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (33. Шодиёр Шодибоев, 69), 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов (6. Иброҳим Йўлдошев, 69).
Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев (33), Умар Адҳамзода (58) - Жамшид Болтабоев (64), Фаррух Сайфиев (76), Шодиёр Шодибоев (90+3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Павел Павлюченко («Пахтакор»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Аввало, барча мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклайман. Ўйиннинг биринчи бўлими чиройли чиқди. «Пахтакор»ни кучсизга чиқараётганлар хато қилишяпти. Жамоа тартибли. Афсуски, яққол вазиятлардан фойдаланмадик. Танаффусгача 2та гол уришимиз керак эди. Чарчоқ - инсон организмининг иссиқ ҳавога табиий реакцияси. Қолаверса, терма жамоа йиғини туфайли тўлиқ таркиб билан шуғулланолмадик. Тўп дарвозага кирмаётганининг 2та ечими бор: машғулотларда кўпроқ ишлаш ва маҳорат. Бизга иккинчи жиҳат етишмаяпти. Катта устунликка эришяпмиз, аммо буни ҳисобда исботлаш зарур. Терма жамоага футболчи жўнатиш шараф. Бироқ Искандеров 18 кун ичида атиги 20 дақиқа ўйнади, Сайфиев эса 1та ўйинда иштирок этди. «Навбаҳор» сафида тўп тепиш - катта босим. Ҳақназари мавсум бошида бир қатор учрашувни асосий таркибда бошлади, кейин икки бора жароҳатланди, таомдан заҳарланди. Қисқаси, соғлиғидаги муаммолар ортидан жамоага қўшилиб кетолмаяпти. Унга бошқа факторлар ҳам таъсир кўрсатаётгандир. Лекин Сияваш қандай даражадаги футболчи эканлигини яхши биламиз.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди - очиқ футбол, вазиятлар, фақат гол йўқ. Менимча, гол уришга биз яқинроқ эдик. ФИФА кунлари оддий тайёргарлик кўрдик. Кўплаб йигитларимиз терма жамоаларга йўл олишганди. Меҳнатимиз мевасини бугун кўрдинглар. Захирамиз бироз кучсиз, шу туфайли экспериментларга қўл уролмаяпмиз. Чемпионатдаги барча жамоаларга тенг қарайман, аммо футболчилар «Насаф» ва «Навбаҳор» каби жамоаларга қарши баҳсларда тетик ўйнашмоқда. Бу энди психологияга боғлиқ. Алижонов майдонга тушишни истамоқда. Лекин ҳали сабр қилиши керак. Тўлиқ тикланиши учун яна бироз вақт кетади. Бизни совринли ўринлар қизиқтирмайди, фақат чемпионликка интиламиз. Аслида ҳеч қачон мусобақа жадвалига қарамайман. «Насаф» ютқазганини ҳам ҳозир билдим. Декабрь ойидагина якуний жадвалга қараймиз.
«СЎҒДИЁНА» - «НАСАФ» - 1:0 (1:0)
16 июнь. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 2988 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Исроил Имомназаров.
VAR ҳакамлари: Раҳимбек Каримов, Амир Галеев.
Гол: Люпче Дориев (18).
«Сўғдиёна»: 27. Ми-лан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 6. Алишер Салимов (5. Жасур Ёқубов, 57), 8. Владимир Йовович (17. Самандар Синдаров, 80), 11. Зоран Петрович (9. Самандар Мавлонқулов, 46), 14. Люпче Дориев, 28. Станислав Андреев (18. Миржалол Абдумуталов, 85), 32. Нодир Сойибов, 33. Олег Зотеев.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Раҳматов (27. Ислом Кенжабоев, 60), 7. Ак-мал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов (22. Игорь Голбан, 46), 9. Жавоҳир Сиддиқов (88. Марко Станоевич, 46), 10. Бобур Абдухолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов (30. Темур Чогадзе, 82), 20. Виктор да Сильва (70. Жамбули Жигаури, 10), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев.
Огоҳлантиришлар: Самандар Мавлонқулов (69), Станислав Андреев (82) - Мурод Раҳматов (58), Шерзод Насруллаев (90).
Четлатишлар: Отабек Аҳадов (54), Самандар Мавлонқулов (90+1, С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Люпче Дориев («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ҳар бир кичик деталларга тўхталмоқчи эмасман. «Сўғдиёна» ғалаба қозонди ва рақибни табриклаймиз. Гол уриш учун нима етишмади? Гапиришни ҳам истамайман? Агар дастлабки дақиқаларда юзага келган вазиятдан фойдаланганимизда, ҳисоб бошқача бўларди эҳтимол. Рақиб яхши ҳимояланди ва қарши ҳужумда юзага келган вазиятлар қадрига етди. Биз кўплаб ҳужум уюштирдик, устунликка эришдик, аммо гол уролмадик...
Раде Петрович («Сўғдиёна» мураббийи): - Биринчи навбатда, «Насаф»ни Ўзбекистон суперкубогини қўлга киритгани билан табриклайман. Бугун жуда оғир ўйин ўтказдик. Курашларга бой футбол. Йигитлар ғалаба йўлида охиригача курашишди. Иккинчи бўлимда 2та четлатишга дуч келдик. 9 киши бўлиб ҳам ғалабани ушлаб қолишгани учун йигитларга раҳмат.
17 июнь (душанба)
20:00 «ЛОКОМОТИВ» - «ДИНАМО»
Тошкент. «Локомотив» стадиони.
Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.
20:00«ОЛИМПИК» - ОКМК
Тошкент. «Жар» стадиони.
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.
ТУР ИҚТИБОСЛАРИ
- Албатта, тақвимдаги ўзгариш ҳам таъсир кўрсатади, бироқ ҳозир жим турганим маъқул. Биласизми, ҳозир гапириб, барча шубҳаларни ошкор қилгандан кўра, аҳмоқдек кўринган яхшироқ. Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи).
- 11 киши бўлиб ҳимояланаётган рақиб билан янада қандай ўйнаш мумкин? Умуман, бугун майдонда рақибни кўрдингларми? Яна нима дейиш мумкин? Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
- Футболчилар майдондан чиқиб кетмоқчи бўлишганига келсак, уларнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Сўнгги дақиқада дарвозангиз томон пенальти белгиланяпти, ютқазсангиз, шунча меҳнатингиз йўққа чиқади... Артём Петросян («Андижон» мураббийи).
- Аслида ҳеч қачон мусобақа жадвалига қарамайман. «Насаф» ютқазганини ҳам ҳозир билдим. Декабрь ойидагина якуний жадвалга қараймиз. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
ЎзФҲМ матбуот хизмати хабарига қараганда, «Қизилқум» - «Андижон» ўйинидаги вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан тўлиқ кўриб чиқилади. Бинобарин, учрашувда юзага келган бир неча баҳсли вазиятлар футбол жамоатчилиги орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 10 5 4 1 14-7 19
2 НАВБАҲОР 10 4 6 0 16-8 18
3 НЕФТЧИ 10 5 3 2 12-7 18
4 ОКМК 10 5 2 3 17-12 17
5 СЎҒДИЁНА 11 5 2 4 17-14 17
6 ПАХТАКОР 10 4 4 2 16-13 16
7 АНДИЖОН 11 3 6 2 18-15 15
8 СУРХОН 11 3 4 4 13-15 13
9 ОЛИМПИК 9 3 3 3 9-9 12
10 ҚИЗИЛҚУМ 11 2 5 4 13-16 11
11 ДИНАМО 10 2 4 4 9-12 10
12 ЛОКОМОТИВ 10 2 3 5 10-17 9
13 БУНЁДКОР 11 1 4 6 7-22 7
14 МЕТАЛЛУРГ 10 0 6 4 8-12 6
ТЎПУРАРлар:
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 9та (2та пен.)
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Зоран Марушич («Насаф») - 5та
Драган Черан («Пахтакор») - 5та (1та пен.)
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 4та...
12-тур
19 июнь (чоршанба)
20:00 «СУРХОН» - «МЕТАЛЛУРГ»
20 июнь (пайшанба)
20:00 «НАВБАҲОР» - «ҚИЗИЛҚУМ»
20:00 «НАСАФ» - «НЕФТЧИ»
21 июнь (жума)
20:00 «БУНЁДКОР» - «ОЛИМПИК»
20:00 ОКМК - «ПАХТАКОР»
22 июнь (шанба)
20:00 «ДИНАМО» - «АНДИЖОН»
20:00 «ЛОКОМОТИВ» - «СЎҒДИЁНА»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789