Унда вакилларимиз қўшни Тожикистон билан тўқнаш келди ва голларга бой дербининг сўнгги дақиқасида мағлубиятдан қутулиб қолди. Пеналтилар сериясида эса Элмуродовнинг сейвлари эвазига ғалабани илиб кетишди. Шу тариқа Ўзбекистон қитъа чемпионатида 6-бор бронза медалини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, финалда 12 карра чемпион Эрон мезбонларга қарши тўқнаш келади.
Футзал бўйича Осиё Кубоги. 3-ўрин учун
Тожикистон — Ўзбекистон 5:5
Пеналтилар серияси — 3:1.
Голлар: Илҳом Ҳамроев (2), Элбек Тўлқинов (5), Меҳрож Худойбердиев (24), Ихтиёр Ропиев (27, пеналти), Акбар Усмонов (40) — Самандар Ризомов (10, 30, 34), Комрон Алиев (22), Умид Қўзиев (35).
Ўзбекистон — Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Суннат Анваров, Фазлиддин Ботиров, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметзиянов, Меҳрож Худойбердиев, Самариддин Беркинов.
***
Айтганча, 5-ўрин учун кечган баҳс ЖЧнинг сўнгги иштирокчисини аниқлаб берди. Унда Афғонистон Қирғизистондан устун келиб, ўз тарихида илк мундиалда қатнашадиган бўлди.
Футзал. Осиё Кубоги. ЖЧ йўлланмаси учун
Афғонистон — Қирғизистон 5:3
Шундай қилиб кузда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ЖЧнинг барча 24 иштирокчиси маълум бўлди:
Ўзбекистон
Янги Зеландия
Қозоғистон
Франция
Испания
Португалия
Украина
Бразилия
Аргентина
Венесуэла
Парагвай
Коста-Рика
Панама
Гватемала
Куба
Хорватия
Нидерландия
Ангола
Ливия
Марокаш
Тожикистон
Эрон
Таиланд
Афғонистон
26 май куни Самарқанддаги Регистон майдонида турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.