Нигоҳ: Кутиб олинг, «Лутон» келмоқда одми аренаси билан

Нигоҳ: Кутиб олинг, «Лутон» келмоқда одми аренаси билан

Камтарин «Лутон» клуби жорий мавсум Чемпионшипдан АПЛга кўтарилишга анча яқин.

Агар чиндан ҳам, шундай бўлса, Англия чемпионати элит дивизиони жамоаларининг ўта одми стадионда ўйнашига тўғри келади. «Лутон» Англияда соф инглизча аренасини сақлаб қолган саноқли клублардан биридир.

«Лутон» Чемпионшипда қаторасига 12та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти, жамоа бу серия давомида 8та ғалаба қайд этди. Жумладан, «шляпалар» АПЛ йўлланмаси учун тўғридан-тўғри рақобатчиларидан бири - «Мидлсбро»га қарши кечган охирги ўйинда 2:1 ҳисобида иродали ғалабани тантана қилишди. Хуллас, Роб Эдвардс бошқараётган жамоа АПЛнинг 3-йўлланмаси тақдирига ойдинлик киритиб берадиган «плей-офф» турнирига ажойиб спорт формасида яқинлашмоқда. 

Айни пайт Чемпионшип турнир жадвалининг 3-поғонасида бораётган «Лутон» якунда АПЛга чиқиш миссиясини муваффақиятли адо этса, унда Англия элит дивизиони ўйинлари ғаройиб аренага ҳам кўчади. Бунақаси анчадан бери кўрилмаган Англия чемпионати олий даражасида. Олд скул - эски мактаб намунаси. Қолаверса, «Кенилуэрт Роад» ўз бағрига атиги 10 мингдан кўпроқ мухлисни олади, холос.