*** «Реал» Ла Лиганинг дастлабки 6та турида 5та пенальти тепди. Испания чемпионатида 1951 йилдан буён бундай натижа кузатилмаганди.
*** «Реал» Ла Лигада 38та ўйиндан буён мағлубиятга йўлиқмаяпти. Мадридликлар чемпионатда охирги марта ўтган йилнинг 24 сентябрида «Атлетико»га ютқазишганди.
*** Тибо Куртуа жорий аср Ла Лига ўйинида автогол қайд этган «Реал»нинг биринчи дарвозабони бўлди.
*** Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе «Реал»нинг «Эспаньол»га қарши ўйинида «Гол+пас» тизими бўйича «1+1» натижасини қайд этишди.
*** Килиан Мбаппе жорий аср давомида «Реал»нинг Ла Лига доирасидаги кетма-кет 3та ўйинида пенальтидан гол урган иккинчи футболчи бўлди. 2022 йили Карим Бензема худди шундай натижага эришганди.
*** «Барселона» Ла Лигада Ханс-Дитер Флик қўл остидаги 6-ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Каталонияликлар ушбу серия давомида 22та гол уриб, 5та қўйиб юборишди.
*** Роберт Левандовски («Барселона») Ла Лигадаги голлари сонини 49тага етказди. У шу тариқа Испания чемпионатида энг кўп гол урган польшалик футболчига айланди. Бунга қадар рекорд «Осасуна», «Вальядолид» ва «Толедо» клублари учун 48та гол урган Ян Урбанга тегишли эди.
*** Рафинья Ла Лигадаги гол ва ассистлар сони бўйича «Барселона»да 3-яхши кўрсаткич эгаси бўлиб турибди (6та ўйинда 5та гол ва 2та самарали узатма). Бразилиялик футболчи бу борада фақат Ламин Ямал (3+5) ва Роберт Левандовски (6+2)дан ортда қолмоқда.
20 сентябрь
АЛАВЕС - СЕВИЛЬЯ - 2:1 (1:0)
Витория-Гастейс. 16538 томошабин.
Голлар: Висенте (17), Мартин (60) - Лукебакио (83).
Мавсум аввалида чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралган “Навбаҳор” Суперлига якунига саноқли тур қолганда мухлисларни ҳурсанд қиладиган ажойиб натижаларга эришмоқда. Лекин поез кетиб бўлди-да...