ОК-2024(U23). Олимпиячиларимиз Париж-2024га боришади!

ОК-2024(U23). Олимпиячиларимиз Париж-2024га боришади!

Хабарингиз бор, бугун Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 ярим  финали доирасида Ўзбекистон олимпия термаси Индонезияга қарши майдонга тушди

Кутилганидек, вакилларимиз ушбу ўйинда ишончли ғалабани тантана қилишди. Энг муҳими финалга чиқиш билан бирга ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олишди.  
Аниқроғи, Темур Кападзе шогирдлари Парижда ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этишади. Вакилларимиз финалда 3 май куни Ироқ – Япония ўйини ғолибига қарши бош соврин учун майдонга тушишади.

Энди бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, ўйин тақдири 2-бўлимида, Жасурбек Жалолиддинов ва Ҳусайн Норчаев захирадан майдонга туширилгандан сўнг ҳал этилди.

68-дақиқада эса Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг узатмасини Норчаев голга айлантириб, ҳисобни очди – 1:0.

84-дақиқада эса индонезияликлар сардори Ризқи Ридҳо майдондан четлатилиши билан устунлик яна бир карра ҳамюртларимиз томнига ўтди. Шундан бўлса керак, орадан икки дақиқа ўтиб, Абдуқодир Ҳусановнинг бош билан йўллаган зарбасини рақиб ҳимоячиси Арҳан ўз дарвозасига киритиб қўйди – 2:0.

U-23 Осиё кубоги 
Ўзбекистон — Индонезия -2:0 (0:0)

26 апрель 2024 йил.  Доҳа, "Халифа" стадиони. 19:00 (Тошкент вақти) 
Гол: 68 - Ҳусайн Норчаев (Муҳаммадқодир Ҳамралиев), 86 - Прамата Арнан (автогол) 

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 3. Зафармурод Абдираҳматов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 7. Ҳожимат Эркинов ( 10. Жасурбек Жалолиддинов, 46), 9. Улуғбек Ҳошимов ( 19. Ҳусайн Норчаев, 46), 14. Аббосбек Файзуллаев (6. Иброҳимҳалил Йўлдошев,90), 15. Умарали Раҳмоналиев, 16. Асадбек Раҳимжонов (5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 66), 18. Алибек Давронов, 22. Алишер Одилов (20. Русланбек Жиянов, 71), 23. Абдурауф Бўриев (с). 
Захира: 12. Владимир Назаров,  21. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов,  8. Иброҳим Ибрагимов,11. Отабек Жўрақўзиев, 13. Маҳмуд Маҳамаджонов, 17. Диёр Холматов, .

Индонезия : 12 Прамата Арнан, 3 Муҳаммад Ферарри, 5 Ризки Ридҳо Рамадани, 6 Ивар Женнер, 7 Марселино Фердинан, 8 Витан Сулейман, 9 Рамадан Сананта, 10 Жастин Хабнер, 14 Муҳаммад Фажар Фатхур, 21 Эрнандо Ари Суратайри, 23 Натан Тжое

Захира: 1 Муҳаммад Адисатийро, 2 Илхам Рио Фахми, 4 Команг Тегух, 13 Амируддин Багас, 15 Иксхан Нул, 16 Аркхан Фикри, 17 Дони Три Памунгакус, 18 Муҳаммад Райхан Ханани, 19 Жэйм Келли, 20 Хокки Карака, 22 Даффа Фасйа