Террини ҳам Саудияга чорлашмоқда

Террини ҳам Саудияга чорлашмоқда

«Челси» афсонаси Жон Терри Саудия Арабистонида иш топиши мумкин.

Sports Zone хабарига кўра, 42 ёшли Терри «Ал-Шабаб» клубида спорт директори бўлиши мумкин. Терри ҳозирда «Челси» академиясида ишлайди. Машҳур собиқ футболчи аввалроқ «Астон Вилла» ва «Лестер» клубларида мураббийлар штабида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, 7-турдан кейин «Ал-Шабаб» Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 29 сентябрь куни «Ал-Ҳилол»га қарши ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.