Бош жамоамиз Шомуродов, Шукуров ва Йўлдошевсиз машғулотларни бошлади (фотогалерея)

Бош жамоамиз Шомуродов, Шукуров ва Йўлдошевсиз машғулотларни бошлади (фотогалерея)

Сизга яхши маълумки, бош жамоамиз 20-27 сентябрь кунлари Жанубий Кореяда йиғин ўтказади ва у ерда Камерун (23 сентябрь) ҳамда Коста-Рикага (27 сентябрь) қарши ўртоқлик баҳсларида майдонга тушади.

Жамоа 19 сентябрдан бошлаб  Тошкентда йиғилиб, «Бунёдкор» академияси майдонида дастлабки машғулотларни ўтказди. 
Чақирилган футболчилардан Элдор Шомуродов («Рома»), Отабек Шукуров («Фатиҳ Карагюмрюк») ва Иброҳимхалил Йўлдошев («Нижний Новгород») кўринмади, чунки бу легионерлар 18 сентябрь куни ўз клубларида майдонга тушишган. «Торпедо» вингери Ҳожимат Эркинов эса индивидуал тарзда шуғулланди.
Сречко Катанец жамоаси 20 сентябрь куни Тошкентда яна бир машғулот ўтказади ва сўнг кечки рейсда Жанубий Кореяга учиб кетади.. 
photo-2022-09-19-19-43-14-1.jpg
photo-2022-09-19-19-43-15.jpg

photo-2022-09-19-19-43-13.jpg
photo-2022-09-19-19-43-15-2.jpg