ОК-2024(U23): Ишонверинг, Индонезия Ж.Кореяни доғда қолдирди, Япония эса...

ОК-2024(U23): Ишонверинг, Индонезия Ж.Кореяни доғда қолдирди, Япония эса...

Сизга ячхши маълумки, кеча Қатарда давом этаётган Осиё кубоги U23 чоракфинал баҳсларига старт берилди

Хусусан, дапстлабкки ўйинда мезбонлар Японияга қарши майдонга тушди ва асосий вақт якунигача (Қатар 10 киши бўлиб қолди)  2:2 ҳисобини қайд этишди. Гап шундаки қатарликлар  аъзоси Юсуф Балаиди учрашувнинг 41-дақиқасида майдондан четлатилди... Қўшимча бўлимларда эса Япония яна иккита гол уриб, дастлабки яримфиналчига айланди – 4:2. Шундай қилиб тариқа, Япония яримфиналда 29 апрел куни Ироқ – Ветнам жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Куннинг 2-баҳсида эса ҳақиқий сенсацион натижа кузатилди. Зотан, асосий вақтда Жанубий Корея  термаси 10 киши бўлиб қолганига қарамай, Индонезияга гол уриб ҳисобни тенглаштирди. 
3- ва 4- таймл(қўшимча вақт)ларда ҳам дарвозалар дахлсиз қолди. Узоқ давом этган пеналтилар сериясида эса омад кореялик мутахассис Шин Тхаэ Ён шогирдлари- индонезияликлар томонида бўлди. Натижада Жанубий кореяликлар Парижга бормайдиган бўлди.   
Айтганча, Индонезия финал йўлланмаси учун бугунги Ўзбекистон—Саудия Арабистони  жуфтлиги ғолиби билан рўбарў келади. Маълумот учун 26 апрелги 2- яримфиналда Ироқ—Ветнам  қарама қаршилигини кўрамиз.
Осиё кубоги U23. Чоракфинал

25 апрел (пайшанба)

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ  ИНДОНЕЗИЯ 2:2

Пеналтилар серияси — 10:11.

25 апрел, «Абдулла бин Халифа»

Голлар: Тегуҳ (45, автогол), Чон Сан (84) — Струик (15, 45+3). 

Четлатиш: Ли Ён Жун (70).

 

ҚАТАР U23 – ЯПОНИЯ U23 – 2:4

Голлар: Аҳмад Ар-Рави 24, Жассим Абдулсалом 49 – Фуки Ямада 2, Кимура 67, Ҳосойа 101, Учино, 112.

Четлатиш: Юсуф Балиаде 41 (Қатар).

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия жамоаси эртага, 26 апрел куни Саудия Арабистонига қарши саф тортади.