«Урал» бош мураббийи ва Ўрунов ўртасидаги можаро тафсилотлари маълум бўлди

«Урал» бош мураббийи ва Ўрунов ўртасидаги можаро тафсилотлари маълум бўлди

«Урал» устози ва Остон Ўрунов ўртасидаги можаро тафсилотлари маълум бўлди.

«РБ Спорт» хабарига кўра, Виктор Гончаренко ва яримҳимоячи ўртасидаги келишмовчилик Остоннинг «Сочи»га (3:2) қарши ўйинда захирадан майдонга тушишдан бош тортганидан кейин юзага келган. 

Беллашув олдидан машғулотларда Ўрунов «Урал»нинг асосий таркиби билан шуғулланган, аммо ўйин куни захирада қолдирилган. 2-бўлимда мураббий яримҳимоячини захирадан майдонга туширмоқчи бўлганида, ўзбекистонлик футболчи қизиб олиш машқларидан бош тортган, бу эса Гончаренкога ёқмаган.