Афсонавий "ўрмончилар" - етакчилар қаторида!
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Эрлинг Холанд Премьер-лигада гол уриш бўйича рекордни янгилади:
36 голи билан Муҳаммад Салоҳнинг натижасини ортда қолдирди (лигада 38 турда 32та гол) ва Энди Коул ва Алан Ширердан ҳам ўзиб кетди. Ҳа, бу Премьер-лига даврининг чўққиси, аммо, лекин, бироқ бутун Премьер-лига тарихида ҳатто Холанд ҳам янгилай олмайдиган абадий бўлиб кўринадиган бир рекорд мавжуд. 1927Ғ28 йилги мавсумда «Эвертон» ҳужумчиси Дикси Дин нақ 60та гол урган.
Дин 21 ёшида «Эвертон»ни чемпионлик сари етаклаган ўша мавсумда у жамоанинг деярли 60 фоиз голларини урган!
43та гол - 1925Ғ26 йилги чемпионатда блекбернлик Тед Харпер рекорд ўрнатган. Бу узоқ вақт инглиз футболидаги рекорд бўлиб қолиши кутилганди. Аммо икки йил ўтиб, «Эвертон»дан 21 ёшли болакай 60та гол уриб, рекордни янгилади. Ҳа, ҳа, ўша пайтда Дин Холанддан ёшроқ эди. Қизиғи шундаки, Дин ва Холанд рекорд даражадаги мавсумларни деярли бир хил суръатда бошлашди: иккаласи ҳам стартдаги 9та турда кетма-кет гол уришди (англияликда 17та, норвегияликда 15та гол), иккаласи ҳам «МЮ»ни «сочиб ташлаган» (Диксининг пента-трики ва Эрлингнинг хет-трики). Иккаласи ҳам 10-турда «Ливерпуль» дарвозасига йўл топа олишмаган.
Холанд 1-турдан сўнг SKY Sports ҳисоб-китобларига кўра, агар бир хил ўйин вақти билан гол уришда давом этса, мавсум охирига келиб, 67та гол уриши ёки ҳакам томонидан қўшилган дақиқани ҳам ҳисобга олса 72та гол уриши мумкин эди. Назарий жиҳатдан, Диннинг рекорди хавф остида эди, лекин Эрлинг қанчалик уринмасин, 95 йиллик рекордни янгилаши амалий жиҳатдан имконсиз эди.
Диннинг бахтига унинг даврида ҳеч қандай ўринбосар йўқ эди. Афсуски, улар терма жамоалар ўйинларига пауза қилишни режалаштирмаган. Англия терма жамоасига кетгани сабабли ҳужумчи лиганинг учта ўйинини ўтказиб юборди, эҳтимол у яна ўнлаб гол уриши мумкин эди. Дин йўқлигида ҳам «Эвертон» «Вест Хэм»ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди - у бўлганида нима содир бўлишини тасаввур қила оласизми? Яна иккита ўтказиб юборилган ўйин ҳам жадвалнинг қуйи қисмида жойлашган жамоаларга тўғри келди. Балки Диннинг йўқлиги «Портсмут»ни қуйи лигага тушиб кетишдан қутқариб қолгандир: жамоа «Эвертон» билан ўйинда дуранг (0:0) ўйнаб, «Тоттенхэм»дан атиги бир очкога ўзиб кетди. Бироқ, Дин учун Ливерпул жамоасини чемпионлик сари судраб бориши учун 39 учрашув етарли бўлди. Унинг чемпионатдаги ҳиссаси жуда катта. «Эвертон» ўша мавсумда 102та гол урди, улардан 60таси битта футболчи ҳисобига (бу космик кўрсаткич - 59 фоиз). Дин эса қанча голли узатма берганини ҳали ҳам билмаймиз. Ўша пайтда бундай статистика сақланмаган, аммо замондошларининг хотираларига кўра, Дикси жамоавий ўйинда ҳам ўзини кўрсата олган. «У ақл бовар қилмайдиган даражада фидойи ва шериклар учун голли вазиятлар яратишда уста эди» - бу ҳеч кимнинг баҳоси эмас, балки Динга қарши бир неча бор ўйнаган сэр Метт Басбининг фикри.
Бу мавсумга потенциал параллель бўлган яна бир жиҳат шуки, «Эвертон» ҳам «Манчестер Сити» каби узоқ вақтдан бери 2-ўринни эгаллаб келган. Ўшанда «Арсенал» ролида «Хаддерсфилд» ўйнаган ва «Эвертон»нинг босимига апрель ойининг охирига қадар дош беролмаган. Натижада «Эвертон» рақибидан бор-йўғи икки очкога илгарилаб кетди.
Яна бир интрига бор эди. Бундан атиги бир йил аввал «Мидлсбро» футболчиси Жорж Камсел 2-дивизионда бир мавсумда 59та гол урган эди, аммо Дикси Англия футболи тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишни орзу қилганди. Маррага 3 тур қолганида Дин 9та гол фарқи билан ортда бораётган эди. Бутун мамлакат ёш форвард мутлақ рекорд ўрнатишга улгурадими ёки йўқлигини муҳокама қиларди. Аввалига Дикси «Астон Вилла»га қарши дубл, кейин «Бёрнли» дарвозасига покер қайд этишга муваффақ бўлди. Мавсумнинг сўнгги ўйинида Динга ҳеч бўлмаганда хет-трик керак эди. «Эвертон» «Арсенал» билан ўйинга аллақачон чемпион мақомида кирган, шунинг учун бутун «Гудисон» фақат битта нарсани кутаётган эди - Дин бугун нечта гол урар экан. Дикси дастлабки 10 дақиқадаёқ стадионни хурсанд қилди: аввалига боши билан гол урди, кейин эса пенальти ишлаб олди. Табиийки, бундай кунда фақат битта футболчи нуқтага яқинлаша оларди. Дин жуда тез дублни амалга оширди. World Football маълумотларига кўра, бу унинг ўша мавсумдаги пенальтидан киритган ягона голи экан.
Қолган вақтларда Дин «Арсенал» дарвозасини ҳа деганда ишғол қила олмади, аммо 60-гол барибир киритилди. Бу якуний ҳуштакка 8 дақиқа қолганида содир бўлди: Дикси яна боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Абадий рекорд!
«Арсенал» ва «Ливерпуль»га қарши хет-триклар, шунингдек, «Манчестер Юнайтед»га қарши пента-трик сизни ажаблантирмаса керак. 1928 йилда кучлар нисбати ҳозиргидан бутунлай бошқача эди: ўшанда лондонликлар 10-ўринни эгаллашган, қўшни «Ливерпуль» - 16, «Юнайтед» - 18-ўрин, «Тоттенхэм» қуйи лигага тушиб кетганди, «Манчестер Сити» ва «Челси» эса фақат 2-дивизионда 1- ва 3-ўринларни эгаллашган.
Манба: sports.ru,Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади.
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789