«Насаф» ниҳоят Ўзбекистон чемпиони!
Хабарингиз бор, бугун Суперлига 23-тури доирасидаги навбатдаги ўйинида пешқадам «Насаф» сафарда лига аутсайдерлардан бири «Локомотив»га қарши майдлонга тушди.
Мана, «Йокогаама-Ф. Маринос» ОЧЛ финали биринчи ўйинида «Ал-Айн»ни енгди.
Бу ОФК клублар рейтингига қараш учун сабаб, лекин жорий мавсум эмас, балки кейингиси нуқтаи назаридан. Яъни олдимизда мамлакатларнинг рўйхатдаги позицияси намоён. Хўш, бу август ойида - янги мавсум бошланишидан олдин нечоғли долзарб бўлади? Ўзбекистон «Ғарб» минтақасида ҳамон 5-ўринда, аммо 4-қатордаги Қатардан 15 очко ортда қолмоқда. Шунингдек, Қатар ҳам 2-ўринга кўтарилган БААдан 2 очкодан сал кўпроқ фарқ билан орқада. Айни ҳолатда Тожикистон мавсумни 12-ўринда бошлайди ва ОЧЛ-2 гуруҳ босқичи учун квота қайтариб олиш учун камида икки мамлакатдан ўзиб кетиш умидида. Туркманистон эса яна бир поғона пастда, Қирғизистон эса икки қатор қуйида. Ҳар икки мамлакатда ОЧЛ-2да ўйнаш учун кучли ўнталикка киришни ўйлаётгандирлар...
Бу нечоғли мумкин?
Рейтинг ҳисоблаш тизими янада адолатлироқ бўлишидан бошласак: энди умумий очко миқдори фақат гуруҳ босқичига чиққанлар эмас, балки барча клублар сонига тақсимланади. Аввалги тизим клублари саралашнинг «плей-офф» босқичидан четга чиққан мамлакатлар фойдасига ишларди. Масалан, БАА ОЧЛда 3та клубга эга бўлиб, улардан бири («Шабаб Ал-Аҳли») «плей-офф»дан ўтолмаган. Гуруҳ босқичидан эътиборан «Ал-Айн» ва «Шаржа» тўплаган жами 45 очко эса 2та клубга бўлинган, ваҳоланки, сумма учга тақсимланса, тўғрироқ бўларди. Келгуси мавсумдан айнан шундай тизимга амал қилинади. Тўғри, янги мавсумда «плей-офф»да енгилган клублар ўйнашда давом этади, фақат қуйи тоифадаги турнирда. Масалан, ОЧЛ-2 «плей-офф» босқичидан старт оладиган Тожикистоннинг иккинчи вакили мағлубиятга учраган тақдирда, «Чақирув лигаси»га йўл олади.
Энди бошқа ўзгаришлар ҳақида. «Плей-офф»даги иштирок учун балл берилмайди. Аниқроғи, фақат «Чақирув лигаси» «плей-офф» босқичидан тушиб кетган клублар учун берилади. Оддий айтганда, эндиликда Элит ОЧЛ ва ОЧЛ-2да фақат ғалаба ва дуранг учун балл берилади (мос равишда 0,3 ва 0,15 балл). «Чақирув лигаси»да ҳам ғалаба ва дуранг учун шунча балл ёзилади рейтингда. Шунинг баробарида ҳар бир клуб ишлаган балл алоҳида саналади, лекин турнирнинг бошидан охиригача. Шу пайтгача ҳар бир мамлакатнинг «плей-офф»да тўплаган очкоси алоҳида ҳисобланарди. БАА мисолига ушбу мавсумга қайтиб, барчасини атрофлича тушунтирамиз:
- «Шаржа» ва «Шабаб Ал-Аҳли» «плей-офф»да жами 1,5 баллдан ишлади ва бу тўлиқ ҳолда БАА ҳисобига ёзилди
- «Шаржа» ва «Ал-Айн» гуруҳ босқичидан бошлаб, жами 45 очко тўплади, улар иккига бўлинди ва БАА ҳисобига 22,5 балл қўшилди
- Натижада БААнинг мавсумдаги жами очкоси 24,0ни ташкил этди
Агар буни янги тизим формуласига солсак, «Шаржа» 8,9, «Ал-Айн» 37 ва «Шабаб Ал-Аҳли» 0,6 балл тўплайди. Жами 46,5 балл ва бу учга бўлинса, 15,5 қолади. Яъни амалдаги тизим бўйича олинганидан 8,5 балл кам.
Яна нима ўзгарди?
Кейинги мавсумдан клублар гуруҳ босқичида қатнашгани учун қўшимча 3 баллдан олади. Демак, Элит ОЧЛга гуруҳ босқичидан киришадиган «Пахтакор» 2024/2025 йиллар мавсуми рейтингида аллақачон 3 очкога эга. «Насаф»да ҳам гуруҳ босқичидаги иштирок этиш учун очко бор. Расмий равишда бир хил - 3 балл. Фақат ОЧЛ-2да тўпланган ҳар бир очко Элит ОЧЛда олинганининг 2/3 қисмига тенг. «Чақирув лигаси»даги очко эса ОЧЛдаги баллнинг 1/3 қисмига тенг. Агар ҳисоблаш формуласини жуда оддий кўраётган бўлсангиз, унда ОФК ҳақида гапираётганимизни шунчаки, унутгансиз. Ҳар бир турнир учун коэффициент очколаридан ташқари, ғалаба учун зарур бўлган ўйинлар сони ҳам ҳисобга олинади. Масалан, Элит ОЧЛда гуруҳ босқичи ва финал ўртасидаги йўл 13та ўйинни ўз ичига олади: гуруҳда 8та, 1/8 финалда 2та, чорак финал, ярим финал ва финалда 1тадан. ОЧЛ-2да ҳам йўл умумий ҳисобда худди шундай узун, аммо босқичларда фарқланади: гуруҳ - 6та, 1/8, 1/4 ва 1/2 финал - 2тадан, финал - 1та. «Чақирув лигаси»да эса якуний ғалаба учун 8та ўйин кифоя қилади (гуруҳда 3та, чорак финал ва ярим финалда 2тадан ва финалда 1та).
Демак, Элит ОЧЛда шартли «А» клуби максимал ҳисобда 49,5 балл тўплаши мумкин (13та ўйиндаги ғалаба учун 39 балл ҳамда гуруҳ босқичи, 1/8 финал, чорак финал, ярим финал ва финалда иштирок этиш учун жами 10,5 балл бонус). ОЧЛ-2да ҳам айнан шу миқдорда (турнир коэффициентисиз) балл тўплаш мумкин. Аммо «Чақирув лигаси»да максимал балл 33га тенг (8та ўйиндаги ғалаба учун 24 балл, шунингдек, иштирок учун бонус тарзида 9 балл). Яъни учинчи рақамли турнирда ҳар бир клуб учун қуйидаги формула асосида балл ҳисобланади:
(Тўпланган балл сони) х 49,5 } 33 } 3
Чалкашиб кетдингизми? Қўрқинчли жойи йўқ. Фақат эсда тутинг:
- Элит ОЧЛда тўпланган ҳар бир очко клубга 1 балл келтиради
- ОЧЛ-2да тўпланган ҳар бир очко клубга 0,67 балл келтиради
- «Чақирув лигаси»да тўпланган ҳар бир очко клубга 0,5 балл келтиради
- «Манчестер Сити» Лондонда «Фулхэм»ни мағлубиятга учратди. Эътиборлиси, ҳимоячи Йошко Гвардиол «дубль» қайд этди. Қолаверса, «Сити» қўшимча дақиқаларда пенальти ишлаганида, футболчилар хорват «хет-трик» расмийлаштириши учун тепиш ҳуқуқини унга бериш ҳақида баҳслашди. Якунда пенальтини Хулиан Альварес амалга оширди ва Гвардиол «дубль» билан кифояланди. Мен эса шу баҳона 35 йил муқаддам бўлган «Пахтакор» - «Карпати» ўйини (7:2)ни эсладим. Ўшанда ҳимоячи Мустафо Билолов 18, 33 ва 79-дақиқаларда гол уриб, «хет-трик» қайд этганди (учинчиси пенальтидан). 88-дақиқада эса «Пахтакор» яна 1та пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлганида, кўпчилик Билолов ҳимоячи учун тарихий «покер» расмийлаштириш имкониятига эга бўлгани ҳақида ўйлаган. Бироқ Мустафога ўйинда иккинчи марта пенальтини ишониб топширишмайди ва у нисбатан тарихий «хет-трик» билан қолади...
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
Хабарингиз бор, бугун Суперлига 23-тури доирасидаги навбатдаги ўйинида пешқадам «Насаф» сафарда лига аутсайдерлардан бири «Локомотив»га қарши майдлонга тушди.
Forbes маълумотига кўра, мавсум-2024|2025да жаҳон бўйича «Ал-Наср» сардори Криштиану Роналду энг сердаромад футболчи бўлди.
20 октябрь куни Ж.Корея пойтахти - Сеул кечаги кун футбол қаҳрамонларига ўз бағрини очди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789