Самвел Бабаян: "Майдонда 11 нафар футболчига 11 киши қарши саф тортади..."

Самвел Бабаян: "Майдонда 11 нафар футболчига 11 киши қарши саф тортади..."

Хабарингиз бор, бгун 22 феврал куни ОЧЛ нимчоракфинал жавоб ўйини доирасида «Навбаҳор» «Ал-Иттиҳод» клуби меҳмони бўлади.

Жиддадаги учрашув олдидан Самвел Бабаян  ҳамда жама сардори Азим Аҳмедовлар. матбуот анжуманида иштирок этишди.
- Эртанги ўйин жуда қийин кечади. Биз юлдузли таркибга эга бўлган «Ал-Иттиҳод»га қарши  майдонга тушамиз, аммо натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Биз учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, шогирдларим бўлажак баҳсда борларини бахшида этишади. 
Биз мухлислар қаршисида тўп тепиш тажрибасига эгамиз. Аввалроқ «Ал-Ҳилол» майдонида дуранг ўйнагандик. Эртага «Ал-Иттиҳод» кўпроқ босимга дуч келади, чунки жамоа ўз мухлислари қаршисида тўп тепади.
Эртанги ўйин учун танлаган услубимизни ошкор қилмайман. Бизнинг ёндашувимиз қандай бўлиши ва қандай ўйин намойиш этишимизни бўлажак баҳсда кўрасизлар. Майдонда 11 нафар футболчига 11 нафар  ўйинчи саф тортади. Бензема ажойиб футболчи, лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз…
***
- Ассалому алайкум! Эртага бизни қийин баҳс кутиб турибди ва буни йигитлар яхши тушуниб туришибди. Аммо биз бўлажак баҳсда энг яхши ўйинимизни намойиш этган ҳолда, Ўзбекистон ва Наманган мухлисларини хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Қийин беллашув бўлади, деганимнинг сабаби, биз эртага кучли футболчиларга қарши майдонга тушамиз. Лекин бўлажак беллашувга яхши тайёргарлик кўрдик ва таъкидлаганимдек, Худо хоҳласа, эртага энг яхши ўйинимизни намойиш этган ҳолда, ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишга интиламиз.
Албатта, Карим Бенземанинг бўлажак баҳсда майдонга тушиши бир томондан мароқли. Боиси, шундай юлдузга қарши тўп тепамиз. Наманганда яхши ўйин намойиш этдик. Эртанги учрашувда эса ундан икки баравар яхшироқ ўйнашга интиламиз. Буни жамоадошларим  билиб, тушуниб туришибди. Яна бир марта таъкидлайман, биз эртага мухлисларга қувонч улашиш мақсадида майдонга тушамиз, - деди Азимжон Аҳмедов.

Маълумот учун, Саудиядаги ўйин соат 21:00да бошланади. Дастлабки ўйинда ҳисоб очилмаганди.