Немис клуби футболчини қишки трансфер ойнасида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. 25 ёшли Дольберг «Ницца»га тегишли ва андалусияликлар сафида ижара асосида ўйнайди. Жорий мавсумда у «Севилья» ва Дания терма жамоаси таркибида барча мусобақаларда 14 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўз навбатида «Севилья» Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Дониэлл Маленни Каспер Дольбергга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Қайд этилишича, манфаатдор томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Айни дамда Дортмунднинг «Боруссия» клуби Германия чемпионати турнир жадвалида олтинчи, «Севилья» эса Испания чемпионатида 18-ўринда бормоқда.