Дон Карлога Никони тавсия этишди

Дон Карлога Никони тавсия этишди

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ҳимоя чизиғида юзага келган вазиятдан хавотирга тушиб қолган.

Ҳозир бу чизиқ юқори мақсадлар учун курашаётган жамоанинг энг заиф нуқтаси бўлиб турибди. «Реал» скаутлари ҳимоядаги муаммоларга ечим бўладиган ўйинчиларни қидирмоқда. Клубнинг бош скаути Жуни Калафат Карло Анчелотти бошчилигидаги мураббийлар штабига Бундеслиганинг энг яхши ҳимоячиларидан ҳисобланган Нико Шлоттербекни олишни тавсия қилмоқда. Нико «Боруссия Дортмунд» клубида ҳимоя марказида тўп тепиб келмоқда. 24 ёшли футболчи Европада танила бошлади. Жуни Калафат бу футболчи яқин бир неча йил давомида мадридликларнинг ҳимояси мустаҳкамлигини таъминлаб беришга қодир, деб ҳисобламоқда. Бу ҳимоячи «Карлсруэ» ва «Фрайбург» клублари тарбияланувчиси ҳисобланади. Бу икки жамоадан ташқари «Унион Берлин» сафида ҳам тўп тепган. Дортмундликлар уни 2 йил муқаддам 20 миллион еврога трансфер қилган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.