АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Эрон ОАВларида ёзилишича, бугун (ёки жуда яқин кунларда) терма жамоа бош мураббийи Драган Скочич истеъфога чиқарилади.
Агар четлатиш амалга оширилса, Эрон термаси ЖЧ финал босқичига чиққанлар орасида мураббийига жавоб берган биринчи жамоа бўлади. Эҳтимолки, турнирда иштирок этишни бошлама й туриб, бундай ишга қўл урган ягона жамоа ҳамдир. Янги бош мураббийнинг сентябрь ойига белгиланган ФИФА кунларидаги битта йиғин асосида «заявка» тўлдиришига тўғри келади. Асосий таркибни эса 21 ноябрга белгиланган Англия термасига қарши биринчи ўйин олдидан 5 кун ичида аниқлаши керак.
Эронлик ҳамкасблар Скочични ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарор қандай қабул қилингани ҳақида ёзишди. Эрон миллий жамоасининг ЖЧда мамлакатнинг асосий сиёсий рақиблари - Англия ва АҚШ термаларига қарши қандай ўйнаши энг юқори даражада муҳокама қилинган. Эронда бу жамоаларга ютқазиш мамлакат обрўсига зарба сифатида баҳоланади. Хуллас, икки нафар футболчи (исм-шарифи ошкор этилмади) Президент девонига таклиф қилинган ва улардан жамоанинг мусобақага муносиб тайёргарлик кўриши учун нималар зарурлиги сўралган. Футболчилар эса бандлардан бири сифатида мураббий истеъфосини тилга олишган. Кейин Президент девонидан Спорт вазирлигига, у ердан футбол федерациясига буйруқ тушган. Охир-оқибат, салбий тахминларга қарамай, Эрон термасини саралашнинг учинчи босқичига олиб чиққан ва ҳал қилувчи раунд якунланишига икки тур қолган пайтда ЖЧ йўлланмани таъминлаган Скочич ишдан бўшатилди. Энди асосий масала: унинг ўрнига кимни тайинланиши. Эронда биринчи бўлиб тилга олинаётган икки номзод - булар антагонист: Карлуш Кейруш ва Бранко Иванкович. Ҳар иккиси Эронда ишлаган ва миллий жамоани жаҳон чемпионати финал раундига олиб чиққан. Лекин иккиси бир-бирига сира чидай олмайди. Тўғри, миллий жамоани маҳаллий мутахассисга топшириш тарафдорлари ҳам бор. Аммо дейлик, Али Даи таклифдан бош тортишга улгурди. Қисқаси, Эрон термаси мухлисларини хавотирли 5 ой кутмоқда.
А.НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789