Элит ОЧЛ: «Пахтакор» гуруҳда Саудия клублари билан ўйнамайди

Элит ОЧЛ:  «Пахтакор» гуруҳда Саудия клублари билан ўйнамайди

Олдин маълум қилганимиздек, бугун Элит Осиё Чемпионлар Лигасига  ҳам қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Икки минтақада 12 тадан клуб 8 та турда очко тўплашади. Жамоалар 4 та рақиб билан уйда, 4 таси билан сафарда ўйнашади. Яна 3 та рақиб билан эса тўқнаш келишмайди. 

Шундай қилиб, амалдаги чемпионимиз «Пахтакор» Саудиянинг бирор клуби билан ўйнамайдиган бўлди. «Шерлар» уйда Қатарнинг «Ас Садд» ва «Ар Райян», БААнинг «Ал Айн» ва «Ал Васл» клубларини қабул қилишади. Сафарда эса Эроннинг «Персеполис» ва «Истиқлол», Ироқнинг «Аш Шорта», Қатарнинг «Ал Ғарафа» клублари билан беллашувлар бўлиб ўтади. Ўйинлар кетма-кетлиги қуйидагича кўриниш олди:

Ғарб минтақаси

«Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони) 

«Ан Наср» (Саудия Арабистони) 

«Ал Аҳли» (Саудия Арабистони) 

«Ал Айн» (БАА) 

«Ал Васл» (БАА) 

«Ас Садд» (Қатар) 

«Ар Райян» (Қатар) 

«Ал Ғарафа» (Қатар) 

«Персеполис» (Эрон) 

«Истиқлол» (Эрон) 

«Пахтакор» (Ўзбекистон) 

«Аш Шорта» (Ироқ) 

Шарқ минтақаси

«Вессел Кобе» (Япония) 

«Кавасаки» (Япония)

«Йокоҳама» (Япония)

«Улсан» (Жанубий Корея)

«Поҳан Стилерс» (Жанубий Корея)

«Гванжу» (Жанубий Корея)

«Шанҳай Порт» (Хитой)

«Шанҳай Шэнхуа» (Хитой)

«Шандун Тайшан» (Хитой)

«Бурирам Юнайтед» (Хитой)

«Сентрал Кост Марринерс» (Австралия)

«Жоҳор Дарул Таъзим» (Малайзия)


***
Пахтакор — Ас Садд

Пахтакор — Ал Айн

Персеполис — Пахтакор

Аш Шорта — Пахтакор

Пахтакор — Ар Райян

Пахтакор — Ал Васл

Истиқлол — Пахтакор

Ал Ғарафа — Пахтакор

Дастлабки 6 та ўйин 2024 йилда, қолган 2 та баҳс 2025 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтади. 12 жамоадан иборат лигаларда дастлабки 8 та ўринни эгаллаган клублар 1/8 финалга йўл олишади.