АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши иккинчи раунди доирасидаги охирги ўйин учун Эронга учишда муаммоларга учрагани ҳақидаги хабарларни ўқиб, бир кун олдин Дохага етиб келган Ҳиндистон термаси менежери билан бўлган суҳбатни эсладим.
Унинг айтишича, Ҳайдарободдан Дохага парвоз вақти жамоанинг 9та юк жомадони йўқолган. Жумладан, тўплар, жилетлар, машғулотлар жиҳозлари ва энг муҳими, ўйин формалари ғойиб бўлган. Ўйлайманки, Ҳиндистон ижтимоий тармоқларида Қатар футбол ассоциацияси бадниятликда айбланмади. Ҳар ҳолда, Ҳиндистон термаси Қатар авиалинияси эмас, IndiGo авиакомпанияси хизматидан фойдаланган. Қолаверса, Қатар футбол ассоциацияси меҳмонларни тўплар, жилетлар ва машғулотлар жиҳозлари билан вақтида таъминлади. Энди Эронга футбол саёҳати мавзусини давом эттирамиз...
Эронга биринчи сафарим 1996 йилнинг сентябрь ойига тўғри келган. «Навбаҳор» билан «Истиқлол»га қарши Осиё Кубок эгалари кубоги 1|8 финали жавоб ўйинига боргандим. Ўша вақт Эронга ҳафтада бир марта - чоршанба куни самолётлар учарди. Моҳиятан бу «Навбаҳор»га мос келади, чунки ўйин жума кунига белгиланган эди. Яъни «Навбаҳор» делегацияси идеал воқеликда ўйиндан 2 кун олдин Теҳронга етиб бориб, ўйинга хотиржам ҳозирлик кўрарди. Эслатма, Наманган клуби биринчи ўйинда 4:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Қисқаси, кейинги босқичга чиқиш вазифаси имконсиздек туюлмаган асло. Ҳаммаси Тошкентда бошланди. Олег Шацких машинада кичик автокўнгилсизликка учради ва рейсга кечикди. Асосий шериги йўқлигини билган Алексей Винников эса ҳафсаласи пир бўлганидан жамоа билан учмасликка қарор қилди. Самолёт эса Теҳронга тахминан соат 6да қўнди. Бироқ делегация чамаси бир соатдан кейингина автобусга чиқди. Автобусда кетяпмиз, бошида ҳаммаси қизиқ. Анвар Асадуллаев ойнадан Теҳрон манзараларини суратга ола бошлади. Кейин кўчалардан бирида автотиқилинчда қолиб кетдик, бошқа шофёрлар автобус ҳайдовчисини тирбандлик айбдори сифатида кўриб, уни калтаклашларига оз қолди.
Автобус шаҳардан чиқиб, 3 соатдан ортиқ юргач, нотўғри манзил томон кетаётганимиз ҳақида илк шубҳалар туғилди. Теҳрон ва унинг атрофида 4 соатча йўл босиб, ниҳоят, меҳмонхонага етдик. Қанақа меҳмонхона? Қандайдир бозордаги ётоқхонага ўхшарди. Бино ҳудудига автобусда кириш иложи йўқ, натижада қоронғу ва тор йўлаклар орқали ўтишга тўғри келди. «Навбаҳор»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Виктор Жалилов дарҳол огоҳлантирди: «Йўқ, бу ерда қолмаймиз, юкларни олманглар». Нималар бўлаётганини ҳужжатлаштириш учун оператор ҳамроҳлигида хоналардан бирига кирдим. Шунда «Истиқлол» вакиллари бошқа меҳмонхоналарда жой йўқлигини айтишди. Биз эса ўз раҳбариятимизга қўнғироқ қилишга уриндик, аммо иложи бўлмади. Шу тариқа улардан мувофиқ даражадаги исталган меҳмонхонага олиб боришларини талаб қилдик ва жойлашиш масаласини ўзимиз ҳал қилишимизни айтдик.
Иккинчи меҳмонхонагача яна 1,5 соатча йўл босдик. Буниси узоғи билан уч юлдузли эди, бироқ Виктор Романович жамоа бошлиғи Михаил Вартазаров ва Бахтиёр Бобоев билан маслаҳатлашиб, эртага бошқа меҳмонхона излашга қарор қилишди. Бу вақтда тур ярмидан оққанди. Жамоа 12 соатдан кўпроқ вақт йўлда юрди, ҳамма самолётда тақдим этилган егуликлар билан тушлик қилган ва кечки овқат бўлмаганди. Михаил Артёмович эртасига азонда янги меҳмонхона қидириш учун кетди. «Истиқлол» вакиллари эса ёрдам беришдан қатъиян бош тортдилар, ҳатто автомобиль ажратмадилар. Орадан маълум вақт ўтгач, Вартазаров қўнғироқ қилиб, жамоа учун етарли даражада бўш жойлари бор меҳмонхона топганини айтди ва манзилга қандай бориш, такси кираси қанча бўлишини тушунтирди. Шу тариқа ҳаммани 4 кишидан таксига ўтқазиб, қўлларимизга маҳаллий валюта тутқазишди. Хуллас, яна Теҳрон тирбандликлари аро кетяпмиз, ҳайдовчилар эса йўл ҳаракати қоидаларига унча риоя қилмай, доимий равишда авария хавфини туғдирадилар, шунинг баробарида жанжал кўтарадилар. Бизнинг таксичимиз ҳам машинадан тушиб, орани очиқ қилишдан ўзини зўрға тийди. Бироқ ҳайдовчи қўлимдаги пулга тинмай назар ташлар ва бир неча минг Эрон тумани унинг йўлда давом этишини тақозо этарди. Ниҳоят, айтилган меҳмонхонага ҳам етдик. Вартазаров аллақачон делегация аъзоларини хоналарга бўлиш рўйхатини тайёрлаб қўйибди. Фақат калитларни олиб, хоналарга кириш қолган. Кейин маълум бўлдики, Михаил Артёмович «Навбаҳор»нинг бўлажак рақиби билан номдош меҳмонхонада тўхтабди. Муассаса раҳбарияти ҳам Вартазаровга хона ажратаётган вақт қаршисида «Истиқлол» билан ўйнайдиган «Навбаҳор» вакили турганини билмаган. Футболчилар меҳмонхонага етиб келишганидан кейин эса ҳаммаси ўзгарди ва бизга дабдурустдан бўш хоналар йўқлиги билдиришди. Ҳаттоки, Вартазаровга ваъда қилинган хоналар ҳам банд бўлиб чиқди...
Шу аснода Михаил Артёмович яна бошқа меҳмонхона қидиришга кетди. Бу орада «Истиқлол» меҳмонхонаси қўриқлаш ходимлари бизни кўчага ҳайдаб чиқаришга ҳам уринишди. Охир-оқибат, жамоа учун бўш жойлари етарли меҳмонхона тезда топилди ва ҳаммамиз бу сафар такси эмас, балки жамоат автобусига чиқдик. Шунда илк марта транспортда эркаклар ва аёллар ҳудуди бўлинганини кўрдим. Янги меҳмонхонага етиб боргач, бунисида яна бир неча жамоага етадиган бўш жойлар борлигини билдик. «Навбаҳор»нинг Теҳрондаги саргузаштлари шу ерда тугагани ўйласангиз, ўзингизга чой ёки қаҳва қайнатиб олинг. Ўша пайт Осиё клублари турнирлари ўйинларини трансляция қилиш катта муаммо эди. Буни билган «Навбаҳор» сафарга «Ўзтелерадио» оператори Вали Ёқубовни ҳам олиб борганди. Аммо ўйинни ёзиб олиш учун шарт-шароит яратиш сўралганида, «Истиқлол» вакиллари «Озоди» стадиони махфий объект эканлиги ва трансляция тақиқланганини айтишди. Табиийки, бундай жавоб «Навбаҳор»ни қониқтирмади. Якунда рухсатсиз ҳам ўйинни ёзиб олишга қарор қилдик. Валига ҳеч ким халақит бермаслиги учун марказий секторнинг охирги қатори ўрталаридан жой олдик. Худди кўчадаги оммавий муштлашувда ортдан зарба қабул қилмаслик учун деворга суяниб олиш тавсия этилганидек, эҳтимолий хавфни рўпарада кўриб туриш учун охирги қаторга ўтирдик. 7 киши эдик (захира ўриндиғидан жой олиш ҳуқуқи бўлмаганлар). Вали эса ўртамизга ўтирди, кимдир у ёки камерага яқинлашмоқчи бўлса ҳам, йўлида уч киши тўсқинлик қилади. Вали бундай шароитда фақат биринчи бўлимни суратга олди. Биз ВИП-ложанинг тўғридан-тўғри остида эдик ва гапларимизни у ерда ўтирган Қозоғистон элчихонаси ходимлари эшитишибди. Улар мезбонлардан бизни ҳам ВИП-ложага таклиф этишни талаб қилишди ва Вали иккинчи бўлимни хотиржам суратга олди.
Ўйин тугагач эса, Вали атрофида дарҳол қоп-қора кийинган шубҳали кишилар тўпланишди, навбатдаги муаммо аломати сезилди. Шунда Ёқу-бов менга юзланди: «Ҳозир мени ҳибсга олишса керак, тезроқ қимматбаҳо буюмларимни ол...». У кумуш занжири, никоҳ узуги ва «Ўзтелерадио» ходими гувоҳномасини бераётган паллада кимдир югуриб келиб, Валидан ўйин ёзилган кассета солинган сумкани тортиб олди. Шу заҳоти шубҳали кишиларда Валини ҳибсга олиш истаги йўқолди. Улар эътиборни «кутилмаган ўғрича»ни ушлашга буришди. Биз эса «Навбаҳор» кийиниш хонасига йўл олдик. Орадан маълум вақт ўтгач, Валига сумкасини олиб келишди, энг ғалати томони, унда ҳамма нарса жойида эди, фақат изсиз йўқолган кассетадан ташқари. Ноилож ёзувни қўлдан чиқарганимиз билан кўндик. Аммо меҳмонхонада қайтгач, Вали эронликлар Намангандаги биринчи ўйин ёзилган кассетани ўғирлаб кетишганини, Теҳрондаги баҳс лентаси эса Ўзбекистон элчихонасига эсон-омон етказилганини айтди. Гап шундаки, эронликлар провокацияси эҳтимолидан келиб чиқиб, делегация таркибида ДХХ ходимларидан бири ҳам бириктирилган экан. Провокациялар кузатилди, аммо бироз бошқача характерда. Қисқаси, Вали ўзининг қимматбаҳо буюмларини драматик тарзда менга топшираётган бир паллада бизнинг разведкачимиз кассетани олиб, секингина стадиондан чиқиб кетишга улгурган экан. Шундай қилиб, элчихонада лента бир неча марта кўчирилган ва нусхалардан бири дипломатик почта орқали Тошкентга юборилган. Лекин тўғридан-тўғри эмас, балки бошқа мамлакатлардаги элчихоналар орқали.
Қозоғистонлик дипломатлар бир ҳафта олдин «Персеполис» клуби «Елимай»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида гапириб, ҳакамликдан қаттиқ нолишгани ҳам эсимда. Айтишларича, қозоқ клуби 2та пенальти ва 2та қизил карточка воситасида «синдирилган». Эътиборлиси, улар «Истиқлол» - «Навбаҳор» ўйинини ироқлик худди ўша ҳакамлар бошқаришганини ҳам таъкидлашди. Боз устига, айтишларича, «Персеполис» ва «Елимай» ўртасидаги ўйиндан сўнг қўшниларимиз ортга қайтолмаганлар ва ОФК уларни иккинчи ўйин учун ҳам Теҳронда қолдиришга қарор қилган. Нима бўлганда ҳам, «Навбаҳор» иккинчи баҳсда «Истиқлол»га 0:3 ҳисобида ютқазди ва эҳтирослар босилмаган вақтда юзага келган биринчи хулоса оддий эди: бизни ҳакамлар «ўлдиришди».
«Навбаҳор» кейинчалик ОФК ёрдамида ҳақиқатни қарор топтиришга уринди, аммо «ёввойи 90-йиллар» учун Теҳрондаги саргузаштлар ғайритабиий эмасди ва ҳеч ким «Истиқлол»ни жазоламади. Шунинг баробарида Теҳрон клубида бундай қилмишлар ўринли эканлигига ишонишган. Форслар шу тариқа «Навбаҳор»дан биринчи ўйиндаги қабул учун қасос олишган. Эслатиш керак, 90-йиллар (шунингдек, 2000-йиллар ҳам) ҳатто чартер рейс билан ҳам Ўзбекистон вилоятлари марказига Тошкентни четлаб ўтиб, учиш имконсиз эди. Бинобарин, фақат пойтахт аэропортида тўлиқ чегара ва божхона назорати ишларди. Хуллас, «Истиқлол» делегацияси Тошкентда тўхташга, пойтахтда барча жараёнлар тугашини бир неча соат кутишга мажбур бўлади. Шунингдек, форсларга Намангандаги меҳмонхона ёқмаган ва улар ҳакамликдан жуда норози ҳолда қайтишган. Оддий айтганда, форслар буларнинг барчасига Теҳронда «Навбаҳор»дан ўч олиш учун асос сифатида қарашган. Ўша вақтлар ёндашув шундай эди.
Бугун қарашлар ўзгарганми? Менимча, ҳа. Шахсан мен «Навбаҳор»нинг 1996 йилги саргузаштлари ва Ўзбекистон миллий жамоасининг парвози кечикиши ўртасида ўхшашлик борлигини айтиш фикридан йироқман. Биринчидан, орадан 28 йил ўтди. Иккинчидан, клублар ва терма жамоалар ўртасида ҳар доим стандартлар бўйича фарқ бўлади. Охир-оқибат, айбсизлик презумпцияси ҳам бор. Ҳаётим давомида парвознинг кечикиши учинчи томон ташаббуси билан юзага келтирилганини тасдиқлайдиган чин фактни ҳалигача кўрмадим. Шунинг учун кимнидир фитнада айблаш (ҳатто шунга шаъма қилиш)га шошилмайман.
Айтганча, «Навбаҳор»нинг Теҳрондаги саргузаштлари ҳақида хотираларни ёзганимдан кейин баъзи тафсилотларга бироз шубҳа билан қарадим. Марҳум Михаил Вартазаров инглиз тилини яхши биларди. Лекин Теҳронда ёлғиз ўзи барчасини уддалай олмасди. Шунинг учун эртасига Бахтиёр Бобоевга қўнғироқ қилиб, ҳаммаси қандай бўлганини сўрадим. Бахтиёр Мелиевич эса ҳикояга баъзи тафсилотларни қўшиб қўйди: «Иккинчи куни эрталаб меҳмонхонада нонушта қилолмаслигимиз аниқладик, чунки ресторан йўқ эди. Чиндан ҳам, кечқурун яқин атрофдаги кафеда овқатланган эдик. Кейин Вартазаров билан кўчага чиқиб, овқатланадиган жой қидирдик ва бошқа кафе топдик. Ўша ерда ўтириб, вазиятни муҳокама қилаётганимизда, кафе эгаси ёнимизга келди. У русчани тушунадиган грузин эди. Биз ҳолатимизни тушунтиргач, у Теҳрон телефон маълумотномасини олиб келди ва ундан Ўзбекистон элчихонаси рақамини топдик. Шу тариқа қўнғироқ қилдик, элчихона ходимлари эса «Истиқлол» вакиллари билан боғланишимиз ва меҳмонхона топишимизга ёрдам беришди».
Алишер Никимбаев, «Футболиум»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789