АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
10 август санасида «Тоттенхэм» ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга ошириб, «Борнмут» ҳужумчиси Доминик Соланкени 64,3 млн. евро ва бонуслар эвазига харид қилгани кўпчилик мухлис ва мутахассисларни ҳайрон қолдирди. Биз эса унинг фаолиятини ёритишни лозим топдик.
Доминик Редингда, нигериялик йигит ва инглиз аёл оиласида дунёга келган. Унинг отаси «Арсенал» мухлиси табиийки, фарзандини футболга жалб эта бошлади: «Отам мени «Арсенал» ўйинларига олиб борарди. Мен Эмирейтс Кубоги турнирининг жуда кўп ўйинларига гувоҳ бўлганман».
Бироқ болакай 7 ёшли пайтида «Челси»нинг ёшлар академиясидан жой олди. У ерда Соланке турли ёш тоифасидаги жамоаларда самарали тўп суриб, ноёб иқтидор соҳиби мақомида танилди.
2014 йил
2013|14 йиллар мавсумида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Англия Кубоги турнири финалида Доминик дублга эришиб, ўз жамоасига совринни ҳадя этди. Ёзда навқирон ҳужумчи асосий таркибнинг мавсумолди тайёргарлиги сафарига жалб этилиб, «Вольфсберг», «Олимпия» ва «Витесс» клубларига қарши беллашувларда ўз маҳоратини намойиш этди. Тез орада «Челси» Соланкега тўла қонли шартномани таклиф этди.
Куз фаслининг асосий қисмини ёш иқтидор 18 ва 21 ёшли жамоалар чемпионатида, шунингдек, асосий жамоадан чорлов олгунга қадар УЕФА ўсмирлар лигасида ўтказди. «Кўклар»нинг 18 октябрдаги «Кристал Пэлас»га қарши беллашувида Доминик иштирок этмади, лекин 3 кундан кейин у ЕЧЛ доирасидаги «Марибор»га қарши уй учрашувининг (4:0) 73-дақиқасида Оскар ўрнига захирадан майдонга тушди. «Ниҳоят, дебютни нишонлаганимдан беҳад мамнунман. «Стэмфорд Бриж»даги мазкур учрашувни ҳеч қачон унутмайман», - деганди Соланке «Челси» ТВ мухбирига.
Шу ўринда Соланке ва унинг жамоаси муваффақияти билан якунланган УЕФА Ўсмирлар лигаси мусобақасини ёдга олмасликнинг иложи йўқ. Доминик гуруҳ босқичидаёқ 7та гол билан етакчи тўпурарга айланган, «Челси» эса финалда «Шахтёр»ни 3:2 ҳисобида маҳв этиб, ғолиб чиққанди. Ҳал қилувчи баҳсда ғалабага гол ва ассист билан ҳисса қўшган Доминик эса 9та ўйинда 12та гол уриб, энг яхши тўпурар унвонини олганди.
Терма жамоа доирасида ҳам Соланке етакчи ролда. 17 ёшлилар жамоаси билан Европа чемпиони ва энг яхши тўпурар бўлган. «Бу жуда ажойиб, ўз ватани билан турнирда зафар қучишни ҳар бир болакай орзу қилади», - деганди ҳужумчи uefa.сом мухбирига.
Нидерландиядаги мавсум
2014|15 йиллар мавсумининг қолган қисмини Доминик ёшлар жамоасида ўтказди. 2015 йилда «Челси» ёшлар ўртасидаги Англия Кубоги турнири финалида «Манчестер Сити»ни енгиб, нуфузли совринни сақлаб қолди. Лекин Соланкега таркибдан жой бера олмади ва уни ижарага беришга қарор қилди. Шу тариқа ҳужумчи «Витесс»га йўл олди. Ўтган мавсумни 5-ўринда якунлаган жамоа ЕЛ йўлланмасини қўлга киритган, 18 ёшли қаҳрамонимиз жамоани гуруҳ босқичига олиб чиқиш, ички чемпионатда эса юқорироқ ўринни эгаллашга ёрдам бериши кутилганди. Бироқ нафақат Доминик, балки жамоа учун ҳам мавсум омадсиз ўтди. Ҳужумчи 25та ўйинда атиги 7та гол урди, «Витесс» эса чемпионатни 9-ўринда якунлади, ЕЛда «Саутгемптон»ни енга олмай, гуруҳ босқичига чиқа олмади. 30 июнда Соланке «Челси»га қайтди.
Англиядаги фаолиятнинг давоми
2016|17 йиллар мавсуми ҳам Соланкега муваффақият келтирмади. У иккинчи жамоадаги 5та ўйинда 2та гол урди, холос. Лекин терма жамоада яна сермаҳсул ўйин кўрсатди. 20 ёшлилар ўртасидаги ЖЧ финалида Англия Калверт-Льюиннинг голи эвазига Венесуэладан устун келган, Соланке эса 4та гол билан тўпурарлар сафидан жой олганди. 2017 йил ёзида шартнома муддати тугагач, Доминик эркин агентга айланди.
Кейин ҳужумчи ўз фаолиятини «Ливерпул»да давом эттирди. Таажжубки, мавсумолди тайёргарлигида ижобий таассурот қолдирган бўлсада, расмий учрашувларда ёрқин ўйин кўрсата олмади ва захира ўйинчиси бўлиб қолди.
Кейинги мавсумнинг биринчи даврасида вазият ўзгармагач, «қизиллар» ҳужумчини трансферга қўйишди.
4 январда Соланке «Борнмут»га ўтди. «Борнмут» мени ўзининг ўйин услуби ва мураббийи туфайли қизиқтириб қўйганди. Қарорим тўғри эканлигига амин бўлгандим», - деганди Доминик «Гол» нашри мухбирига. Бироқ у дастлабки тўлиқ мавсумда 32 марта майдонга тушиб, бор-йўғи 3та гол урди. Жамоа эса Чемпионшипга тушиб кетди.
2020|21 йиллар мавсумида ҳужумчи сермаҳсул ўйин кўрсатиб, 40та ўйинда 15та гол ва 11та самарали узатма муаллифи бўлди. Лекин жамоа 6-ўринни эгаллаб, элитага чиқиш учун кечган беллашувда «Брентфорд»дан енгилди. Шундан кейин Арнау Данжума ва Диего Рико каби етакчи ўйинчилар жамоани тарк этишди. «Фулхэм»нинг собиқ бош мураббийи Скотт Паркер «Борнмут»га ўтди.
Мавсумни 4-2-3-1 схемаси билан бошлаган «Борнмут» қишда услубни 4-4-2га ўзгартирди. Икки нафар ҳужумчи билан ўйнаш усули Соланкега халал бермади, мавсумни у 29та гол билан якунлади. Жамоа эса 2-ўрин билан АПЛга кўтарилди.
Бироқ элитага қайтиш жараёни осон кечмади. «Ливерпул»дан қабул қилинган шармандали (0:9) мағлубиятдан кейин Паркер истеъфога чиқарилди, унинг ўрнини Гэри О~Нил эгаллади. Старт омадсиз бошланган, Доминикнинг маҳсулдорлиги ҳам пасайиб (33та ўйинда 6та гол, 7та ассист) бўлсада, жамоа элитадаги ўрнини бой бермади.
Кейинги мавсумда Соланке 38та ўйинда 19та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида 6-ўринни эгаллади, жамоа эса 48 очко билан ўз тарихида АПЛдаги энг яхши натижани қайд этди. Энди ажабтовур қаҳрамонимиздан «Тоттенхэм»даги ҳужумчиларга тегишли муаммоларни бартараф этишда фаол бўлишини кутиб қоламиз.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789