Эҳсони Паншанбедан "Навбаҳор" 500 минг евро ишлаб олдадими?

Эҳсони Паншанбедан "Навбаҳор" 500 минг евро ишлаб олдадими?

Маълум бўлишича, "Навбаҳор"нинг тожикистонлик легионери Эҳсони Паншанбе жамоа билан хайрлашди.

Тасдиқланмаган  хабарларга кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячи 500 минг доллар эвазига Эроннинг "Зоб Аҳан" клубига трансфер қилинган. 

Маълумот учун: Тожикистон терма жамоаси аъзоси "лочинлар" сафига 2020 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида келиб қўшилганди. Шу пайтгача у "Навбаҳор" либосида Суперлига доирасида 44 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол қилди ва 2 маротаба жамоадошларининг голига ассистентлик қилди.

Суперлига-2022 1-даврасида  эса 7 та учрашувда майдонга тушиб, 160 дақиқа майдонда ҳаракатланди.