Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Мартин Лоу - охирги 10 йилликда асосан Осиё футболини ёритиб бораётган мустақил футбол таҳлилчиси.
У ОК-2019 давомида Al Jazeera телевидениеси ва Football Nation радиоси инглиззабон талқинида чиқиш қилган, шунингдек, Sandals for Goalposts ва Осиёнинг бошқа футбол платформалари учун ёзган. 2019 йили The Asian Game веб-сайти ишга туширилганидан буён унда катта муаллиф мақомида фаолият юритаётган экспертнинг Ўзбекистон Суперлигаси янги мавсуми стартига бағишлаб катта ижобий мақола ёзгани эътиборга молик. Қизиқ, Лоу ўз таҳлилида нималарни эътироф этди? Қизиқсангиз, марҳамат, қуйида эътиборингизга шу мақоланинг биринчи ярми ҳавола қилинмоқда.
ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАЁТГАН ЁНДАШУВ БЎЙИЧА ЎЗГАРИШ
Ўзбекистон Суперлигаси янгича оптимизм палласида бошланмоқда. Лиганинг янги мавсуми билан ўзбек футболи қайта жонланди, унга мамлакат ичида ҳам, ташқарида ҳам қизиқиш катта. Рақобат ва чемпионлик пойгаси бўйича тарихдаги энг яхшилари қаторига кирган аввалги мавсумдан сўнг бутун Ўзбекистон бўйлаб ёшлар тизимига нисбатан янгича оптимистик ёндашув бошлангани қитъанинг «уйқу»даги гиганти учун ижобий келажак бошланишига айланиши мумкинми? Позитивлик тарқалмоқда. Дейлик, шу ой Тошкентда бошланган U-20 тоифасидаги Осиё кубоги очилиш маросимини кузатар экансиз, ўзбек футболини қамраб олган умидбахш тўлқин ичига тушмасликнинг иложи йўқ. Ўзбекистон ёшлар термасининг сурияликларга қарши илк ўйинини стадионда 32757 мухлис томоша қилди. Иштирокчилар ёшини инобатга олсак, Осиёнинг кўплаб мамлакатлари спорт нашрлари саҳифаларида ҳаттоки, унча ёритилмайдиган камтарона турнир учун зўр натижа. ОФКнинг ўтган ёз Тошкентда 30 минг мухлис кўз ўнгида бўлиб ўтган U-23 тоифасидаги Осиё кубогида кузатилган худди шундай тетик муҳит таъсирида узоқ стратегияни кўзлаган ҳолда, ёшлар турнирларини Ўзбекистон каби ривожланаётган мамлакатларга ишониб топшираётгани маҳаллий аҳоли қизиқишига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
ОФК ушбу янги ёндашувни асос билан таъминлаётган бўлса-да, бу ЎФА томонидан сўнгги 5 йил давомида миллий спорт турини қайта шакллантириш бўйича амалга оширилган кенг кўламли такомиллаштириш ишларининг кичик бир қисми, холос. Режалаштирилган ислоҳотлар узоқ муддатга қаратилган. Бунда ички ўйинни яхлит ҳолда пастдан юқорига кўтариш кўзда тутилган. Бинобарин, ўтган йиллар давомидаги қисқа муддатли режалар натижа бермади, футболда катта умидсизлик туғдирди, холос. ЎФА хусусан, 2018 йилги Россия мундиали саралашида кузатилган муваффақиятсизликдан сўнг ўзининг ривожланиш тизимини амалга татбиқ этди. Бунда инфратузилмани яхшилаш, ёшлар сектори ривожланишини жиддий қайта кўриб чиқиш вазифа сифатида белгиланган. Профессионалликни обдон кўтариш ҳаракати эса, мамлакат футбол тизимини қайта тиклашга туртки берди.
Бирор клуб ушбу ёндашув ўзгаришини ўтмишда катта харажат эвазига Ривалдо ва Луиз Фелипе Сколарини жалб қилгани билан танилган «Бунёдкор»чалик яхши қабул қилмаган бўлса керак. Бинобарин, бу клуб катта чиқимга қарамай, 2008 ва 2012 йиллар ОЧЛ ярим финалида ўйнаш билан чекланган эди. Ҳозирда йирик сармоядан воз кечган «Бунёдкор» энди қисқа муддатли ютуқлар эмас, 25 ёшдан кичик футболчилар билан узоқ келажакни кўзлаётган мустаҳкам ўртамиёна жамоага айланди. Клуб 2010 йиллар бошидаги шовқинли давридан чекинди ва томошабоплиги тобора ошаётган лигада ўз позициясини йўқотди. «Бунёдкор»нинг ҳозирги ҳолати ўтган мавсум қуйи лигага тушиб кетиш хавфи остида қолган «Сурхон»дан тортиб, таркибини ёшлар ҳисобига шакллантириш асносида чемпионлик учун курашаётган «Насаф»ни «қайнатаётган» Суперлигадаги одатий меъёрни эслатади.
Нисбатан кенгроқ мақсад моҳияти - мамлакатда мунтазам ва барқарор ўйин вақтини оладиган иқтидорли футболчилар захирасини яратиш. 2018 йилда ҳам сайёрамиздаги барча миллий лигалардаги каби Ўзбекистонда энг яхши иқтидорларни асосан кучли клубларда кўрардилар, улар тажрибали футболчилар даврасида ютуқларга эришардилар, аммо ўзларининг ўйин дақиқаларини чеклаб қўйишарди. Бундан нафақат ёш футболчилар иқтидори рўёбга чиқмади, балки лига обрўсига путур етди. Лигалар ўртасидаги тафовут ҳам йилдан-йилга катталашиб борди. Катта жамоалар осонгина устунлик қилди, лекин чинакамига олдинга қадам ташлаш учун лигадаги рақобат талаб даражасида эмасди. Бунинг оқибатида қолган иштирокчилар ҳимоявий ва реакцион гуруҳга айланиб қолди. Умумий манзара қитъа ва халқаро майдонда қийинроқ синовларга дуч келган топ-клубларга ҳам, ўйинларни уй ёки стадионларда томоша қилувчи мухлисларга ҳам наф келтирмади. Қисқаси, ниманидир ўзгартириш талаб этиларди.
КАТТА МАНФААТ ЙЎЛИДА ҚУРБОНЛИК
Ўтмишга назар ташласак, 3 йил аввал The Asian Game сайтига қўшилганимдан буён Ўзбекистон чемпионати мавсумига бағишланган ҳар бир мақоламда кутишдан кўра, кўпроқ умидвор ҳолда, ўртага савол қўйганман: «Ўзбекистон Суперлигасида рақобат ошганини кўрамизми?» Яхшиланган инфратузилма ва ёш истеъдодларнинг адолатли тақсимоти ортидан ўйин майдони ниҳоят, бу чақирувга қулоқ солди ва умид аста-секин ҳақиқий имкониятга айланмоқда. Ҳа, ҳали таъбир жоиз бўлса, футболдаги ички монополиянинг чинакам бузилганини кўрмаган бўлсакда, ўзгариш яққол кўзга ташланди. «Пахтакор» - ўзбек футболида ҳақиқий «фил». Ўзбекистоннинг 15 карра чемпиони охирги 10 йилликда қимирламас кучга айланди, гарчи баъзан ижобий сифатлари эмас, рақиблар кучсизлиги ҳисобига ғалаба қозонган бўлсада. 2019 йили чемпионлик пойгасида таъқибчисидан 20 очко илгарилаб кетган жамоа кейинги икки мавсумда мос равишда 12 ва 13 очколик фарқ билан чекланди. Мана, аввалги мавсум бу фарқ 1 очкога тушди. Бунда Лигадаги ислоҳотлар катта роль ўйнади. Ўтган йили «Навбаҳор» ва «Насаф» каби ҳудудий жамоалар Тошкент дружинасига рақобат туғдирдирдики, бунақаси 10 йил олдин ҳам кам кузатилган. Асосийси, Наманган ва Қарши клублари нафақат майдон, балки унинг ташқариси (трансферлар бозори)да ҳам «Пахтакор» билан рақобатлаша олди. «Навбаҳор» катта маблағ эвазига иқтидорларни жалб қилиш орқали, «Насаф» эса ўз тарбияланувчиларини сақлаб қолиш эвазига. Лекин ислоҳотнинг ўзига хос қисми сифатида лига таркибига киритилган ёшлар термасини тилга олиш мумкин. ЎФА 2021 йили турли академияларнинг истиқболли тарбияланувчиларини ўзида жамлаган «Олимпик» клубини лигада ўйнашига рухсат берди. Кўзланган мақсад - йигитларга ўйин амалиётини кафолатлаш аснода Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасига даъвогарлик қилувчи рақобатбардош жамоа шакллантириш. 2021 йили U-20 жамоаси сифатида айнан шу авлодга эътибор қаратган клуб Темур Кападзе қўл остида дарҳол элита йўлланмасини қўлга киритди. Ўтган мавсум эса «Олимпик» USLдаги дебютида истиқболи чакки эмаслигини кўрсатиб, 6-ўринни эгаллади. Моҳиятан U-21 жамоасини ОЧЛ ҳудудидан атиги 3та ғалаба ажратиб қолди. Ёшлар клубининг натижаси унинг лигага муваффақиятли таъсир этганидан қисман далолат. Ҳар ҳолда, кубок чорак финалида «Пахтакор»га минимал фарқда ютқазган ёш жамоа чемпионатда ҳамшаҳари билан баҳсларда дуранг қайд этди. Умуман, олий тоифали ёки хорижлик футболчиларга эга бўлмаган «Олимпик» кучли учликка кирган жамоаларга қарши 6та ўйинда атиги 1 марта енгилдики, бу ҳам унинг чемпионлик пойгасига туртки берганини кўрсатмоқда.
Қолаверса, шаклланиш имконияти ва рақобатбардош футбол ушбу ёш гуруҳига 2024 йилга тайёргарлик кўришда қўшимча импульсдир. Ўзбекистон 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогига U-21 жамоасини қўйгани ва унинг финалга чиққани олимпиячилар тайёргарлик режасидан бироз илгариб кетишганидан нишонадир. Гарчи шубҳасиз, камчиликлар сезилган (хусусан, меҳмондаги ўйинларда жисмоний кураш масаласида) бўлса-да, экспериментни муваффақиятли ҳисоблашга асослар етарли. Келаси йилги Олимпиадага йўлланма олиш ушбу гуруҳ учун устувор вазифа сифатида кўрилаётган бўлса-да, бу ягона мақсад эмас. «Олимпик» ўтган йили бир қатор ёшлар истеъдодини кескин ривожлантирди: Руслан Жиянов Россиянинг «Пари НН» клуби билан шартнома тузди, Владимир Назаров эса «Нефтчи»га ўтди ва ҳозир 20 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогида чакки таассурот қолдирмаётган Пўлатхўжа Холдорхонов «Пахтакор»га қайтди.
Давоми бор…
Мартин ЛОУ, The Asian Game
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789