АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЖУД БЕЛЛИНГЕМДА УКАСИ ҲАМ БОР.
Ҳозирда бутун Англия Беллингемларни мақтамоқда. Ҳа, «Боруссия» Д. вакили Жуднинг укаси ҳам истиқболли футболчи сифатида кўзга ташланмоқда. Айтиш жоиз, ака-ука Беллингемлар бир-бирларига шу қадар ўхшашки, уларни бир қарашда фарқлаш осон эмас.
Жоб Беллингем ҳам ярим ҳимоячи ва айни пайт «Бирмингем» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўтган ҳафта Жуд Беллингем ЕМЛ турниридан ўрин олган Германия термасига қарши ўйинда Англия миллий жамоасининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган бўлса, унинг укаси Испанияда ташкиллаштирилган «Пинатар» кубогида шу мақомга эришди. Оддий айтганда, кичик Беллингем Англия U-18 жамоасининг Нидерландия, Фарер ороллари ва Бельгия ёшлар термаларига қарши ўйинларида ўзини кўрсатди.
Жоб яқиндагина «Бирмингем» билан биринчи профессионал шартномасини расмийлаштирди. Эслатма, Англия футболи қонунларига кўра, 17 ёшга тўлмаган футболчи профессионал даражада битим тузолмайди, шунинг учун Жобнинг бироз кутишига тўғри келди. Аслида Дортмунд «Боруссия»си кичик Беллингемни ҳам ўз томонига оғдирмоқчи. Германия жамоаси эҳтимолки, майдонда «10-рақам» ролини бажарадиган ёш ярим ҳимоячини олиш эвазига катта Беллингемни янги шартнома тузишга кўндиришни режалаштираётгандир. Немисларнинг ёш футболчи трансфери бўйича ҳаракатни давом эттиришаётгани ёки бу вариантдан воз кечишгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Bild ва Daily Mail нашрлари маълумотларига қарасак, улар Жобга анча олдин эътибор қаратишган. Зеро, у 16 ёшидаёқ майдонда яққол кўзга ташланган эди.
Жоб Беллингем «Бирмингем»нинг асосий таркибида айнан 16 ёшида дебют қилди. Аниқроғи, у январь ойида Англия кубоги доирасида «Пли-мут»га қарши кечган ўйинда захирадан майдонга тушди. Чемпионшипнинг жорий мавсуми эса 3та учрашувда қатнашишга улгурди. Қарангки, Жуд ҳам «Бирмингем»даги дебютини 16 ёшида нишонлаган ва «кўклар» сафида 44та ўйин ўтказгач, Дортмунд «Боруссия»сига йўл олганди. Ўшанда Германия клуби ёш ярим ҳимоячи трансферига 25 миллион фунт ажратганди. Маълумот учун, Жуд Беллингем футбол тарихида 17 ёшлилар орасида энг қимматбаҳо ўйинчига айланган эди. Энди эса «Боруссия» бу футболчи учун «Ливерпуль», «Реал», «Манчестер Сити» каби даъвогарлардан 130 миллион фунт стерлинг сўрамоқда. Агар харидорлар шунча тўлашни исташмаса, «Боруссия» ўз таркибида ака-укалар тандемини ҳосил қилар балки. Воқеалар шундай ривожлансами, дортмундлик мухлислар иккисини ажратишда анча қийналишади. Зеро, Жуд ва Жоб ташқи кўриниш билан бир-бирига жуда ўхшаш...
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789