Это'О янги муаммолар гирдобида

Это'О янги муаммолар гирдобида

Интернет тармоғида Камерун футбол федерацияси раҳбари Самуэль Это'О ва Камерун клубларидан бирининг президенти ўртасидаги суҳбатнинг аудиоёзуви пайдо бўлди.

ОАВ хабарига кўра, унда Это'О иккинчи дивизиони вакили ҳисобланган «Виктория Юнайтед» жамоаси президентига клуб биринчи дивизионга чиқиши кераклигини айтади. Суҳбатдан парча матн шаклида чоп этилди. «Бизнинг мақсадимиз - «Виктория Юнайтед»ни юқорига кўтариш. Биз тўрт кишимиз, клуб юқорида бўлади», - дея Это'О нинг сўзларидан иқтибос келтирди Sports News Africa. «Реал», «Барселона» ва «Интер» каби машҳур клубларнинг 42 ёшли собиқ футболчиси 2021 йилнинг декабрь ойидан буён Камерун федерациясини бошқариб келмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.