«ИнтерФУТБОЛ»дан Мундиал-2022га совға!

«ИнтерФУТБОЛ»дан Мундиал-2022га совға!

Муҳтарам футбол ихлосмандлари! Мана, вақт чархпалаги кўз очиб-юмгунча бизни нав­батдаги жаҳон чемпионатига олиб келди.

 Яна 5 кундан сўнг Қатарда ҳисоб бўйича 21-жаҳон кубогига старт берилади. «ИФ» жамоаси ўз одатига кўра, футбол байрамига алоҳида сов­ға тайёрлади. Бугун газетамизнинг ЖЧ-2022га бағишланган махсус сони нашрдан чиқади. «ҚАТАРГА ҚАДАЛГАН ҚАРАШЛАР» - бу махсус соннинг бош сарлавҳаси. Умид қиламизки, 68 бетдан иборат тўлиқ рангли нашр бутун чемпионат давомида футбол ихлосмандларига ишончли ҳамроҳ-ёр-дамчи бўлади. Бинобарин, унда имкон борича барча асосий маълумотларни мужассамлаштиришга ҳаракат қилганмиз - жаҳон чемпионати тарихи, рекорд­лар, қизиқарли фактлар, Қатар мундиали иштирокчилари таркиби, футбол форуми белгилари, стадионлар, экипировкалар ва албатта, бўлажак ўйинларнинг катта тақвими. ЖЧ-2022 давомида ёнингизда яхлит маълумотлар тўплами туришини истасангиз, «ИФ»нинг махсус сони Сизларга мунтазир! 

ҲАМИША БИРГА БЎЛАЙЛИК, АЗИЗЛАР!