Сречко Катанец: «Гуруҳдаги ҳар бир баҳс муҳим, айниқса, биринчиси

Сречко Катанец: «Гуруҳдаги ҳар бир баҳс муҳим, айниқса, биринчиси

Бугун ОК-2023 "В" гуруҳи 1-турига дахлдор Ўзбекистон-Сурия ўйинидан олдинги матбуот анжуманида

 миллий термамиз устози Сречко Катанец ҳамда жамоамиз етакчи футболчиларидан бири Жалолиддин Машарипов журналистларга ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Сречко Катанец: — Эртанги учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ва яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Элдор Шомуродов биз учун қанчалик муҳим футболчи эканлигини яхши биласиз. Ҳар қандай терма жамоа Машарипов ва Шомуродов сингари футболчиларга эга бўлишни хоҳлайди. Жамоамизда етакчи футболчилар кўп, бироқ унинг тажрибаси бизга жуда керак эди. Мураббий сифатида айта оламанки, биз энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз. Гуруҳдаги ҳар бир учрашув биз учун жуда муҳим, айниқса дастлабки баҳс. Биз етакчи ва ёш футболчиларимиздан кучли жамоа тузишимиз шарт. Барча учрашувга жиддий ёндашув билан тайёргарлик кўрамиз.

Сурияга қарши аввал ҳам иккита учрашув ўтказганман, Сурия кучли жамоа, уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Жамоанинг кучсиз томонлари ҳам бор, улар ҳақида етарли ма’лумотга эгамиз. Аксарият футболчилари хорижлик, биз шунга э’тибор қаратишимиз керак. Эртанги баҳсда яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонамиз.

Жалолиддин Машарипов: — Осиё кубогида иштирок этаётганимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Барча жамоадошларим турнирга тайёр, бизни қўллаб-қувватлаш учун юртимиздан кўплаб ватандошларимиз ҳам ташриф буюришган.
Ҳозир бизда тартиб жуда кучли, аввалги таркибда тажрибали футболчилар кўпроқ эди, бироқ ўйин услуби жиҳатидан ҳозирги жамоа, ном э’тибори билан аввалги жамоа кучлироқ эди.
Аввалги Осиё кубогининг 1/8 финалида Австралияга қарши яхши ўйин кўрсатганмиз ва пеналтилар сериясида имкониятни бой берган эдик. Ҳозир бизда яхши жамоа шаклланган, буни Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ҳам кўрсата олдик. Муносиб натижа қайд этамиз, юртимиздаги барча футбол мухлислари биз билан бирга. Энг камида ярим финалга қадар етиб боришимиз шарт. 
Терма жамоа учрашувида авваллари лидерлар кам бўлган, улар яхши ўйин кўрсата олмаса, бу жамоага та’сир қиларди. Ҳозир ундай эмас, жамоа яхши шаклланган. Ҳатто, захирадан ўйинга қўшилган футболчи яхшироқ кўриниши мумкин. Ёшлар жамоамизни кучайтиришди, бизда иккита тенг кучли таркиб бор, деб бемалол айта оламан

Аксарият ўйинчиларимиз илк бор Осиё кубогида қатнашяпти, бироқ уларда халқаро тажриба бор, улар Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ва Осиё чемпионлар лигаси учрашувларида қатнашган. Биз ёш футболчиларни доим қўллаб-қувватлаймиз.