Расул Низамбоев “Навбаҳор” футбол клуби президенти этиб тайинланди

Расул Низамбоев “Навбаҳор” футбол клуби президенти этиб тайинланди

Бугун Наманган вилояти ҳокими, вилоят ФА президенти Шавкатжон Абдураззоқов “Навбаҳор” футбол клуби, футбол мактаблари, дахлдор ташкилот ва муассасалар раҳбар ҳамда мутахассислари билан учрашди.

Вилоят раҳбари футболни ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб, давр талабидан келиб чиққан ҳолда, тизимга янгича ёндашув зарурлигини таъкидлади. Шундан сўнг “Навбаҳор” футбол клуби президенти Расул Низамбоев жамоатчиликка таништирилди.
Йиғилиш давомида вилоятда футболни янада ривожлантириш борасидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Айтиш керакка, Расул Низамбаев клуб учун бегона эмас ва у ўтган йиллар давомида “Навбаҳор” клуби раиси сифатида фаолият олиб борган.