Европа

Германия Бундеслигаси. 11-тур: Грифо энди етакчи...

Германия Бундеслигаси. 11-тур: Грифо энди етакчи...

«Фрайбург» ҳужумчиси Винченцо Грифо Бундеслигада 39-голини нишонлаб, мусобақанинг италиялик энг яхши тўпурарига айланди. 29 ёшли футболчи бу борада Лука Тони (38та гол)дан ўзиб кетди.

Испания Примероси. 11-тур: Совринлар намойиши фонида...

«Реал» - «Севилья» ўйинидан олдин жамоа етакчилари Карим Бензема ва Тибо Куртуа «Сантьяго Бернабеу»да йиғилган мухлисларга яқинда қўлга киритган шахсий совринларини намойиш этишди - «Олтин тўп» ҳамда йилнинг энг яхши дарвозабонига аталган Лев Яшин номидаги мукофот.

Батафсил

АНЧЕЛОТТИ ЭМАС, ГВАРДИОЛА

FourFourTwo журнали жаҳон футболидаги энг кучли 50 нафар мураббий рейтингини шакллантирди. Сўнгги йиллардаги натижалар асосида тузилган рўйхатнинг 1-ўрни «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиолага берилди.

Батафсил

ЯНА СУПЕРЛИГА ҒОЯСИ

Европа Суперлигаси лойиҳасининг янги директори Бернд Райхартнинг айтишича, янги мусобақа мавсум-2024/2025дан йўлга чиқиши эҳтимоли катта. Ваҳоланки, лойиҳага асос солган 12та клубдан 9таси ундан воз кечишга улгурди.

Батафсил
>