«Эвертон»: бош мақсад - Пикфорд!

«Эвертон»: бош мақсад - Пикфорд!

«Эвертон» бош мураббийи Шон Дайч дарвозабон Жордан Пикфорд билан янги шартнома имзолашни биринчи ўринга қўйди, деб хабар беради Daily Mail.

Аввалроқ «ирисчилар» Англия МТЖнинг биринчи рақамли посбонига йилига 5 миллион фунт стерлингдан кўпроқ пул тўлашга тайёр эмасликларини билдирган эди. Бироқ жамоанинг янги бош мураббийи Шон Дайч «Эвертон» раҳбарларидан 28 ёшли Пикфордга ўзи хоҳлаган маошни беришни талаб қилди, бу эса тахминан икки баробар кўп дегани. Пикфорд атрофидаги вазиятни «Тоттенхэм» ва «Манчестер Юнайтед» диққат билан кузатиб бормоқда, агар Пикфорд мавсум охиригача янги шартнома тузмаса, улар таклиф билан чиқишлари мумкин бўлади. 28 ёшли дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.