Гвардиола: “Ҳозир жамоани ташлаб кетадиган вақт эмас”
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа билан келишувни 2027 йилга қадар узайтиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Евро-2020 финалчиси - Англия термаси сал қолса, чемпионлик рутбасини топширган «скуадра адзурра» ортидан курашни барвақт якунларди агар Жуд Беллингем аллақачон «Реал» ДНКсини юқтиришга улгурганини намойиш этмаганида.
Оддий айтганда, Мадридда охирги дақиқалар эффектига мослашган футболчи сўнгги лаҳзадаги чалқанча зарбаси билан инглизларни муқаррар «ўлим» ёқасидан қайтарди. Қўшича бўлимлар старт олгани ҳамоно эса Гарри Кейн чорак финалга йўл очган гол муаллифига айланди.
*** Гарри Кейн (Англия) Европа чемпионати «плей-офф» ўйинлари ҳисобидан 5-голини нишонлади ва бу борада пешқадам Антуан Гризманн билан тенглашди. Шунингдек, Англия термаси сафида 79-расмий ўйинини ўтказган 30 ёшли ҳужумчи Питер Шилтон (78та)ни ортда қолдириб, жамоа рекордчисига айланди. Умумий ўйинлар сони бўйича эса Шилтон мутлақ етакчи (125та) бўлса, Кейн ҳисобида 95та учрашув бор.
*** Жуд Беллингем Англия термасининг ЕЧ|ЖЧда урган энг кеч голи муаллифи бўлди - 94:34-дақиқа.
30 июнь
АНГЛИЯ - СЛОВАКИЯ - 2:1 (0:1, 1:0, 1:0, 0:0)
Гельзенкирхен. «Фельтинс-Арена» стадиони. 47244 томошабин.
Бош ҳакам: Халил Мелер (Туркия).
Голлар: Беллингем (90+5), Кейн (91) - Шранц (25).
Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Триппьер (Палмер, 66), Райс, Фоден (Тоуни, 90), Беллингем (Конса, 105), Майну (Эзе, 84), Сака, Кейн (Галлахер, 105).
Словакия: Дубравка, Пекарик (Тупта, 109), Шкриньяр, Вавро, Ганцко, Куцка (Беро, 81), Лоботка, Дуда (Бенеш, 81), Гараслин (Суслов, 61), Шранц (Дьомбер, 90), Стрелец (Боженик, 62).
Огоҳлантиришлар: Гехи (3), Майну (7), Беллингем (17) - Куцка (13), Шкриньяр (45+1), Пекарик (77), Вавро (108), Дьомбер (114).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жуд Беллингем (Англия).
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа билан келишувни 2027 йилга қадар узайтиргани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Ламин Ямаль 18 ёшга тўлиши билан «Барселона» билан янги шартнома имзолайди.
ФИФА ўз сайтида Жаҳон чемпионати саралашининг Осиё босқичида жонбозлик кўрсатаётган 6 та Осиёлик футболчи ҳақида мақола чоп этди. Ушбу олтиликдан Аббосбек Файзуллаев ҳам ўрин олган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789