Хабарингиз бор, Англияда профессионал футболчиларга пул тикиш қатъиян ман этилган ва ўтмишда ФА ушбу қоидани бузган футболчиларни ойлик дисквалификация билан жазолаган. Daily Mail нашрининг маълумотларига кўра, Тоуни етти ойдан бери тергов қилинмоқда, аммо Англиянинг Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022да иштирок этиши мумкин бўлган футболчига қарши ҳали ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Тоуни «Брентфорд»га кўчиб ўтишидан олдин тақиқни бузган деб ишонилади ва ҳозирча Айвен ўзи ўйнаган жамоалар иштирокидаги ўйинларга пул тикишгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.