Жуниор эмас Родри "Олтин тўп"га муносиб кўрилибди!

Жуниор эмас Родри "Олтин тўп"га муносиб кўрилибди!

Олдин хабар берганимиздек, Парижда дунёга машҳур France Football нашри 68-марта "Олтин тўп" соврини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу тадбирда 2023  йилнинг энг яхшилари эътироф этилди. 
Шундай қилиб,  кутилганидек, испаниялик вундеркинд Ламин Ямал — мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди ва "Копа Трофи" совринини қўлга киритди. Зотан, сўнгги 4 йилда «Барса»нинг 3 футболчиси энг яхши ёш ўйинчи совринини қўлга киритиб келишмоқда.

Шунингдек, «Барселона»  аёллар клуби ҳам йилнинг энг яхши аёллар жамоаси деб эътироф этилди. 
Мадриднинг «Реал» — йилнинг энг яхши клуби. Чунончи, ушбу совринни олиш учун ҳеч ким саҳнага чиқмади, чунки қироллик клубидан ҳеч ким келмаганди. 

Бошқа номинацияларда эса қуйидаги "чемпион"лар шарафланишди:

-Кейн ва Мбаппе — йилнинг энг ҳужумчилари. «Бавария» ва «Реал» форвардлари Герд Мюллер соврини соҳиби бўлишди.

-Эмилиано Мартинес — қаторасига иккинчи йил мавсумнинг энг яхши дарвозабони. Аргентиналик 32 ёшли посбон ҳамюрти Лаутаро Мартинесдан Лев Яшин совринини қабул қилиб олди.

- Карло Анчелотти — йилнинг энг яхши мураббийи

-Айтана Бонмати — аёллар ўртасида «Олтин тўп-2024» соҳиби. «Барселона» футболчиси қаторасига иккинчи мавсум тенгсиз бўлди.

- Родри — «Олтин тўп-2024» соҳиби

Йилнинг энг яхши футболчисининг статистикаси: 63 ўйин,  12 гол, 14 ассист, 4 соврин,  72% муваффақиятли алдаш, 93% аниқ узатма,  1 мағлубият
Айтганча, Родри 64 йиллик танаффусдан сўнг Испанияга «Олтин тўп»ни қайтарди 

28 ёшли ярим ҳимоячи ушбу совринни ютган 3-испанияликка айланди. Сўнгги марта 1960 йили Луис Суарес ғолиб бўлган. Шунингдек, Алфредо Ди Стефано икки бор (1957, 1959) тенгсиз деб топилган.
555-1.jpg

***
Айтганча, германиялик машҳур футбол кишиси Франц Беккенбауэр ҳам ушбу маросимда алоҳида хотирланиб, эътироф этилди. Жорий йилнинг январь ойида 78 ёшида вафот этган Franz Beckenbauer "Кайзер" совринига лойиқ кўрилди. Бу совринни унинг беваси Хайди, уғли Жоэль ва сафдоши Карл-Хайнц Румменигге (Karl-Heinz Rummenigge)лар қабул қилиб олишди.

 

Шу ўринд айтиш керакки, "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисус Жуниор  ўтган Испания Суперкубоги, Испания чемпиони, ЕЧЛ ғолиби, жамоа тўпурари 24-гол ва Бразилия термаси билан Америка кубоги турнининг чорак финал иштирокичиси бўлганди. Бироқ бу ютуқлар "Олтин тўп"ни олишига камлик қилибди.
Родриго Эрнандес Касканте эса ўтган мавсумда "Сити" билан Англия чемпиони ва "Қизил фурия" таркибида Европа чемпиони ва турнинг энг яхши футболчиси бўлган эди....