Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов қуръа натижалари ва жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди:
— Осиё кубогида барча жамоалар юқори савияли ҳисобланади. Гуруҳ босқичидаёқ кучли жамоаларга қарши кураш олиб борамиз. Индонезияга келсак, уларга қарши ўйин ўтказганмиз ва жамоанинг имкониятларини яхши биламиз. Сўнгги йилларда у ерда футбол яхши даражада ўсишга эришди. Улар мусобақада рақибларига сюрприз қилишга ҳаракат қилиб кўришади, шу сабабли бу ўйин ҳам ўзига яраша қизиқ бўлади. Яман ҳақида ҳозир нимадир дейиш қийин. Эрон билан ўйинлар эса сўнгги пайтларда янгилик бўлмай қолди, сабаби — қайси мусобақада бўлмасин, қайси ёш тоифаси бўлмасин Эрон билан доимий ўйнаб келмоқдамиз.
Хитойда бизни жуда ҳам муҳим ўйинлар кутиб турибди, барча учрашувларимиз финалга тенг. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Осиёнинг энг кучли терма жамоалари кураш олиб боради. Шу сабабли майдонда ҳақиқий жанг бўлади, дейиш мумкин.
Олдимизда қисқа вақт қолди. Тайёргарлик бўйича режа асосида давом этишимиз керак, футболчиларни ҳам жисмоний ҳам руҳий томонлама юқори формада мусобақага олиб бориш талаб этилади. Бизда мавсум якунланмоқда, бироқ бу устида ишлаймиз ва ушбу муҳим мусобақага жамоани юқори даражада тайёрлаб бориш бўйича керакли ишларни қиламиз.
Энг муҳими, бизда ишонч бор. Мен жамоамизга, футболчиларга ишонаман. Улар аввалги ўйинларда ҳам нималарга қодирликларини кўрсата олишди. Таркибимизда иқтидорли футболчиларимиз жуда кўп. Худо хоҳласа, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритамиз, — деди жамоамиз бош мураббийи.
Маълумот учун, U-20 Осиё кубоги 2025 йилнинг февраль ойида Хитойда бўлиб ўтади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини Яманга қарши учрашув билан бошлайди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789