Фликка Трент керак

Фликка Трент керак

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Каталония клубидан «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд билан шартнома имзолашни сўради.

26 ёшли инглизнинг мерсисайдликлар билан амалдаги битими келаси ёзда тугайди. El Nacional хабарига кўра, ҳозирда «Барселона» ўнг қанот ҳимоясида Жюль Кунде ўйнаётганига қарамай, германиялик мутахассис Трентни ўз хислатлари билан лойиҳани янада кучлироқ қилишга қодир, деб ҳисоблайди. Бу мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19та ўйинда қатнашиб, 4та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида унинг баҳоси 70 млн. еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.