Неймар «Барса»га қайтиши мумкин

Неймар «Барса»га қайтиши мумкин

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ёзда ўзига янги жамоа топиши керак.

Париж кулби раҳбарияти янги лойиҳани бошламоқда ва унда катта маош оладиган номдор футболчиларга ўрин йўқ. Неймарнинг «ПСЖ»даги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Кейинги пайтда 31 ёшли юлдузга матбуот ва мухлислар томонидан катта босим ўтказиляпти. Бразилиялик ҳужумчи олдида аввалги жамоаси - «Барселона» варианти ҳам бор. Инсайдер Холид Валиднинг маълум қилишича, ҳар икки клуб Неймар трансфери бўйича келишувга эришиб бўлган. Бироқ, бу трансфер амалга ошиши учун биргина тўсиқ бор. Манбанинг таъкидлашича, Неймарнинг маоши юқорилиги унга янги иш жойи топишга тўсқинлик қиляпти. «Барселона» раҳбарияти Неймар қайтиши учун «ПСЖ» унинг маошини бир қисмини тўлаши кераклиги талабини қўйди. Агар Париж клуби бу талабни қабул қилса, Каталония жамоаси Неймарни бир ёки икки мавсумга ижарага олади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.