Франга «Боруссия» харидор

Франга «Боруссия» харидор

«Реал»нинг қанот ҳимоячиси Фран Гарсия фаолиятини Германия чемпионатида давом эттириш имкониятига эга бўлмоқда.

25 ёшли футболчини Дортмунднинг «Боруссия» клуби олиб кетишга тайёр. Todofichajes нашрининг ёзишича, дортмундликлар Гарсияни қишки трансферлар вақтида қўлга киритишни режалаштирмоқда. Фран Гарсиянинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача давом этади. Бироқ ҳимоячини 15 миллион евро эвазига трансфер қилиш мумкин. Гарсия «Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ орада «Райо Вальекано»да ижарада ўйнаган. Кейинчалик бу жамоа ҳимоячини 2 миллион евро эвазига трансфер қилди. 2023 йилнинг ёзида мадридликлар ўз тарбияланувчисини 5 миллион евро тўлаб, ортга қайтарган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.