АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Милан» янги мавсумга янги марраларни кўзлаган ҳолда киришмоқда.
Нафақат «россонерлар», балки бутун футбол тарихида ўчмас из қолдирган италиялик афсонавий ҳимоячи Франко Барези айни пайт клуб фахрий вице-президенти мақомида фаолият юритмоқда. Унинг фикрича, «Милан» энди халқаро нуфузини тиклашга эътибор қаратиши керак.
Мавсум-1984|1985 воқеалари
- Ўша мавсумни жуда яхши эслайман - Нильс Лидхольм 5 йиллик танаффусдан кейин клубга қайтганди. Умуман, мавсум давомида нафақат ўйинимиз ўзгарди, балки фикрлашимиз ҳам. Дейлик, ҳудудий ҳимоя услубига таяна бошладик. Айни шу чизма тақдиримизга муҳр босди.
16 ёшли Паоло Мальдинининг дебюти
- Паоло ҳам Лидхольм интуицияси исботи. Мальдини бирданига клубга керакли хислатларга эгалигини кўрсатишга тушди. 1985 йилнинг январида «Удинезе»га қарши кечган ўйиннинг иккинчи ярмида майдонга тушган йигитча якунда клуб тарихидаги энг буюк футболчилардан бирига айланди.
Фикайо Томорига баҳо
- Бугун ҳужумни ҳимоячилар бошлашади ва бу ўйин сифатини яхшиламоқда. Томори? У ҳаммани ҳайратда қолдирди. Келиши билан кимлигини исботлади. Айниқса, ҳужумчилар билан яккама-якка курашишни қойиллатмоқда.
Сандро Тоналига баҳо
- Сандро - камтарин ва иқтидори баланд футболчи. Тўғри, бошида муаммоларга дуч келгандир, лекин ўз устида кўп ишлади ва ҳозир жанговар руҳият, клуб қадриятларини намойиш этишда барчага намуна бўлмоқда. Тонали «Милан» учун келажак нуқтаи назаридан ўзига хос бошланғич нуқтага айланиши мумкин. «Милан»да италиялик ёшларни кўриш ҳар доим ёқимли.
Рафаэль Леау ва Златан Ибрагимовичга баҳо
- Рафаэль анча кучайди, барқарор футболчига айланди. У ҳали янада юқорироқ даражага кўтарилиш салоҳиятига эга. Златанга келсак, у нафақат майдон, балки ташқарида ҳам муҳим роль бажаради. Ибра - кийиниш хонасида жамоага ишонч бағишловчи куч. Тўғри, ҳозир ёш эмас, лекин майдонга тушса, фойда келтиради, барибир.
Стефано Пиолига баҳо
- Пиоли оғир паллада, айниқса, пандемия даврида кийиниш хонасида жамоавий муҳитни барқарор ушлаб турди. Менимча, Стефано хотиржамлик ва футболчилар билан муносабат ўрнатиш бобида Карло Анчелоттига ўхшайди. Янги мавсумга скудетто соҳиби мақомида тайёргарлик кўряпмиз. Мана, ЧЛга қайтдик ва энди халқаро натижаларни ҳам яхшилашимиз керак. Мавсум ўртасида ЖЧ бор, бунга ҳам тайёр туриш талаб этилади. Ахир жамоамизда Қатарга борадиган футболчилар кўп.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789