АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бельгиянинг «Андерлехт» клуби янги мавсум учун тайёрланган футболкасини намойиш этди.
Эътиборли томони, энг ноодатий формалардан бирининг дизайни нейротармоқ ёрдамида ишланган - сунъий интеллектдан футбол оламига кучли таъсир. Экспетрлар ҳозирдан «Андерлехт»нинг янги футболкаси ўта чиройли чиққанини баралла таъкидлашмоқда.
Илҳом манбаи - меъморчилик санъати. Нейротармоқ «Андерлехт» формасини яратишда XX аср бошида Бельгияда ўта оммалашган ар-нуво меъморчилик услубидан илҳомланган. Яъни архитектура элементлари футболкага нақшли монограмм шаклида жойлаштирилган.
Хилма-хиллик. «Андерлехт» ҳозирча оқ ва бинафшаранг либосларини тақдим этди. Лекин хилма-хиллик шу билан чекланмайди. Дейлик, клубнинг захира тўплами умуман бошқа рангда чиқса, ажабмас.
Испаниянинг «Малага» клуби ҳам янги мавсумда ғайриоддий футболкалардан фойдаланади. Формадаги нақшли кўк йўл Андалусияда энг гўзал шаҳарлардан бири ҳисобланган Малагага аталган - ғайриоддий тасвир билан чиройли ечим. «Малага - бу санъат. Шаҳар кўчалари - замонавий меъморчилик билан уйғунлашган санъат асарлари кўргазмаси. Даҳо рассом Пабло Пикассо шу ерда туғилган. Қисқаси, Малага бир неча асрлар давомида санъат йўналишларини ўзида мужассам этган шаҳар ҳисобланади. Шунга мувофиқ, санъатга омухталаштирилган футболка яратдик», - дея янги дизайн бўйича яратилган формага изоҳ берилди клуб матбуот хизмати хабарида.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789