АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Men In Blazers мухбирига берган интервьюсида УЕФА президенти Александер Чеферин ЕЧЛ турнирининг келажаги хусусида қизиқарли ахборот билан ўртоқлашди.
Унга кўра, клуб турнирининг ҳал қилувчи учрашувлари АҚШда ўтказилиши мумкин. Қизиқ, нахотки яқинда Суперлига лойиҳаси, глобализация режаларини аёвсиз танқид қилган Чеферин қарорини бутунлай ўзгартирган бўлса?
«Шундай бўлиши мумкин. ЕЧЛнинг финали бу йил Истанбулда, 2024 йилда Лондонда, 2025 йилда Мюнхенда ўтказилади. У ёғини ўйлаб кўрамиз. Ҳозир футбол уммон ортида жуда оммавийлашиб кетди. Америкаликлар Европа клубларини европалик мухлислар МБА клубларини кузатганларидек кузатишмоқда. Бу келажак учун ўта манфаатли бозор. Ҳозирча, америкалик ҳомийлар салмоғи унча кўп эмас, лекин коммерциализация бобида улар биздан кўра билимдонроқлар. Очиғи, АҚШда Евро-2020нинг финалини МБА финалига нисбатан кўпроқ мухлис томоша қилганлиги мени лол қолдирди», - деди словениялик функционер.
Ўтган йил августида УЕФА Американинг Paramount Global компаниясига ўз тасарруфидаги барча клуб мусобақалари трансляция қилиш ҳуқуқини сотди. АҚШликлар 6 йиллик шартнома учун 1,5 млрд. доллар тўладилар. Аввалги келишувга кўра ҳар мавсум учун 100 млн. сарфланган бўлса, энди 250 млн.дан сарфлайдилар. Янги ҳамкорликни УЕФА раҳбари ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги бир нечта учрашувларини Нью-Йорк, Майами ёки Лос-Анжелесда ўтказиш билан бошлаш ва якунда «Тўртлик финали»ни ташкил этиш ниятида.
Янги шартнома 2024|2025 йиллар мавсумида, ЕЧЛ иштирокчилари сони 36тага етказилган ва учрашувлар сони кўпаядиган «Швейцария модели»ни қўллаш билан кучга киради. Унгача гуруҳ босқичи беллашувлари 6та бўлса, энди 8та жамоа ўзаро (4таси ўз майдонида, 4таси сафарда) синашади.
Шунингдек, жамоаларни кичик гуруҳларга ажратишга чек қўйилади, 36та жамоа ягона турнир жадвалидан жой олади. Тақвим олдиндан тузилмайди ва ҳар бир жамоанинг натижаларига боғлиқ бўлади. Юқори кўрсаткичларни қайд этган клублар ўзларига мос рақиблари билан куч синашадилар, аутсайдерлар заиф клубларга қарши тўп сурадилар. Барча жамоаларда юқори ўринларга кўтарилиш имконияти бўлади. Ҳатто омадсиз жамоалар ҳам бир неча марта топларга қарши майдонга тушадилар. Қисқаси, гуруҳ босқичида ҳозирги 96 учрашув 144тага етади ва тенг кучли жамоаларнинг ўзаро қарама-аршиликлари кўпаяди.
Чеферин раҳбарлигидаги УЕФА Европа футболини фаолият доирасини кенгайтириш, топ-чемпионатлар ва грандларга озгина эрк бериш сари етакламоқда. Қизиқ, унда нима учун Аньелли ва Перес маслакдошларининг лойиҳасини кескин танқид қилди. Ахир улар ҳам топ-клубларнинг хорижда тўп суришларини миллий лигалар, спорт натижалари ва молиявий барқарорлик муҳимлигини унутмаган ҳолда режалаштирган эдилар.
Масалан, Суперлига бош директори Бернд Райхарт томонидан чоп этилган 10 бандли ҳужжат фикримизни тасдиқлайди:
1. Спорт натижалари турнирнинг асосини ташкил этади.
Суперлигада 60дан 80тагача жамоа иштирок этади. У бир неча дивизионларга бўлинган очиқ турнир бўлади. Даромадлар барча клублар ўртасида тақсимланади. Суперлигадаги иштирок клубнинг мавсумдаги натижасига боғлиқ. Турнирда доимий аъзолар бўлмайди.
2. Миллий чемпионатлар - футболнинг ўзаги.
Жамоалар миллий биринчиликдаги иштирокни давом эттирадилар. Суперлига жорий этилганидан кейин миллий чемпионатлар янада қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Чунки янги турнир уларга қўшимча ресурсларни ҳадя этади.
3. Барқарор даромадлар ҳисобига рақобатбардошлик кучаяди.
Даромаднинг ўсиши ва молиявий барқарорлик эвазига клублар янада рақобатбардош бўладилар. Суперлиганинг саралашидан ўтган жамоаларга ҳар мавсумда қитъа миқёсида 14та ўйин ўтказиш кафолатланади. Бунинг эвазига даромадлар олдинда ҳисобласа бўладиган ва барқарор бўлади.
4. Ўйинчилар саломатлиги - энг долзарб масала.
Йил давомидаги учрашувлар сонини футболчилар саломатлигини сақлаш мавзусидан келиб чиққан ҳолда белгилаш лозим. Касаба уюшмаларини жалб этиш керак. Учрашувлар ҳозиргидан кўп бўлмаслиги, учинчи томон футболчиларни янги турнир ёки амалдаги мусобақанинг кенгайтирилган вариантида ўйнашга мажбур этмаслиги шарт.
5. Молиявий барқарорлик қоидасига қатъий риоя қилиш шарт.
Европа мусобақаларини клублар ташкил этишлари лозим. Ҳаражатлар фақат ишлаб топилган воситалар ёрдамида, сармояларни қўшмаган ҳолда қопланади. Молиявий барқарорлик қоидаси клубларга иш ҳақи ва трансферлар учун йиллик даромаднинг маълум фоизини сарфлаш имкониятини бериши лозим.
6. Дунёдаги энг мафтункор футбол мусобақаси.
Янги турнир дунёдаги энг қизиқарли спорт томошаси унвонига даъвогарлик қилиши керак. Спортни дунёга тарқатиш билан банд бўлган ёш авлодни қўллаб-қувватлаш мақсадида энг яхши ўйинчилар мавсум давомида учрашиб туришларини ташкил этиш мумкин.
7. Фанатлар фикри жуда муҳим.
Футбол савиясини ошириш борасида мухлислар билан мулоқотда бўлиш яхши самара беради. Уларнинг сафар учрашувларига боришларини қўллаб,қувватлаш даркор. Стадионлар сифати аъло даражада бўлиши учун инфратузилма стандартларини белгилаш лозим.
8. Аёллар футболи молиявий қудратини ошириш.
Аёллар футболини янада ривожлантириш учун унинг молиявий имкониятларини ошириш талаб этилади. Сармоялар фақат профессионал клублар эмас, ҳаваскор жамоалар учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
9. Бирдамлик тўловлари ҳажмини ошириш.
Суперлигада қатнашмайдиган клубларга, шунингдек, ижтимоий мақсадларга ажратиладиган маблағ 400 млн. еврога - ҳозиргидан икки баравар кўпроқ миқдорга етказилади.
10. ЕИ қадриятлари ва қонунлари ҳурмат қилиниши шарт.
ЕИдаги қадриятлар, қонунлар ва эркинликлар клуб футболининг асосини ташкил этиши лозим. Спорт трибуналлари юрисдикция фақат спорт масалалари билан шуғулланиши, бошқа ҳар қандай баҳслар тегишли судларда кўриб чиқилиши, судларнинг фаолиятлари ЕИнинг суд тизими орқали қатъий назорат остида бўлиши шарт.
Александер Чеферин, УЕФА президенти: «Мазкур лойиҳа фақат нашрларда чоп этиш ва айрим алоқадор шахсларнинг худбинликлари туфайли ҳанузгача ишлов бериш жараёнида. Улар УЕФА билан мунозарага киришиш зарурати пайдо бўлиб қолганида ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун нималарнидир қилишга уринмоқдалар. Бироқ муҳокамага арзийдиган ҳеч нарса йўқлигини тушунишни истамаяптилар. қизиғи шундаки, ўзини футбол халоскори ролида тасаввур қилаётган 3 клубнинг биттасига нисбатан бюджетдаги қаллобликлар, иккинчисига ҳакамлар қўмитаси раҳбарларидан бирига пул ўтказгани учун жиноий иш қўзғатилди. Қани, кўрайликчи, учинчи «халоскор»нинг ҳоли қандай кечаркин. Улар футболни қандай қутқаришларини кузатиш ҳам қизиқарли».
УЕФА ва унинг раҳбарини тушуниш мумкин. Суперлигани танқид қилишдан улар нимани кўзлаганлари аниқ: Европадаги нуфузли турнирлар жиловини ўз қўлларида сақлаб қолиш учун ташкилотдаги ҳукмронлик мавқеларини ва монополияни бой бермаслик. Суперлига лойиҳасининг ташаббускорлари бўлмиш «Барселона», «Реал» ва «Ювентус» мутасаддиларини қай йўсинда танқид остига олгани, УЕФА эса мазкур ғоя учун қулоғини кар, кўзини кўр қилиб олгани ҳам қизиқ. Бироқ кейин ўз тасарруфидаги турнирларни юқорида зикр этилган принциплар асосида ташкил этаётгани ҳам ҳақиқат.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789