АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
АҚШ футбол чемпионати анча йиллардан бери ўзига дунёнинг энг йирик юлдузларини жалб этиб келмоқда.
2023 йилда бу борада энг катта юришни «Интер Майами» клуби қилди. Дэвид Бекхэм жамоасида энди барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири - Лионель Месси ҳамда унинг дўсти Серхио Бускетс тўп суради. Шунингдек, Жорди Альбанинг ҳам уларга қўшилиши кутилмоқда. Табиийки, улар катта маош эвазига ишлайди. Қуйида МЛСнинг йирик шартномаларга эга юлдузлари топ-10 билан танишиб чиқишингиз мумкин.
10. Кристиан Бентеке - «Ди-Cи Юнайтед», 85 245 доллар
«Ливерпуль» ва «Кристал Пэлас»нинг собиқ ҳужумчиси Америкада ўз тўпурарлик маҳоратини намойиш этмоқда. Бельгиялик футболчи ўтган ёзда океанортига йўл олганди. У МЛСнинг 20та ўйинида 8та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди. Бентекенинг ҳафталик маоши 85 минг фунтдан кўпроқдир.
9. Дуглас Коста - «Лос-Анжелес Гэлакси», 86 698 доллар
Коста Европанинг «Шахтёр», «Бавария» ва «Ювентус» каби клубларида фаолият олиб борган. 32 ёшли ярим ҳимоячи жароҳатлар сабаб юқори даражага чиқишга қийналганди. Бразилиялик футболчи 2022 йилнинг июлидан бери МЛСда ўйнамоқда. Бир йил ичида 39та ўйинда 5та гол ва 5та ассист қайд этди.
8. Эктор Эррера - «Хьюстон Динамо», 100 901 доллар
Эррера Хьюстон жамоасига 2022 йилда «Атлетико»дан олиб келинганди. Биринчи мавсум мексикалик футболчи учун осон кечмади. У 2023 йилнинг ўзида 17та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 6та ассист қайд этди.
7. Себастьян Дриусси - «Остин», 115 817 доллар
Бу футболчи кўпчиликка яхши таниш эмас. Аммо у «Ривер Плейт»да анча вақт фаолият юритган. Дриусси 2022 йилда 25та голга муаллифлик қилди. Жорий йилда эса ярим ҳимоячи ҳисобида 15та ўйинда 4та гол мавжуд. Бундай сермаҳсуллик 27 ёшли футболчини Европа сари бошлаши ҳам мумкин.
6. Федерико Бернардески - «Торонто», 121 065 доллар
Топ-даражада бўлишига қарамай, Бернардески 2022 йилда «Ювентус»ни ташлаб кетганида, ҳамма ҳайрон қолганди. Ярим ҳимоячи Канада клубида 34та ўйиб ўтказиб, 22та голга муаллифлик қилди. Табиийки, у МЛСда катта маош олади. Жорий йил ҳам футболчи ўзининг омадли мавсумини давом эттирмоқда.
5. Хавьер Эрнандес - «Лос-Анжелес Гэлакси», 143 149 доллар
«Чичарито» Мексика тарихидаги энг яхши футболчилардан бири саналади. У келаётган декабрь ойида эркин агентга айланади. Шундан сўнг, ҳужумчи футболдан кетиши кутилмоқда. Айни дамда ҳар ҳафта Эрнандес 143 минг доллар ишлаб топади.
4. Лоренцо Инсинье - «Торонто», 144 230 доллар
Яна бир «А» серияни шундоқ ташлаб кетган юлдуз - Инсиньедир. У 2022 йилда Канадага йўл олди. Бу мавсумда «Наполи»нинг собиқ ҳужумчиси 15та ўйинда 4та гол ва 2та ассист қайд этди. Унинг жамоаси ҳозирда Шарқий конференсиянинг сўнгги поғоналарида бормоқда.
3. Жердан Шакири - «Чикаго Файр», 157 692 доллар
АПЛ мухлислари бу футболчини яхши танишади. Шакири 2022 йилнинг февралидан бери МЛСда фаолият олиб бормоқда. 31 ёшли ярим ҳимоячи бутун фаолиятида «Бавария», «Базель» ва «Ливерпуль» билан жами 18та совринни қўлга киритган. Шу сабабли ҳозир у Америкадаги энг кўп маошга эга учинчи футболчидир.
2. Серхио Бускетс - «Интер Майами», 192 307 доллар
Бу мавсум МЛСдаги энг юлдузли таркиб Майами шаҳрининг «Интер» клубидир. Бускетс яқиндагина «Барселона»дан олиб келинди. У Испанияда 15 йил давомида 32та соврин ютган. Шулардан 7таси Ла Лига чемпионлиги бўлса, 3таси ЕЧЛ кубоги. Бускетс майамиликлар билан икки ярим йиллик шартнома имзолади.
1. Лионель Месси - «Интер Майами», 1 млн. 57 минг доллар
Месси АҚШдаги энг катта маошга эга футболчига айланди. Энди у 2 йилдан кўп вақт давомида ҳар ҳафтада 1 миллион доллардан зиёд маош олади. Бу сумма йилига 60 миллионга яқин пул бўлади. Албатта, жаҳон чемпионининг бунга ҳаққи бор. У «Барселона» ва «ПСЖ» билан жами 34та совринга эришди. Месси «Интер Майами»га келишидан олдин «Ал-Ҳилол»дан келган 1,3 миллиард долларлик шартномани рад этган эди. Энди аргентиналик ҳужумчи Америкада 21 июль куни ўз дебютини ўтказади.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789