АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис! Сарлавҳага чиқарилган саволга жавоб беришдан аввал футбол мавзусини ёритиш ва мухлисларнинг умумий муносабатлари хусусида тўхталишни лозим топдик.
Чунки мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида футбол мавзуси анча эркин ёритилади, мухлислар ҳам ўзлари томоша қилган учрашувлар, мураббий ва ҳакамлар, айниқса, ўйинчиларга нисбатан эмин-эркин муносабат билдирадилар, кимнидир ошириб-тошириб мақтасалар, бошқа бировни аёвсиз танқид остига оладилар. Демоқчимизки, футболга муносабат - бошқарувсиз жараён. Шунинг учун бу олам ичра яшаш ва фаолият юритиш жуда қийин. Бошқача айтганда, футбол олами фуқароси бўлишни чидаганга чиқарган.
Комил ишонч билан айтамизки, мамлакатимизда фаолият юритаётган аксарият мураббийлар, ҳакамлар ва футболчилар - яхши инсонлар. Бизнингча, бу хулосани кўпчилик қўллаб-қувватлайди. Лекин футболда фаолият бошқа, инсоний омиллар бошқа. Хусусан, мухлислар бу икки тушунчани бир-бирига боғламайдилар. Дейлик, одамийлиги кучли қайсидир футболчи учрашув давомида қўпол хатога йўл қўйса, мухлис аҳли «Бу йигитнинг инсонийлиги кучли, шунинг учун таъна-маломат ёғдирмайлик!» - дея уни аяб ўтирмайди. Аксинча, ўша футболчига қарата «Ҳой, қаёққа тепяпсан? Томинг кетганми? Оёғинг қийшиқми?» қабилидаги қаттиқ-қуруқ дашномлар ёғдирилиши табиий. Ҳатто баъзан «Футболни ташла! Жамоадан йўқол! Сендан тузук футболчи чиқмайди!» каби кескин дашномлар ҳам янграйди. Лекин футболчи ҳам инсон. Унинг оиласи, яқинлари, ошна-оғайнилари бор. Aл- батта, бировга ёқмайди трибуналарда айтилган ёки ижтимоий тармоқларда ёзилган танқидий гап-сўзлар. Том маънодаги мухлислик маданияти учун бу каби ўринли ёки ўринсиз салбий муносабатлар бегона.
Чинакам маданиятли мухлис стадионда ҳам, ижтимоий тармоқларда ҳам муносабат билдиришда ўзини сипо тутади. Бироқ бу хулоса муносабатини очиқ-ойдин юзага чиқараётган мухлислар маданиятсиз эканликларини билдирмайди. Бундай вазиятда мухлис аҳли феъл-атворга кўра иккига - саркаш ва сипога бўлинади, холос. Мураббий, ҳакам ва футболчилар ҳар икки тоифадаги мухлис аҳлини ҳурмат қилишга мажбурлар. Зеро, мухлисларга нисбатан норозилик ҳеч қачон ҳакам, мураббий ёки футболчига обрў келтирмайди. Уларнинг яқинлари ҳам бу ҳолатни тўғри тушунишлари даркор. Aкс ҳолда, футбол соғлом норозиликларга салбий таъсир кўрсатади. Кези келганда, журналистлар фаолиятида ҳам шундай ҳолат кузатилишини таъкидлаш жоиз. Мулоҳазаларимиз ҳамиша ҳар кимга ёқавермайди ва кимлардир бизга нисбатан танқид тошларини отишлари турган гап. Бундай вазиятларда бир хулоса бизни ўзимиз танлаган позицияда қатъий ушлаб туради, яъни танқидлар мулоҳазаларимизга қаратилади, инсонийлик масаласида халқимиз ҳамиша бағрикенг ва тенгсиз.
Бундай мулоҳаза ўз-ўзидан ёзилиб қолгани йўқ. Сўнгги йилларда мамлакатимиз футбол ҳаётида очиқлик ва ошкоралик жараёни сезиларли даражада кучайди. Мураббийлар, соҳага алоқадор кишилар, собиқ ва фаолиятдаги ўйинчилар билан суҳбатлар шуни кўрсатмоқдаки, футболимиз муҳитида ички қониқмаслик, ўзидан норозилик туйғуси кучли. Вақтида Миржалол Қосимовда футболчилик фаолиятини якунлаш жараёни анчайин оғир кечганди. Ўтган йили Одил Aҳмедов билан шундай ҳолат такрорланди. Ҳар икки моҳир футболчининг миллий терма жамоамиз билан бирга мундиалда иштирок этолмагани мухлисларни изтиробга солгани тайин. Бу изтироб табиий равишда донгдор футболчиларимиз руҳиятига кўчганди. Юзаки қараганда, собиқ ва айни вақтда фаолияти давом этаётган таниқли футболчилар ўз ҳаётларидан мамнундек кўринишади. Aммо яна такрорлаймиз, сиртдан назар ташлагандагина шундай. Aгар бой берилган имкониятлар ҳақида сўз очилса, уларнинг ҳасратидан чанг чиқади. Наинки мундиал, балки Европа клубларида тўп суриш имкониятини бой беришгани юрак-бағрларини ўртайди.
Савол туғилиши табиий: хўш, бунга ким айбдор? Ким ўша футболчилар оёқларига маҳкам ёпишиб олди «Жаҳон чемпионатига бормайсизлар» ёки «Европа клубига ўтмайсизлар» иддаоси билан? Мундиал саралаш босқичидаги энг муҳим учрашувларда мағлубиятга учраган уларнинг ўзлари. Ўйин бобида Европа даражасига кўтарилолмаган ҳам ўша футболчилар ёки шу кунларда Суперлигада тўп сураётган истеъдодли йигитлар... Унутмайлик, энг улуғ имконият, яъни ўйнаш ва ном қозониш ҳуқуқи уларда ҳамиша мавжуд бўлган. Бундан кейин ҳам бу ҳуқуқни футболчилардан ҳеч ким тортиб олмайди. Инкор этмаймиз, турли тўсиқлар учраши мумкин. Ҳаёт - курашдан иборат. Бу курашда фақат кучлилар ғалаба қозонади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, ҳақ олинур - берилмас! «Ундай бўлмади, бундай бўлмади!» - дея футболдан ўпкалаш, мухлисдан аразлаш профессионал спортчи ёки мураббийга ярашмайди асло. Ҳар ким онгли равишда ўз фаолиятини йўлга қўяди, касб танлайди. Парвоз завқи сабаб учувчи хавф-хатарни унутиб, самолёт кабинасига кўтарилади. Баландликка кўтарилиш шукуҳи альпинист хаёлидан машаққатларни холи айлайди. Журналист ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги мураккабликлар, молиявий-иқтисодий муаммоларни унутиб, ўз сўзини айтаверади, барибир. Шу маънода футболчилик ҳам қисмат ва бу касбни танлаган ҳар бир инсон тақдиридан миннатдор бўлиши шарт. Aкс ҳолда, футбол уни кечирмайди. Aна, Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»да Габриэль Жезус ва Раҳим Стерлинг хизматидан воз кечди. Бир неча йиллик қадрдонлик ўз йўлига - футбол қонунлари шафқатсиз. Мураббий ғолибликнинг янги йўлларини изламоқда. Шундай экан, футболчиларни алмаштираверади вазиятга қараб. Буни фожиа сифатида қабул қилган футболчи эса омадсизликка йўлиқади. Ўз қадрини билган футболчи аксинча, курашишда давом этади.
Ана, Жезуснинг ишлари анча яхши. У «Aрсенал» таркибида ўзини анча эркин ҳис қилмоқда ва ўртоқлик учрашувларида тез-тез гол урмоқда. Жумладан, Раҳим Стерлингга қарши ўйинда ҳам «Челси» дарвозасини нишонга олди. Раҳим эса буни уддалолмади. Қисмат шу! Ҳар икки футболчи пешонасида борини кўради ва биз бутун мавсум давомида буни кузатиб борамиз насиб этса! Янги мавсумда, аввало, ҳар иккисининг омади чопсин ва жамоаси, мухлислари олдида юзи ёруғ бўлсин! Лекин футбол ҳар доим ҳаммани ҳам шарафлайвермайди. Шарафлар пешонага ёзилади! Кимдир бу бахтдан мосуво бўлса, футбол ёки мухлисни айблаши - ўзини англамаслик билан баробар!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789