АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Сречко Катанец Суперлига 10-туридан аввал миллий жамоамиз таркибини эълон қилди.
Футболчиларимиз 6 ва 11 июнь кунлари Туркманистон ва Эрон термаларига қарши майдонга тушишади. Расмий ўйинлар, лекин ҳеч қандай босим йўқ. Ишонамизки, бош жамоамиз ФИФA рейтингида юқорига кўтарилиш мақсадида фақат ғалаба учун ўйнайди. Миллий жамоалар бош мураббийларининг таркибни расмий учрашувлардан анча аввал эълон қилишлари дунё футболида одатий ҳол ҳисобланади. Агар бирор жиддий сабаб юзага келмаса, таркиб кейинчалик ҳам деярли ўзгартирилмайди.
Хўш, Сречко Катанец Ўзбекистон суперкубоги учун «Насаф» ва «Пахтакор» ўртасида кечган курашларга бой ўйин ва Суперлига 10-туридан ўрин олган асосий баҳслар томошасидан келиб чиқиб, ўз танловига ўзгартириш киритадими? Футболчилар миллий жамоа йиғинига тушиш учун унга қандай таъсир ўтказишга уринишмоқда? Дейлик, бош мураббий Эрон ва Туркманистон термаларига қар-ши баҳсларда дарвозабон Aбдувоҳид Неъматовга бошланғич таркибда имконият берадими? «Локомотив»га қарши ўйинда «хет-трик»ка эришган Бобур Aбдухо-лиқов зудлик билан терма жамоага чақирилиши мумкинми? Бу каби саволларга дадил жавоб беришимиз мушкул. Воқеалар ривожи Сречко Катанецга қандай таъсир ўтказганини фақат вақт кўрсатади. Биз эса айни шу саволлар атрофида ўйлаймиз ва мулоҳаза юритамиз, холос.
Сречко Катанецнинг миллий жамоага номзод дарвозабонлар орасида фақат Ўткир Юсуповга ишонч билдираётгани анчадан буён баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. ОAВ вакиллари словениялик мутахассисдан бир неча марта бу масаладаги фикрини ҳам сўрашди. Лекин у ҳозирча якдил қарорини ўзгартирмади. Бошқача айтганда, Катанец жамоатчилик фикрига ортиқча эътибор қаратмади. Aлбатта, бу мураббийнинг иши. Катанец зиммасида катта масъулият бор ва унга жиддий босим ўтказиш ноўрин. Масаланинг нозик томони шуки, бош мураббийнинг кучли ишончи Ўткир Юсуповни аста-секин рақобатни ҳис қилмаслик чегараси томон етаклаётганди. Словениялик мутахассис асосий дарвозабон танлови бўйича хулосасида собит турган ва жамоатчилик эътирозини қабул қилмаётган бир пайтда кимдир вазиятни ўзгартириш учун майдонга мардона отилиб чиқиши керак эди. Мана, Aбдувоҳид Неъматов суперкубок учун баҳсда шу миссияни уддалади ва «Локо»га қарши учрашувда ҳам ўз сўзини яна баралла айтди. «Насаф» кипери тушундики, ўз имкониятларини юқори даражада намоён этибгина терма жамоа бош мураббийи фикрини ўзгартириши мумкин. «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳатто тажрибали футболчилар ҳам зарба йўлловчилар қаторидан жой олишмади. Балки уларнинг ўзлари буни исташмагандир, яъни пенальти тепишга юраклари дов бермагандир. Aбдувоҳид Неъматов эса нуқтадан зарба беришни сўради, айни чоғда гол уролмаган жамоадошларига далда берди ва «Насаф»ни қийин вазиятдан ёлғиз ўзи олиб чиқди.
Ҳар бир футболчи фаолиятида муҳим ўйинлар бўлиши табиий ҳол. Шундай ўйинлардаги ҳаракати унинг келажагига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши ҳам бор гап. Aбдувоҳид Неъматов ўша куни ўз кучига ишонди, тақдир унга кулиб боқишига ҳам. Дарвозабон шу ишонч таъсирида қўрқувни, ҳадикни, хавотирни буткул унутди. Терма жамоамиз Игнатий Нестеров кетганидан буён шундай довюрак дарвозабонга эҳтиёж сезаётгани ҳаммага маълум. Aбдувоҳид эса бу эҳтиёжни қондиришга қодир эканлигини исботламоқда. Уни тажрибали ва пенальтини ўта кучли зарба билан амалга оширувчи Санжар Турсуновнинг босимию, ҳийласи ҳам чалғитолмади. Абдувоҳид ҳаммасини хотиржам кузатди ва «Локомотив»нинг лоақал пенальтидан гол уришига йўл қўймади. Хуллас, олимпия термаси кипери миллий жамоамиз асосий таркибидан ўрин олиш учун шундай рақобат оловини ёқдики, айни чоғда унинг тафти Сречко Катанец ва Ўткир Юсуповни роса қиздираётгани аниқ.
Тўғри, олимпиячиларимиз Қатар майдонларида кўтарган сурон Сречко Катанецни сергаклантирди ва у бош жамоа йиғинига Aбдурауф Бўриев ва Муҳаммадқодир Ҳамроалиевни чорлади. Бироқ Бобур Aбдухолиқовга рўйхатдан жой топилмади. Aёнки, бош мураббий ўз-ўзидан бундай хулосага келмаган. Зеро, «Насаф» ҳужумчиси 10-турга қадар Суперлига учрашувларида ёрқин жиҳатларини кўрсатолмади ва Катанец ҳақли равишда уни назардан четда қолдирди. Ҳар бир зукко мухлисга маълумки, мураббий бу қарори билан Aбдухоли-қовдан ҳали буткул умидини узмаган. Фикримизча, Катанец «Насаф» ҳужумчисини рўйхатга киритганида, катта эҳтимолки, у «Локомотив»га қарши ўйинда «хет-трик»ка эришолмасди. Мураббийлар баъзан футболчилар руҳиятига таъсир ўтказиш мақсадида шундай юришларга боришади ва бу кўп ҳолларда ижобий самараси билан мухлисларни қувонтиради. Асосийси, футболчиларни яна рақобатга ундайди. Бобур Aбдухолиқовнинг иқтидори ва имкониятини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ. Аммо гол урмаётган-уролмаётган ҳужумчи кимга керак? «Насаф» вакили зиддиятларга тўла шу савол қаршисида ёлғиз ўзи қолаётганди. Катанец тушундики, бир туртки уни бутунлай очиб юборади ёки баттар тушкунликка етаклайди. Ҳайтовур, терма жамоамиз бош мураббийининг қарори ўзини оқлади ва Бобур синовдан юзи ёруғ ҳолда чиқди. Энди ҳамма гап голни ҳис қила бошлаган ҳужумчини терма жамоага чақиришда. Катанец бу ишга қўл урадими ёки йўқ? Савол унинг ўзига ҳавола!
Суперлига учрашувларини кузатиш асносида шундай таассурот уйғонмоқдаки, кўплаб тажрибали ва иқтидорли футболчилар майдонда фақат ўз клублари ғалабаси эмас, балки миллий жамоа таркибидан ўрин олиш учун ҳам бор имкониятларини ишга солишмоқда. Дейлик, сўнгги ўйинларда Ойбек Бозоров ва Достон Ҳамдамовнинг мазмунли ҳаракатлари, жамоавий ўйинга кучли ижобий таъсир кўрсатишаётгани яққол кўзга ташланмоқда. Айни чоғда уларнинг асл салоҳият бўйича Жамшид Искандеровдан асло кам эмасликлари кўринмоқда. Максим Шацких «Aндижон»га қарши сафар учрашувида тактик ўзгаришларга қўл ургани ортидан Достон Ҳамдамов майдонда янада фаолроқ кўринди ва жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Ойбек Бозоровнинг Бобур Aбду-холиқов қайд этган «хет-трик»даги ўрнини эса ортиқча изоҳлаш шарт эмас. Бу йигит «Насаф» ҳужумларини ҳаракатга келтирувчи кучга айланиб улгурди аллақачон. Катанецнинг ютуғи шундаки, ҳозирги кунда Aзиз Ғаниев, Ойбек Бозоров, Достон Ҳамдамов, Шаҳзод Aзмиддинов, Ҳусайн Норчаев каби футболчилар терма жамоамиз асосий таркиби вакилларига кучли рақобат таклиф этишмоқда. Қайси футболчи сал бўшашса, ўз устида ишламай қўйса, унинг ўрнини бошқа номзод эгаллаши муқаррар. Эътироф этиш керак, футболчилардаги рақобат туйғусининг ёрқин намоёнида Суперлига интригаси аҳамияти катта. Ниҳоят, жорий мавсумга келиб, ПФЛ амалга ошираётган ишлар амалий жиҳатдан яққол кўзга ташланмоқда. Ўйлаймизки, бу жараён ҳали сифат ва савия жиҳатидан юқорилаб бораверади.
Хўжа Абдулаҳад
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789