56 ёшли испаниялик мутахассис Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида ишлаш учун йўл олади ва у ерда бош мураббий лавозимини эгаллайди. Лильо «Сити»га 2020 йилда келиб қўшилганди. У жамоа билан икки марта Англия чемпиони бўлган ва бир бор Лига Кубогини қўлга киритган.
«Севилья»даги фаолияти билан танилган собиқ футболчи Энцо Мареска «Манчестер Сити» мураббийлар штабига Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида киради. 42 ёшли мутахассис «шаҳарликлар»да айнан Лильо ўрнини эгаллайди. Мареска «Севилья»дан ташқари «Ювентус», «Вест Бромвич», «Палермо», «Малага» ва бошқа клубларда тўп тепган. У мураббийлик фаолиятини 2017 йилда бошлаган. 2020-2021 йилларда у «Манчестер Сити» ёшлар жамоасини бошқарган.