ЦСКада йирик ҳисобдаги ғалаба, Файзуллаевда 2 та ассист...
Аббос Файзуллаев — РПЛнинг ушбу мавсумида гол+ассист тизимида 10+ очко тўплаган энг ёш футболчи
Япониялик Такефуса Кубо жорий мавсум муносиб статистикаси билан назарга тушди.
22 ёшли ярим ҳимоячи «Реал Сосьедад» либосидаги жами 13та ўйинда 5та гол уришдан ташқари, 3та самарали узатма муаллифига айланди. Япония миллий жамоаси умиди Испания кубогидан ўрин олган «Буньол»га қарши ўйинни эса захира ўриндиғида кузатди. Бу ҳол кичик шаҳарчадаги оддийроқ стадионда йил айирбошлаши амалга ошишига имкон яратди.
Стадионда трибуналар ва майдон ҳудудини ажратиб турган тўсиқлар ёш мухлислардан бирининг Такефусадан футболка олишига халақит бергани йўқ. Шаддод болакай шунчаки, «Сосьедад» захира ўриндиғига яқинлашди ва ишонч билан бақирди: «Кубо! Менга ўз футболкангни бера оласанми?» Япониялик ёш ярим ҳимоячи эса ёш мухлис илтимосини қондирди. Қувонганидан ўз ичига сиғмаган болакай қадрли «ўлжа»ни олиши билан ота-онаси томон югурди. Кубонинг футболкаси унга анча катта эканлиги ўз-ўзидан тайин, лекин бу муаммо эмас, тўғрими?
Асосий воқелик кейин кузатилди: болакай «Яхшиликка яхшилик» тушунчасига амал қилиб, ортга қайтди ва Кубони яна бир бора ишонч билан чақириб, унга чипс қутисини тутқазди. Совғага жавобан миннатдорчилик! Ҳа, болакай афтидан, ҳаёт ҳақида маълум тушунчага эга кўринади. Бахтиёр мухлис шундан кейингина қувноқ ҳолда ўз ўрнига қайтди. Кубо эса чипсни «Сосьедад» захирачилари билан баҳам кўрди. Хуллас, йил бартери!
Аббос Файзуллаев — РПЛнинг ушбу мавсумида гол+ассист тизимида 10+ очко тўплаган энг ёш футболчи
«Ҳаётимдаги энг яхши рақиб» - «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» учрашуви арафасида Хосеп Гвардиола Юрген Клоппга айнан шундай баҳо берганди
Ўтган сешанба оқшомида намойиш этилган ЕЧЛ гигантлари ўртасидаги беллашувдан кейин хорижлик касбдошимиз бутун эътиборини Чемпионшипдаги «Ковентри» - «Ипсвич» учрашувига қаратди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789