Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Вақт ўтгани сайин футболда ҳам ўзгаришлар бўлаверади.
Бунинг энг тези ўйинчиларнинг нархида кузатилади. Ўтган мавсум давомида нарх борасида қимматлаган футболчиларни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик. Тransfermarkt портали маълумотлари асосида қиймати ошган футболчиларнинг олди ўнталиги тузиб чиқилди.
10. Алехандро Бальде (+46 миллион евро)
2022 йилнинг ёзида Бальде «Барселона» академиясида порлай бошлаган ёш талантга айланганди. 12 ой кўз очиб-юмгунча ортда қолди ва Бальде ҳозир «Барселона»нинг асосий фигураси сифатида эътироф этила бошлади. У ва шериклари мавсум давомида атиги 20 та гол ўтказиб юборган эди. Энг қувонарлиси Бальде ҳали 19 ёшда!
9. Ким Мин Жэ (+46)
Жанубий Корея терма жамоасидан ваниҳоят Сон Хён Минга тенглаша оладиган футболчи чиқди. Ким «Наполи»да порлаган янги номдир. У ўз жамоасини 30 йилда илк марта Италия чемпионига айлантирган эди. Ҳимоячи ўта тезкор, бақувват ва тактик жиҳатдан жуда ақлли чиқди. 27 ёшли футболчига «Бавария» даъвогарлик қилаётгани ҳам бежиз эмас.
8. Алексис Макаллистер (+49)
Жаҳон чемпиони, «Брайтон» ярим ҳимоясида бошқарувчига айланганди. Аргентина терма жамоаси аъзоси учун даъвогарлар кўпайиб кетган бир пайтда, «Ливерпуль» уни «АMEX» стадионидан олиб кетди. 25 ёшли футболчи мерсисайдликлар учун атиги 35 миллион фунтга тушди холос.
7. Винисиус Жуниор (+50)
Гарчанд мавсум давомида Испания бўйлаб тоқатсизлик қилаётган ирқчиларга кўп дуч келган бўлса ҳам, Вини Жуниор ўз йўлида собит қадамлик билан давом этди. Шу сабабли, ҳужумчи Бразилия терма жамоасидаги муҳимлик даражаси Неймарникидан ҳам ошиб кетди. Нарх борасида ҳам Винига нисбатан шундай иборани ишлата оламиз: ошиб кетди!
6. Виктор Осимхен (+55)
Мавсумни 31 та гол билан тугатганидан кейин, Осимхенга кўплаб пулдор клублар қизиқа бошлади. Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси айни дамдаги футбол оламида Холанд ва Мбаппедан кейинги фигура сифатида эътироф этилмоқда. 24 ёшли футболчи тезкор ва ақлли. Бу эса уни рақиб ҳимоячилари учун даҳшатга айлантиради. Кўплар Викторни Дидье Дрогбага қиёслайди ва бу бежиз эмас.
5. Букайо Сака (+55)
«Арсенал» тарбияланувчиси ҳозирда АПЛнинг энг ёрқин юлдузига айланган. Сака яхши футболчи бўлиш билан бирга инсон сифатида ҳам ажойиб ҳислатларга эга. У ўз жамоасига содиқ ва лондонликларни ЕЧЛга қайтаришда муҳим ролни бажарди.
4. Рандаль Коло-Муани (+64)
Рўйхатдаги кутилмаган номлардан бири бу «Айнтрахт» ҳужумчиси Коло-Муани бўлса керак. Негаки, у 12 ой олдин катта пулга баҳоланмаётганди. 24 ёшли ҳужумчи 45та ўйинда 23та голга муаллифлик қилди. Қатардаги мундиалда ҳам футболчининг номи Франция терма жамоасида эътироф этилганди. Ҳозирда Коло-Муани 86 миллион фунтга баҳоланмоқда.
3. Энцо Фернандес (+65)
Ҳа, Энцонинг «Челси»даги ҳаракатлари ҳали 106 миллион фунтни оқлай олгани йўқ. Аммо у Лондонга келишидан олдин «Бенфика» ва Аргентина термасида фантастик даражага чиққанди. 22 ёшли ярим ҳимоячи қатардаги жаҳон чемпионатининг энг яхши ёш футболчисига айланганди. Фернандеснинг қобилиятига шубҳа йўқ. Аммо уни АПЛда ҳам намойиш этиш керак бўлади.
2. Мойзес Кайседо (+69)
Кайседо учун «Арсенал» ва «Челси» курашаётган эди. Аммо АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирини олиб кетиш осон бўлмайди. «Брайтон» уни қишда «Арсенал»га сотмаган эди. Ҳозир эса харидорлар анчагина. Эквадорликни майдондаги ҳаракатлари асосида Н~Голо Кантега ўхшатиш мумкин. Ажойиб футболчи тез орада ўзининг топ-клубини топади.
1. Хвича Кварацхелия (+70)
Ўз она юртининг Батуми шаҳрида футбол ўйнаб юрган ҳужумчи, бир йил ичида бутун дунё танийдиган супер-юлдузга айланди. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Хвича ўтган мавсумнинг энг омадли вакили эди. Италия чемпиони ЕЧЛнинг энг ёш йил футболчисига айланди. Унинг 22 ёшлигини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, ҳали Грузия терма жамоаси аъзосининг ёрқин келажаги олдинда. Унинг нархи бир йилда 70 миллион еврога ўсганини эса тушунасиз.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789