АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
Охирги вақтлар Сардиния жамоасининг муҳим футболчилари қаторига қўшилиб олган ҳамюртимиз Генуядаги баҳснинг 72-дақиқасигача тўп суриб, сариқ карточка олиш асносида ҳакам протоколига тушди. Элдорнинг майдондаги ҳаракати Sofascore томонидан 6,6 баллга лойиқ кўрилди. Айтганча, «Кальяри» ҳужумчиси Ўзбекистон U-23 терма жамоасини ОК-2024 ярим финалида ғалаба қозониб, Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритгани билан ўз жойида ва тезкор равишда алоҳида қутлади. Элдор ижтимоий тармоқдаги саҳифасига олимпиячиларимиз голни нишонлаётган суратни қўйиб, қисқа қутлов ёзуви ҳам қолдирди: «Табриклайман».
Туркия. Ҳусниддин Алиқуловнинг клуби - «Ризеспор» Суперлига 34-турида аламли тарзда ғалабани қўлдан чиқарди. Элит дивизиондаги илк мавсумидаёқ юқори ўринларга даъвогарлик қилаётган клуб «Анқарагюжю»га қарши уй учрашувида аввалига 2та гол урди, аммо иккинчи 45 дақиқаликда ўз дарвозасидан ҳам икки марта тўп олиб чиқди. Аламлиси, пойтахтликлар ҳисобни тенглаштирган голни 90+9-дақиқада нишонлашди. Терма жамоамиз ҳимоячисига келсак, у доимгидек бошланғич таркибдан жой олди ва тўлиқ вақт ҳаракатланди. «Қайсариспор» эса «Пендикспор» майдонида 2:1 ҳисобида устун келди. Жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров мазкур ғалабага 90 дақиқалик фаоллиги билан ҳисса қўшди, миллий жамоамиз хавбеки шунингдек, ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Шунингдек, «Сивасспор» ҳам бу турда ғалабани тантана қилди. Маълум муддат жароҳатини даволатган жамоа хавбеки Азиз Турғунбоев «Коньяспор»га қарши кечган учрашувда асосий таркибга қайтди, аммо танаффусда ўз ўрнини захира вакилига бўшатиб берди. 86-дақиқада урилган ягона гол эвазига 3 очко олган «Сивасспор» Суперлига турнир жадвалининг 9-қаторида бормоқда. «Ризеспор» 7-поғонада бўлса, «Қайсариспор» 11-қаторда.
Қозоғистон. «Ордабаси» ҚПЛ 6-тур доирасида «Елимай» меҳмони бўлиб, дуранг (1:1) натижа билан чекланди - 1:1. Меҳмон жамоа сафидаги легионерларимизга тўхталсак, Жасур Яхшибоев асосий таркибда майдонга тушиб, 86-дақиқада захирага олинди. Шаҳбоз Умаров эса ўйинга 60-дақиқада қўшилди.
БАА. Мамлакат чемпионати 21-туридан ўрин олган «Ажман» — «Хорфаккан» ўйини 2:2 ҳисобида якунланди. Меҳмон жамоада сафидаги ҳамюртимиз Абдулла Абдуллаев учрашувнинг 58 ва 89-дақиқаларида сариқ карточка олиб, майдондан эртароқ чиқиб кетган бўлса, аввалги турда гол урган Азиз Амонов қайдномадан четда қолди.
Эрон. «Персеполис» Остон Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубоги учун курашдан четга чиқди. Гап турнирнинг 1|16 финалидан ўрин олган «Алюминиум Арак»га қарши учрашув ҳақида кетмоқда. Теҳронликлар 11-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Гол муаллифи - Ўрунов. «Персеполис» 25-дақиқада ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади 2:0. Бироқ ўз майдонида ўйнаган «Арак» 85 ва 90 Қ 6-дақиқаларда гол уриб, ҳаммасини «овертайм»га чўзди. Қизиғи, «Персеполис» бунда ҳам 2та гол фарқи билан олдинга чиқиб олган бўлсада, якунда ғалабани сақлаб қололмади - 4:4. Пенальтилар серияси эса 6:5 кўринишида тугади. Остон серияда қатнашмади, чунки 83-дақиқада захирага олинганди.
Россия. Аббос Файзуллаевсиз қолган ЦСКА РПЛ 21-турида «Спартак»ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобига имзо чекди. «Ҳарбийлар» кейинги турда «Балтика» меҳмони бўлиб, оғир мағлубиятни тан олишди - 1:3. «Рубин» эса ўз уйида «Урал»ни енголмади - 1:1. Қозон клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов мазкур учрашувда майдонга тушгани йўқ.
Россия чемпионати Биринчи дивизиони иштирокчиси «Нефтехимик» турнирнинг 30-турида «Кубань» майдонида 1:1 ҳисобини қайд этди. Эътиборлиси, меҳмон жамоа голига Вагиз Галиулин муаллифлик қилди. Айтиш керак, 36 ёшли ярим ҳимоячимиз жорий мавсумдаги 17-ўйинда биринчи голини урди. Умуман, Вагиз «Нефтехимик» сафида жами 151 марта майдонга тушиб, 16та гол ва 24та ассист қайд этган. Андижонлик футболчи 2006 йилдан Россия чемпионатида ўйнамоқда. У шу кунга қадар «Рубин», «Уфа», «Тамбов», «Сибирь», «Тосно» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилди. Тажрибали ярим ҳимоячи клублар миқёсида жами 405та ўйин ўтказиб, 44та гол ва 43та ассист муаллифига айланди. Эслатма, Галиулин 2008 йили «Рубин» билан Россия чемпионати ва 2018 йили «Тосно» билан мамлакат кубогида зафар қучганди. Ўзбекистон миллий жамоасининг 14та ўйинида қатнашган легионеримизнинг «Нефтехимик» билан шартномаси жорий мсавсум якунигача мўлжалланган.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789