Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Топ-5 чемпионатларидан Италия «А» сериясида ўйнаган биринчи ўзбек футболчиси Илёс Зейтуллаев ҳисобланади.
Топ-5 чемпионатларидан Италия «А» сериясида ўйнаган биринчи ўзбек футболчиси Илёс Зейтуллаев ҳисобланади. Мана, орадан йигирма йилдан кўпроқ вақт ўтиб, яна икки нафар вакилимиз кучли бешлик лигаларига қўшилди. Элдор Шомуродов 3 йилдан бери «А» серияда ўйнаётган бўлса, Абдуқодир Ҳусанов яқиндагина Франция вице-чемпиони «Ланс» сафидан қўним топди. Яқинда Европа элитасидаги қалдирғочимиз Илёс Зейтуллаев «РБ Спорт» нашрига интервью берди. Унда собиқ футболчи ишқибозларни қизиқтирадиган кўплаб масалаларга ойдинлик киритиб берди. Биз ҳам ана шу қизиқарли суҳбатнинг эътиборга молик қисмини Сиз, азиз футбол мухлисларига ҳавола этишга жазм этдик. 2001 йили Москвадаги «Спортакадемклуб»нинг уч футболчиси - Илёс Зейтуллаев, Виктор Будянский ва Сергей Коваленко «Ювентус» билан шартнома имзолайди. Улар асосан ёшлар жамоаси учун ўйнаган бўлса-да, асосий таркиб машғулотларига кўп жалб қилинар эди. Илёс Зейтуллаев эса, асосий жамоа таркибида дебют қилиб, машҳур мураббий Марчело Липпи қўл остида Италия кубогида иккита учрашувда «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган.
- Илёс, сиз Тошкент яқинида туғилгансиз. Футболга қандай кириб қолгансиз?
- Отам болалар мураббийи бўлиб ишлаган. Болалигимдан мени ўзи билан машғулотларга олиб борарди. Бошиданоқ машғулот ва учрашувларга боришга кўникканман ва булар мен учун оддий ҳол бўлиб қолган. Кейинроқ ўзим ҳам футбол билан шуғуллана бошладим.
- Сиз мураккаб давр - собиқ Иттифоқ парчалаган йилларда улғайдингиз...
- Ҳа, осон бўлмаган, албатта. Биз оилада тўртта фарзандмиз, икки қиз ва икки ўғил. Отам мураббий, онам инглиз тилидан дарс берарди. Қашшоқликда яшаганмиз дея олмайман, лекин баъзи нарсалар чекланган эди. Оддий оила эдик.
- Шунга қарамай, фаолиятингиз бирдан авжига чиқди...
- Аввалига Республика Олимпия захиралари билим юртига ўқишга кирдим. Кейинроқ мени «Спортакадемклуб» вакиллари пайқаб қолишди. Москвага кўчиб ўтдим. Икки йилга яқин ўша ерда шуғулландим. У ерга Сарсания туфайли борганман - спорт директори эди. Ўзбек футболчисининг Россия клубига қўшилиши жуда ноёб воқелик эди ўшанда. Хорижликлардан фақат мен, Литва ва Беларусдан яна биттадан футболчи бор эди. Қолганларнинг ҳаммаси Россия ва Украинадан бўлган. Табиийки, омадим чопган. Мени Ўзбекистондаги турнирлардан бирида кашф қилишган эди.
- Москвага жуда ёш келгансиз. Қийин бўлганми?
- Ҳа. Таътилларда ҳамма йигитлар уйига кетарди, мен Москвада қолардим. Тошкентга учиш қимматга тушарди. Мақсадим, футболчи бўлиб, оиламга кўмаклашиш эди. «Спортакадемклуб»да ҳашаматли шароитлар яратилганди. Базамиз Россия терма жамоаси шуғулланадиган Новогорскда эди. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб бориларди. Қишда хорижга - халқаро турнирларга борардик ва катта клублар билан ўйнардик. Ҳар доим яхши қатнашганмиз. Ана шундай турнирларда хориж клублари скаутлари бизни кузатиб борган экан.
- Сизга биринчи бўлиб «Бордо» қизиққан эди...
- Ҳа, бу 1999 йилда бўлган. Ўшанда 15-16 ёшда эдим. Францияга шуғуллангани борганим эсимда, клублар ўзаро музокара ўтказишган. Менга у ерда жуда ёққан. Ёш ўйинчи учун жуда зўр шароит яратилганди. У ерда иккинчи жамоада шуғулланганман, асосий таркиб чемпионатда юқори ўринларда эди. Ўшанда биринчи марта хориж клубида қолишни истагандим. Футбол даражаси умуман бошқа эканини ўша ерда ҳис қилганман. Ўйинчилар ва уларнинг ишга муносабати ёққан. Бироқ, клублар ўзаро келиша олишмади. Кейин мени «Фейеноорд»га жўнатишди.
- Ўша пайт ёлғиз бўлганмисиз?
- «Бордо»да бир ўзим эдим. Нидерландияга Будянский билан бирга борганман. У ерда Игорь Корнеев бор эди. Бизни кутиб олди, жамоага олиб келди ва биз шуғуллана бошладик. Бир неча турнирларда қатнашдик, лекин у ерда қололмадик. Булар кўрик бўлган холос. Мос келмаганмиз, шекилли. Шундан кейин «Ювентус» варианти пайдо бўлди.
- Ҳозир булар ҳайратланарли эшитиляпти. Европадан бундай кучли қизиқиш қаердан пайдо бўлди? Қолаверса, сизлар Россиянинг асосий жамоасида бўлмагансизлар...
- Ўшанда «Спортакадемклуб» бутун собиқ Иттифоқ ҳудудидан энг иқтидорли болаларни тўплайдиган тизим сифатида ном қозонганди. Бу ерда яхши футболчилар тарбияланаётганини ҳамма биларди. Бу ўйинчиларни мамлакатнинг топ клублари ва Европа жамоаларига тавсия қилишарди. Бор эътибор шунга қаратилганди.
- «Спортакадемклуб»да энг иқтидорли ўйинчи ким эди?
- Анатолий Герк бўлса керак. У кейинроқ «Андерлехт»га кетди. Лекин фаолияти кутилгандек ривожланмади. Александр Павленко ҳам жуда истеъдодли эди. Витя Будянский «Удинезе» даражасигача етиб борди. Ўз вақтида уни Италияда Павел Недведга тенглаштиришган.
- 2001 йили сиз «Ювентус»га келдингиз. 16-17 ёш бўлгансиз. Кўз ўнгингизда нималар рўй берганди?
- Бу воқеалардан 4-5 йил олдин бу жамоа ўйинчиларининг плакатлари деворимда турарди. Энди улар билан бирга шуғулланяпман. Бу рўёбга айланган тушга ўхшарди. Оддий ўзбек йигити учун буюк клубга яқин келиш, ақлбовар қилмас ҳолат эди. Ҳамма нарса ўз аҳамиятини йўқотган эди ва фақат кейинги машғулот ҳақида ўйлардим. Ҳамма нарса янгича, иш услуби умуман бошқача эди. Бизнинг давримизда ёшлар жамоаси мураббийи Гасперини эди. Бундай мураббийга аввал дуч келмаганимни дарров тушуниб етдим. Муҳитдан ҳар куни баҳра олардим. Бизни асосий таркиб билан шуғулланишга жалб этишганида атрофимиз юлдузлар билан тўлиб тошарди. Уларга қараб, тушимми ёки ўнгимми, деб ўйлардим.
- Гасперини ўшанда энди мураббийлик фаолиятини бошлаган эди. «Ювентус» ёшлар жамоаси унинг биринчи иш жойи. Ўшанда у қандай эди?
- Ҳозир ҳам аниқ эслайман, ўшандаёқ у Италия футболидан ўзиб кетганди. У ҳозир «Аталанта» қўллаётган услубни бизга сингдирганди. Ўша пайтлар ҳамма итальян мураббийлар Арриго Саккидан ўрнак олиб, унинг шаблонлари билан ишларди. Гасперини ўзининг йўлидан борди. Биз ўшандаёқ 3-4-3 ёки 4-3-3 схемасида ўйнардик. Икки ҳужумчи бизнинг уч нафар ҳимоячига қарши ўйнашга қийналарди. Аксинча, рақибнинг икки ҳимоячиси бизнинг уч ҳужумчимизга қарши туролмасди. Ўйинимизни илғаб олиш қийин эди. Гасперини зўр стратег бўлган. У ҳар доим мақсад сари интилган. Мураббийга сенинг ишларинг ёки муаммоларинг қизиқ эмасди. У фақат натижани кўзлайди, ўйинчидан борини суғуриб олади. Шунингдек, биздан Россия ва Ўзбекистонда қандай ва қайси методикалар асосида шуғулланганимизни сўраб оларди. Қайси тестларни топширганимиз ҳақида маълумот оларди. Булар унга қизиқ бўлган.
Давоми газетамизнинг кейинги сонларида
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789