Аморим - 6-қимматбаҳо мураббий!
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
ФИФА расмий сайтида Ўзбекистон ёшлар термасининг илк ўйинига нисбатан «ҳаракатчан» ибораси қўлланилди.
Демакки, Равшан Ҳайдаров шогирдларининг ўта жозибали очилиш маросимидан кейин қайноқ муҳит ва босим остида аргентиналикларга қарши кўрсатган ўйинлари нафақат ўзимиз, балки четдагиларга ҳам маъқул тушган. Якунда аламли мағлубият қайд этилганига келсак, бундан фожиа ясамаслик керак. Ишонайлик, йигитларимиз шу фаолликни сақлаб қолишса, чемпионат давомида бизни ҳали ғалабалар билан ҳам сийлашади, албатта.
Ўйиндан олдинги фикрлар
Хавьер Маскерано (Аргентина U-20 терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбекистон термаси - яхши рақиб, қандай ўйнашни билади. Ўтган йили 5-3-2 схемасида ҳаракат қилган жамоа иқтидорли вингерларга эга, тўпни назорат қилишга мойил. Футболчилари яккакурашларда кучли, бу ҳақда шогирдларимни огоҳлантирдим. Бўлажак ўйин осон кечмайди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон термасига қарши майдонга тушгандик. Рақиб жамоа таркибида баъзи ўзгаришлар бор, аммо мақсади ўша-ўша: тўп назоратига қаратилган фаол ҳаракат. Қисқаси, стартда бизга осон бўлмайди.
Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи): - Осиё чемпионатидан кейин сифатли йиғинлар ўтказдик. Жумладан, Испанияда Бразилия, Доминикан Республикаси ва Гибралтар термаларига қарши майдонга тушдик. Умуман, жисмоний тайёргарлик, тактик ишланмалар бўйича режа асосида иш олиб бордик ва ўйлайманки, жамоа ЖЧга тайёр. Мундиал ташкилотчилиги? Бу борада ижобий фикрдаман. Биз турган шаҳарча кичикроқ, энг асосийси, майдонлар ҳолати яхши. Таркибга келсак, Рустам Турдимуродов ҳам янги футболчи эмас, кўплаб йиғинларимизда қатнашган. Уни ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида жалб этдик. Йиғинларда барча йигитларга имконият берилди ва энг кучлиларини таркибга киритдик. Аргентина термаси билан ўтган йили ҳам ўйнаганмиз. Рақибнинг сўнгги ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик, кучли ва заиф томонларини ўргандик. Шунга яраша тайёргарлик олиб бордик. Ҳа, рақиб кучли, лекин номи туфайли қандайдир босим йўқ. Чунки Уругвай ва Бразилия термалари билан ўйнаб, кўникма ҳосил қилдик. Аввал ҳам ЖЧда иштирок этганмиз ва аввалги натижамизни яхшилашни хоҳлаймиз. Йигитларда иштиёқ баланд, ишонч катта.
UzReport TV каналининг ЖЧ-2023 трансляция ҳуқуқини қўлга киритгани охирги паллада эълон қилинди ва мухлисларимиз ярим тун бўлишига қарамай, Аргентина -Ўзбекис—тон қарама-қаршилигини катта ҳаяжонда кузатиб боришгани тайин. Шунинг учун ўйин тафсилотларига батафсил тўхталиш шарт эмас. Фақат Равшан Ҳайдаров шогирдлари мезбонларга тетик қарашгани, ўйинда дадил ҳаракатланишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ҳар ҳолда, Маҳмуд Маҳамаджонов 22-дақиқада тўпни Гомеш Герт назоратсиз қолдирган кичиккина тирқишга йўллаб, ҳисобни очишига қадар ҳам жамоамиз ижросида ҳужумлар кўрдик. 27-дақиқада эса Алехо Велиз бош билан зарба воситасида олдинроққа чиқиб олган Отабек Боймуродовни ожиз қолдирди - 1:1. Кейин Аргентинага парвоз чоғи термамиз ўйинини обдон кузатган франциялик рефери Франсуа Летексье (бу ҳақда учрашувда комиссар ролини бажарган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев ўз каналида ёзди) фойдамизга пенальти белгиладию, VAR аралашуви билан уни бекор қилди ва қарорини микрофон орқали эълон қилди янги қоида бўйича. У шунингдек, «Интер» вакили Валентин Карбони мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқишидан олдин аргентиналиклар жамоамиз ҳужумини тўсишда қўполлик ишлатишганига ҳам эътибосиз қаради гўё.
Иккинчи 45 дақиқаликда ёшларимиз бир неча марта мувозанатни тиклашга яқин келишди. Энг яққол вазият эса сўнгги лаҳзаларда юз берди, фақат Нодир Абдураззоқов барчасини тўғри бажардию, зарбасига аниқлик етишмади. Хулоса шуки, Ўзбекистон термаси илк ўйиндаёқ ЖЧга шунчаки, қатнашиш учун бормаганини амалда кўрсатди гарчи мағлубиятга учраган бўлсада. Дарвоқе, ёшларимиз бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да 1-турда ягона гол эвазига 3 очко олган Янги Зеландия термасига қарши саф тортишади. Демак, бизни ўта муҳим ўйин кутиб турибди. Сарлавҳада айтилганидек, йигитларимиз олдиндаги ғалабалардан биринчисини шу ўйинда тортиқ этсалар, ажабмас.
* «А» гуруҳининг дастлабки 2та ўйинига чиқарилган чипталар қисқа вақтда тўлиқ сотилди. Чемпионат финалининг чипталари эса атиги 48 соат ичида ўз эгаларини топди.
* Турнирнинг расмий тўпи - Oceanuz кўпчиликка ёқ-мади. Жумладан, бразилияликлар жиддий эътироз билдиришди.
* Туркиялик машҳур ҳакам Жунайт Чақир чемпионат стартидан олдин Ўзбекистон U-20 термаси билан семинар ўтказди. Унда футболчиларга регламент, ҳакамлик, тиббиёт ва медиа бўйича маълумот тақдим этилди.
* Аргентина термаси стартдан олдин Япония жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Янги Зеландияликлар эса Эквадор U-20 жамоасини ягона гол эвазига доғда қолдиришди.
* Маҳмуд Маҳамаджонов ёшлар мундиалида гол завқини туйган ўзбекистонлик 12-футболчи бўлди. Унга қадар Достон Ҳамдамов (3та), Александр Гейнрих (2та), Игорь Сергеев (2та), Аббос Махсталиев (2та), Сардор Раҳмонов (2та), Элдор Шомуродов (2та), Забиҳилло Ўринбоев (2та), Ислом Иномов, Шерзод Каримов, Иван Нагаев ва Диёр Туроповга шундай бахт насиб этганди.
* ФИФА расмий сайтида берилган ўйин статистикаси бўйича айтсак, Ўзбекистон термаси сардори Умарали Раҳмоналиев 2та кўрсаткич бўйича энг юқори натижа қайд этди. У ўйин вақтида 12,59 км. масофа босиб ўтди ва 80 марта тезлик олди. Маҳмуд Маҳамаджонов эса қанот бўйлаб энг кўп олдинга ўтишга уринган футболчи бўлди — 33та уринишидан 21таси муваффақиятли чиқди. Шунингдек, Пўлатхўжа Холдорхонов ҳимоя ва ярим ҳимоя орасида тўпни қабул қилиш борасида энг юқори кўрсаткич қайд этди - 20 марта.
ГВАТЕМАЛА (U-20) — ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ (U-20) - 0:1 (0:0)
21 май. Сантьяго дель Эстеро. «Юнико Мадре де Сьюдадес» стадиони. 15100 томошабин.
Бош ҳакам: Том Абонжил (ЖАР).
Гол: Норман Гарбетт (80).
Гватемала: 12. Хорхе Морено (1. Дельгадо Фауст, 78), 4. Матиус Гайтан (5. Эди Паленсия, 86), 6. Карлос Сантос (11. Руди Муньос, 56), 7. Даниэль Кардоза, 8. Нестор Кабрера, 10. Архимидес Ордонес, 13. Аллан Хуарес, 14. Жонатан Франко, 15. Энди Домингес, 16. Иешуа Уризар (17. Жозеф Эспиноза, 78), 20. Фиго Монтано.
Янги Зеландия: 1. Киес Симс, 2. Жексон Жарви, 3. Адам Супик (18. Бенжамин Уоллес, 67), 4. Исаак Хьюз, 5. Финн Сурман, 6. Фин Кончи, 7. Ной Карунаратне (11. Норман Гарбетт, 67), 8. Жексон Мануэль (16. Дэн Маккей, 85), 9. Оливер Коллоти (19. Киан Донкерс, 85), 10. Жей Хердман (15. Аарян Раж, 89), 20. Лукас Келли-Хилд.
Огоҳлантиришлар: Жонатан Франко (32), Карлос Сантос (39), Руди Муньос (90+2) - Исаак Хьюз (50), Жексон Мануэль (68), Бенжамин Уоллес (88), Лукас Келли-Хилд (90+4).
АРГЕНТИНА - ЎЗБЕКИСТОН - 2:1 (2:1)
21 май. Сантьяго дель Эстеро. «Юнико Мадре де Сьюдадес» стадиони. 37233 томошабин.
Ҳакамлар: Франсуа Летексье (Франция), Сирил Мунье (Франция), Меҳди Раҳмуни (Франция), Боу Абдулазиз (ЖАР).
Голлар: Алехо Велиз (27), Валентин Карбони (41) - Маҳмуд Маҳамаджанов (22).
Аргентина: 1. Гомеш Герт, 2. Лолло Лаутаро, 3. Валентин Барко, 4. Аугустин Гиай, 6. Валентин Гомес, 8. Максимо Перроне (5. Федерико Редондо, 59), 9. Алехо Велиз (21. Пуч Маэстро, 85), 10. Валентин Карбони (19. Жино Инфантино, 72), 11. Матиас Суле (16. Лука Ромеро, 59), 14. Матео Танлонго (20. Игнасио Мирамон, 72), 18. Брайан Агирре.
Ўзбекистон: 21. Отабек Боймуродов, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Пўлатхўжа Холдорхонов (5. Рустам Турдимуродов, 77), 8. Беҳруз Асқаров, 10. Умарали Раҳмоналиев, 11. Шерзод Эсанов (17. Нодир Абдураззоқов, 64), 13. Зафармурод Абдураҳматов, 14. Аббос Файзуллаев, 15. Диёр Ортиқбоев (19. Шаҳзод Акрамов, 85), 20. Маҳмуд Маҳамаджанов.
Огоҳлантиришлар: Аугустин Гиай (11), Матео Танлонго (45+7) - Диёр Ортиқбоев (80).
Комиссар: Алишер Никимбаев (Ўзбекистон).
----------------------------------------------------------
2-тур. 23 май (сешанба)
23:00 ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ (U-20) - ЎЗБЕКИСТОН (U-20)
02:00 АРГЕНТИНА (U-20) - ГВАТЕМАЛА (U-20)
Ўйиндан кейинги фикрлар
Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи): - Ўйин сифати, йигитларнинг руҳий ҳолатидан кўнглим тўлди. Фақатгина доимий камчилигимиз панд берди - ҳужумни якунига етказишда оқсадик. Рақиб эса кам сонли вазиятлардан имкон қадар фойдаланди. Ушбу ўйиндан тўғри хулоса чиқаришимиз керак. Ажойиб муҳитда Аргентина термаси билан тенгма-тенг ўйнадик. Ўйин жиҳатидан қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди. Вақти-вақти билан рақиблар йўлини тўсдик. Яккакурашларда ҳам кўп имконият бермадик. Тўғри, натижа салбий таъсир кўрсатади. Демак, бу борада тушунтириш ишларини олиб борамиз. Олдинда яна 2та ўйин бор. Вазифа - йигитларни уларга пухта тайёрлаш. Хатоларни таҳлил қиламиз ва шунга қараб, кимларни майдонга тушириш ҳақида хулоса чиқарамиз. Холдорхоновда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки, рақиблар асосий ҳужумчимиз эканлигини сезган ҳолда, уни яхши қўриқлашди.
Хавьер Маскерано (Аргентина U-20 терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбекистон термаси - Осиё чемпиони ва унинг мураккаб рақиб эканлигини билардик. Қолаверса, очилиш учрашуви билан боғлиқ ҳадик бор эди. Биринчи ўйин ҳамиша асабийлаштиради. Бу ҳақда йигитлар билан гаплашдим, улар кучни ижобий нарсаларга сарфлашлари керак. Баъзи лаҳзаларда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш этдик, бироқ янада шаклланишимиз учун кўп ишлаш талаб этилади. Диққатни бир жойга жамлашдаги муаммо биринчи голга олиб келди, муҳими, футболчилар барчасини тузатишди. Иккинчи бўлимда эса шогирдларим толиқишди ва баъзи услубий ўзгаришларга қўл урдик. Мухлисларга тўла стадионда ўйнашдан яхшироғи йўқ. ЖЧда ўйнаш - катта масъулият. Лекин йигитларга бундан завқланиш кераклигини уқтираман.
«В» ГУРУҲИ 1-тур. 20 май
АҚШ - ЭКВАДОР - 1:0 (0:0)
Сан-Хуан. «Бисентенарио» стадиони. 14865 томошабин.
Бош ҳакам: Салмон Фалаҳий (Қатар).
Гол: Гомес (90+3).
ФИЖИ - СЛОВАКИЯ - 0:4 (0:2)
Сан-Хуан. «Бисентенарио» стадиони. 9359 томошабин.
Бош ҳакам: Исса Соу (Сенегал)./
Голлар: Гажи (17), Шолгай (25), Гайдош (70), Жамбор (79).
2-тур. 23 май (сешанба)
23:00 АҚШ - Фижи, 02:00 Словакия - Эквадор
«С» ГУРУҲИ 1-тур. 21 май
ИСРОИЛ - КОЛУМБИЯ - 1:2 (0:0)
Ла-Плата. «Сьюдад де Ла-Плата» стадиони. 7613 томошабин.
Бош ҳакам: Хуан Кальдерон (Коста-Рика).
Голлар: Тургеман (57-авт.) - Кортес (74-пен.), Пуэрта (90).
СЕНЕГАЛ - ЯПОНИЯ - 0:1 (0:1)
Ла-Плата. «Сьюдад де Ла-Плата» стадиони. 8625 томошабин.
Бош ҳакам: Сердар Гёзюбюк (Нидерландия).
Гол: Мацуки (15).
2-тур. 24 май (чоршанба) 23:00 Сенегал - Исроил, 02:00 Колумбия - Япония
«D» ГУРУҲИ 1-тур. 21 май
НИГЕРИЯ - ДОМИНИКАН -РЕС. - 2:1 (1:1)
Мендоса. «Мальвинас Архентинас» стадиони. 21647 томошабин.
Бош ҳакам: Юсуке Араки (Япония).
Голлар: де Пенья (31-авт.), Лавал Сэм (70) - Аскона (23-пен.).
ИТАЛИЯ - БРАЗИЛИЯ - 3:2 (3:0)
Мендоса. «Мальвинас Архентинас» стадиони. 35531 томошабин.
Бош ҳакам: Марко Ортис (Мексика).
Голлар: Прати (11), Касадей (28, 35-пен.) - Маркос Леонардо (72, 87).
2-тур. 24 май (чоршанба) 23:00 Италия - Нигерия , 02:00 Доминикан Рес. - Бразилия
«Е» ГУРУҲИ1-тур. 22 май (душанба)
23:00 Англия - Тунис
02:00 Уругвай - Ироқ
«F» ГУРУҲИ1-тур. 22 май (душанба)
23:00 Франция - Ж.Корея
02:00 Гамбия - Гондурас
Португалиялик Рубен Аморим 11 ноябрь куни «МЮ»ни илк марта бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушди
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789