АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Деклан Райс ўзининг намунаси билан баъзан футболчининг трансфер қиймати шунчаки, қуруқ рақамлар эканлигини исботлади
У ўтган йил ёзида 100 млн. фунтли олди-сотди келишуви ва 5 млн. фунт бонус эвазига «Арсенал» сафидан жой олганди. Бу - «тўпчилар» тарихидаги энг қиммат трансфер бўлди. АПЛ доирасида эса шу пайтгача фақат Жек Грилиш ва Энцо Фернандешлар учун жамоалар кўпроқ маблағ сарфлашган, Мойзес Кайседонинг қиймати Райсники билан тенг.
Қиммат баҳодаги келишувлар футболчига кучли босим ўтказиши табиий ҳол, албатта. Фернандо Торрес 50 млн. фунт эвазига «Челси»га, Поль Погба эса 86 млн.га «МЮ»га ўтганидан кейин ўз ўйинини топа олмай, қанчалик қийналганига гувоҳ бўлганмиз. Шунга ўхшаш омадсиз харидларга жуда мисоллар келтириш мумкин. Улар орасида ўзлари учун сарфланган маблағни ҳанузгача оқлай олмаган ўйинчилар ҳам етарли. Бироқ Райс дебют мавсумидаёқ маблағ беҳуда кетмаганлигини исботлади. Агар «тўпчилар» чемпионликка эриша олганларида, Декланнинг обрўси янада баландроқ бўларди.
Шубҳа йўқки, ҳар қандай футболчи учун маҳорат доимо 1-ўринда туради. Бироқ Райсдаги соддалик, камсуқумлик ҳаммада бўлавермайди. Уни олиб келиш учун «тўпчилар» рекорд мақомидаги маблағдан воз кечишларида ана шу ҳаммабоп фазилатнинг алоҳида ўрни бор, албатта. 2018/19, 2022/23 йиллар мавсумлари оралиғида «Вест Хэм» сафидаги 190 учрашувнинг 175тасини Деклан бошланғич таркибда ўтказди. Жорий мавсумда эса атиги бир марта илк дақиқада майдонга тушмади - «Лутон»га қарши беллашувни 25 ёшли хавбек захира ўриндиғида бошлади. Шунингдек, у ЕЧЛ доирасидаги 10та учрашувнинг 9тасини у старт таркибида бошлади.
Футболчининг ҳаммабоп эканлиги ҳар ҳафта намоён бўлади ва фақат унинг пухта жисмоний тайёргарлиги билан чекланиб қолмайди. Деклан намунали интизоми билан ҳам яққол ажралиб туради. Бу рақиблари ҳужумини йўққа чиқариб, улардан тўпни тортиб оладиган ўйинчи учун айниқса, муҳим аҳамиятга эга. Жорий мавсумда Райс 160 марта тўп ўз жамоадошларига қайтариб беришга муваффақ бўлди, бунинг учун атиги 28 марта ўйин қоидасини бузишга мажбур бўлди. Таққослайдиган бўлсак, Кайседо ҳам 160 марта тўпни ўз жамоасига қайтарган бўлсада, 44 марта қоидани бузди. Алексис Макаллистер 180 марта тўпни қайтарган, лекин 46та қўполликка йўл қўйган Дуглас Луис ҳисобида 45та фол бор. Родри ҳозир жаҳоннинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин фоллари ҳам Райсникидан кам эмас. Яъни, 199га 36.
Бутун мавсум давомида Деклан бирор марта қизил карточка билан жазоланган эмас, сариқ карточкалари сони эса атиги 4та. Кайседо ҳам майдондан четлатилмаган, лекин огоҳлантиришлари сони 9та. Ваҳоланки, у АПЛ доирасида Жереми Докуга, Лига Кубоги турнирида Райан Гравенбаерх ва Энтони Гордонга жиддий жароҳат етказган ва қизил карточка олиши мумкин эди. Маккалистер ҳисобида 6та сариқ ва битта қизил, Луисда 10та сариқ карточкалар бор. Родри эса 8та сариқни битта қизил билан «безатган». Бу футболчилар ҳеч бўлмаганда бир марта дисквалификация туфайли майдонга туша олишмаган, Деклан эса бирорта ўйинни ўтказиб юбормаган.
Кўпчилик Райсни фақат шунчаки, оддий таянч ярим ҳимоячиси сифатида харид қилинган, деб ўйласада, у тўп била муомала қилишнинг жуда кўп бошқа вариантларини намойиш этади. У фақат рақиб ҳужумларини барбод қилиш билан чекланиб қолмайди, «Вест Хэм»да жамоадошларининг ҳужумкор ҳаракатларига яқиндан ёрдам бериб, етук ярим ҳимоячи мақомида тўп сурди. Буни кўрган Микель Артета эса уни янада юқори савияга олиб чиқди.
Декланнинг «Арсенал»даги энг ёрқин ўйинлари Жоржиньо охирги ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган даврда кузатилди. Ортида ишончли шериги борлигига амин бўлган Райс янада эркинроқ тўп суриб, олдинги чизиқда «саккизлик» ролини бажара бошлади. Ундан аввал бу юмуш жароҳати билан тўп сураётган Томас Парти зиммасига юклатилган, Жоржиньонинг савияси талаб даражасида эмасди. Шу давргача орқароқда ўйнаган Райс энди олдинга ўтиб олди. Натижада «тўпчилар»нинг сермаҳсуллиги кўтарилди.
Ҳозирда Декланнинг ўйин вақти кўпроқ рақиб жарима майдончасида ўтмоқда. Ўзининг энг сермаҳсул мавсумини ўтказаётган ярим ҳимоячи АПЛ доирасида 7та гол ва 8та ассистни амалга оширди. Мураббий унинг парвозини қўллаб-қувватламоқда. Ортда қолган 25та ўйинда у 23 марта жарима майдончаси ичида тўп билан муомала қилганди. Кейинги 10та беллашувда эса бу кўрсаткич 33тага, яъни, ўрта ҳисобда 3,3тага етди.
Тўпни олиб юриш қобилияти Райсга олға интилиш имкониятини бергани сабабли, «тўпчилар»нинг ҳужумкор ҳаракатлари сезиларли даражада кўпайди. Бунинг натижасида жамоа ўз рақибларини кўпроқ ҳимояда ўйнашга мажбур этишмоқда. Бундай вазиятда кўпчилик жамоалар олис узатмалардан фойдаланишдан бошқа вариант қолмайди. Бу эса Райснинг вазифасини янада осонлаштиради. Чунки унинг яккакурашлардаги устунлиги туфайли, тўп назорати «тўпчилар» томонига ўтади.
Яқинда Райс бурчак зарбаларини амалга ошириш илмини ҳам ўз арсеналига қўшиб олди. Тўғри, январда татбиқ этила бошлаган янгилик жамоанинг рақиб жарима майдончаси ичидаги устунлигини бир оз пасайишига сабаб бўлди. Бироқ чап қанотдан узатилган бурчак зарбаларининг самарадорлиги бу йўқотишни бемалол қопламоқда. Бурчак зарбалари бўйича Райс ҳозир АПЛда пешқадамлик қилмоқда. Албатта, ўша аниқ узатмаларни голга айлантириш ҳам ўз-ўзидан бўлмайди. бу масалада Деклан машғулотларда жамоадошлари билан жиддий шуғулланади. Қисқаси, ижодий жараён давом этмоқда.
Ҳа, Райснинг харид қилиниши «Арсенал»даги вазиятни тубдан ўзгартириб юборди. Тўғри, жорий мавсумда ҳам «тўпчилар» кумуш медаллар билан кифояланишга мажбур бўлишди. Лекин ҳозирда мукаммал ўйин қўрсатаётган Деклан янги мавсумда ҳам ижодий фаолиятини давом эттирса, «тўпчилар» билан ҳамкорликда «шаҳарликлар» каби узоқ йиллик АПЛ етакчисига айланиши ҳеч гапмас. Демакки, у ўзи учун сарфланган маблағни тўла оқламоқда.
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789