90+3-дақиқада Йереми Пино билан курашга киришган 32 ёшли футболчи майдонга йиқилиб, дарҳол бақиришга тушди. Якунда уни майдондан замбилда олиб чиқишди. Илк маълумотларга қараганда, Карвахаль тиззадан жиддий жароҳатланган ва бу мавсум бошқа ўйнамаса керак (тикланиши учун 8-9 ой кетиши айтилмоқда). Натижага келсак, «Реал» 2та жавобсиз гол эвазига ғалаба қозониб, Ла Лигадаги мағлубиятсиз одимини 41та ўйинга чўзди. Бу борада чемпионат рекорди 2017-2018 йиллар оралиғида 43та ўйинда енгилмаган «Барселона»га тегишли. Демак, «Қироллик клуби» ушбу натижани янгилаш учун кейинги 3та ўйинда «Сельта» (сафарда), «Барселона» (ўз майдонида) ва «Валенсия» (сафарда)га ютқазмаслиги керак.
*** «Эспаньол» Испания чемпионатида юбилей -1000-ғалабасини расмийлаштирди. Испания лигасида бундан олдин атиги 6та клуб 1000та ғалаба маррасидан ўзган: «Реал» (1825та), «Барселона» (1766та), «Атлетико» (1402та), «Атлетик» (1307та), «Валенсия» (1284та) ва «Сельта» (1110та).
*** «Сельта» ўз тарихида илк марта Ла Лига ўйинини майдонда 9 киши бўлиб қолган ҳолда ғалаба билан якунлади.
*** Винисиус Жуниор («Реал») жорий мавсум Испания чемпионатида «Гол+пас» тизими бўйича 8 балл тўплашга улгурди (4тадан гол ва самарали узатма).
*** «Барселона» охирги 7 йил бадалига Ла Лигадаги дастлабки 9та ўйинда илк марта 24 очко тўплади. Каталония клуби бунга қадар ўз тарихида 6 марта шундай ёрқин старт олган ва 3та ҳолатда чемпионликка эришган.
*** Роберт Левандовски («Барселона») 30 ёшдан кейин топ-лигаларда 184та гол урди.
Бугун Қашқадарё вилояти ташкил этилганига ропа-роса 1 аср тўлди. "Насаф" дастлабки чемпионлигини шу кунда қўлга киритишни хоҳласа, Бугун тошкентда бўлиб ўтадиган "Локомотив" га қарши учрашувда ғалаба қозониши керак.
Суперлиганинг 23-тур баҳслари доирасидан ўрин олган “Пахтакор” – “Андижон” (3:1) ўртасидаги учрашув якунига етганидан кейин матбуот анжумани уюштирилди. Унда дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.