Баскония клуби сафида ака-ука - 28 ёшли Иньяки ва 20 ёшли Нико Уильямслар 1тадан гол уришди. Эътиборлиси, улар бир-бирларининг голларига ассистетлик қилишди. Бунақаси Испания чемпионатида илк марта кузатилди.
*** «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне жорий мавсум Антуан Гризманни 8-марта (9та ўйинда) 60-дақиқадан кейин майдонга туширди.
*** Хави бошқарувидаги«Барселона» Ла Лигада қаторасига 18та сафар ўйинидан буён мағлубиятга учрамаяпти - 13та ғалаба ва 5та дуранг. Каталониялик мутахассис бу борада 2016 йили Зайниддин Зидан («Реал» бошқарувида) томонидан ўрнатилган рекорд (13та ғалаба ва 4та дуранг)ни такрорлади.
*** «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лигадаги дастлабки 7та ўйинда 9та гол урди. 21 асрда Испания чемпионатида бошқа бирор футболчи бундай самарали старт қайд этмаганди.
*** «Осасуна» Мадридда «Реал»нинг 9та ўйинга чўзилган ғалабали сериясига барҳам берди - 1:1. Карло Анчелотти жамоаси бунга қадар жорий мавсумдаги 9та ўйинни умумий 24:6 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганди.
*** Карим Бензема («Реал») 2022 йил ҳисобидан 15-марта пенальти тепиб, 5-марта гол уролмади. Энг қизиғи, франциялик ҳужумчи апрель ойида айнан «Осасуна» билан ўйинда 2та «дуэл»ни айнан Серхио Эррерага бой берганди.